Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида ўқиётган фарзандларига биринчи ўқув йили учун тўлов-контракти тўлаб берилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Yoshlar qollab-quvvatlanmoqda!!!

Ellikqal'a tumanida istiqomat qiladigan "Yoshlar daftari"da turadigan 2 nafar yoshga o‘zini o‘zi band qilishi oilasiga qo‘shimcha daromad olib kirishi maqsadida Yoshlar jamg‘armasi mablag‘lari hisobidan motokultivator olib berildi.


https://t.iss.one/ellikqala_YI_agentligi
#Адлия_хабари

Қурбон ҳайити намози ўқилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади

📌 Жорий йилнинг 16 июлида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича фатвоси эълон қилинди.

🔰 Унга кўра:

пандемия янада авж олмаслиги мақсадида Қурбон ҳайити намози ўқилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади;

жума намозлари ҳам вақтинча ўқилмайди. Бошқа намозлар карантин талабларига риоя қилиб, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади;

иситма, йўтал аломатларини ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдагиларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди;

кексалар ва беморлардан хабар олиш ва ҳайит билан табриклаш ва бошқа анъаналарни телефон орқали амалга ошириш тавсия этилади;

жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида, хонадонларда ўқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Muslim.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича ФАТВОСИ

https://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/27825

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
⚡️Тезкор

18 ЁШДАН КАТТА БЎЛГАН БИР ҚАНЧА АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАНИШИ ШАРТ

Республика махсус комиссиясининг юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлашда кўрилаётган чораларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиздаги эпидемиологик ҳолат ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Касалликнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида фуқароларни карантин қоидаларига риоя қилиш борасидаги масъулиятини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Йиғилишда айтилганидек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда халқаро экспертлар коронавирусга қарши курашиш ва унинг янги тўлқинларини олдини олиш оммавий вакцинация орқали муваффақиятли ташкил этилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Шу муносабат билан сўнгги вақтда дунё миқёсида коронавирусга қарши мажбурий вакцинация амалиёти кенг жорий этилмоқда.

Юртимиз қонунчилигида ҳам “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида қарорлар чиқариш ваколатига эгалиги кўзда тутилган.

Ушбу қонуннинг 30-моддасида санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуига профилактик эмлашлар ўтказиш ҳам киритилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2015 йил 15 мартда тасдиқланган 0239-07-сонли “Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси” санитария қоидалари ва нормаларидаги эпидемиологик кўрсатма асосида эмлаш жадвалига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан қўшимча киритилди.

❗️Унга асосан:
📌 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;

📌1 октябргача 2-доза вакциналари;

📌1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди.

Улар қуйидагилар:

▶️ аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;

▶️ маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;

▶️ меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;

▶️ йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;

▶️ давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;

▶️ ҳарбий хизматчилар;

▶️ умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;

▶️ барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;

▶️ коммунал хизмат соҳаси ходимлари;

▶️ алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;

▶️ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари;

▶️ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Батыр ЕРЕЖЕПОВ
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВ юртимиздаги вакцинация жараёнларига киритилган энг сўнгги ўзгаришлар ҳақида интервью бериши кутилмоқда.

Кўрсатувни "Ўзбекистон 24" телеканалида бугун соат 12:30 да жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Turizm va sport vazirligining tashabbusi bilan 21-22-iyul kunlari “Muqaddas qadamjolarga sayohat” shiori ostida ziyorat turizm kunlari etib belgilandi.

🕌📿 Shu munosabat bilan barchangizni Qoraqalpog‘iston bo‘ylab sayohatga chiqish va yurtimizning muqaddas qadamjolarini ziyorat qilishga chaqiramiz va turizm sohasida xizmat ko‘rsatib kelayotgan tadbirkorlik sub’yektlari tomonidan sayohatchilar uchun maxsus chegirmalar e’lon qilinganini ma’lum qilamiz.

Batafsil ma'lumot 👉 karakalpakstan.travel

Telegram kanalimizga a'zo bo'ling 👇
Qoraqalpog‘iston Respublikasi Turizm va sport bosh boshqarmasining axborot xizmati

Karakalpakstan.travel|Telegram|Facebook|YouTube|
Forwarded from Joqarǵı Keńes.uz
Қарақалпақ тилин жəне де раўажландырыў ҳәм тил сиясатын жетилистириў бойынша әҳмийетли қарар

2021-жыл 16-июль күни Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси Президиумының «Қарақалпақ тилин жəне де раўажландырыў ҳәм тил сиясатын жетилистириў илажлары ҳаққында»ғы қарары қабыл етилди.

Қарарға муўапық, 2021-2030-жылларда қарақалпақ тилин раўажландырыў ҳәм тил сиясатын жетилистириў концепциясы, 2021-2030-жылларда қарақалпақ тилин раўажландырыў ҳәм тил сиясатын жетилистириў концепциясын 2021-2023-жылларда әмелге асырыў бағдарламасы, 2021-2030-жылларда қарақалпақ тилин раўажландырыў ҳәм тил сиясатын жетилистириўдиң тийкарғы бағдарлары, латын жазыўына тийкарланған қарақалпақ əлипбесине басқышпа-басқыш толық өтиўди тəмийинлеў бойынша «Жол картасы» тастыйықланды.

Сондай-ақ, Қарақалпақстан Республикасы Министрлер Кеңесиниң жанында Қарақалпақ тилин раўажландырыў фонды шөлкемлестирилди.

Толық: https://joqargikenes.uz/7150.html
📣📣📣 АБИТУРИЕНТЛЕР ДЫҚҚАТЫНА!

Мәмлекетлик хызметлер агентлиги Қарақалпақстан Республикасы басқармасы абитуриентлерге жәнеде қолайлық жаратыў мақсетинде Мәмлекетлик хызметлер орайлары арқалы жоқары оқыӯ орынларына онлайн ҳүжжет тапсырыӯда, 2021-жыл 20-июль дем алыс күни болыӯына қарамастан жәрдем беретуғынлығын мәлим етип билдиреди.

Абитуриентлер ѳзлери жасап турған район ямаса Нѳкис қаласы Мәмлекетлик хызметлер орайларына саат 10:00 ден 13:00 аралығында мүрәжат етиӯи мүмкин.

Мәмлекетлик хызметлер агентлиги
Қарақалпақстан Республикасы басқармасы

Каналға ағза болыў: https://t.iss.one/qrmxa
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Joqarǵı Keńes.uz
ЖОҚАРҒЫ КЕҢЕСТЕ ҚАБЫЛЛАЎ

https://joqargikenes.uz/7157.html
_____
ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСДА ҚАБУЛ

https://joqargikenes.uz/oz/7157.html
Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезовнинг Қурбан хайити муносабати билан туман аҳолисига байрам табриги!

Ассалому алайкум азиз тумандошлар!

Қурбон ҳайити байрами билан туманимиз аҳлини чин қалбимдан самимий табриклаб, энг яхши тилакларимни билдираман.
Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!

Ушбу муқаддас айёмда сизларга, бутун эл-юртимизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат тилайман.
Дунё давлатлари қатори мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаган оғир синов – коронавирус пандемияси шароитида биз Қурбон ҳайитининг жамиятимиз ҳаётидаги беқиёс ўрни ва улкан аҳамиятини янада чуқур ҳис этмоқдамиз.
Айниқса, бу қутлуғ байрамнинг моҳиятида мужассам бўлган эзгу ва савоб ишлар қилиб яшаш, ўзаро ёрдам, меҳр-саховат, сабру қаноат, шукроналик, тинчлик ва соғликни қадрлашдек улуғ фазилатлар бугун алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Қурбон ҳайитининг мамлакатимизда мустақиллик байрами арафасида кенг нишонланиши халқимизнинг руҳи ва кайфиятини янада кўтармоқда.
Шу маънода, айнан мана шундай муқаддас қадриятларимиз бугунги мураккаб вазиятда элдошларимизга қўшимча куч-ғайрат, чидам ва бардош ато этмоқда, десак, тўғри бўлади.
Албатта, пандемия туфайли оммавий тадбирларни, жумладан, Қурбон ҳайити билан боғлиқ маросимларни жамоат бўлиб адо этишда айрим чекловлар вужудга келганини мавжуд вазият тақозоси сифатида барчамиз яхши тушунамиз.

Хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оиласида ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалар ҳамда ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак беришни халқимиз ўзларининг инсоний бурчи, деб қабул қилаётгани қувонарлидир.

Ана шундай олижаноб юртдошларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли мамлакатимизда ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бугунги кунда том маънода қудратли кучга айланди.
Ўтган қисқа вақт давомида ушбу Ҳаракат доирасида амалга оширилган улкан ҳажмдаги хайрия тадбирлари ва меҳр-мурувват амаллари ҳам шундан яққол далолат беради.

Барчангизни Қурбон ҳайити байрами билан яна бир бор чин қалбимдан муборакбод этаман.

Ҳонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❇️Элликқалъа туманида 4 та сектор ҳудудларидаги «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари»га киритилган, ижтимий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 350 нафарига Қурбон ҳайити муносабати билан “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

🎞Лавҳамиз шу ҳақда.

✍️Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналимизга қўшилинг: 👉 https://t.iss.one/ellikqala1977
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳалқимизга хос меҳр-мурувват,бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин! Халқимиз учун чинакам инсонпарварлик, хайру саховатга тўлиқ бўлган қутлуғ байрам кунларида сизларга ўзимнинг энг эзгу ва самимий тилакларимни билдираман.

Элликқалъа тумани бош имом-хатиби Исмойл Атажанов

✍️Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналимизга қўшилинг: 👉 https://t.iss.one/ellikqala1977