ҚАЛЛИБЕК КАМАЛОВ-95 ЁШДА

Атоқли давлат ва жамият арбоби, дипломат ва тарихчи Қаллибек Камалов 1926 йил 18-март куни Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида туғилган. 1947-1959-йилларда турли масъулиятли лавозимларда муваффақиятли фаолият олиб борган. 1959-1963-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, 1963-1984-йилларда Област партия қўмитасининг биринчи котиби, 1984-1986 йилларда Руминиядаги Констанца шахри бош консули лавозимларида ишлаган.
Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ривожлантиришдаги хизматлари учун “Меҳнат Қаҳрамони” ва бир қатор орден-медаллар, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди.
Қ.Камалов тарихчи сифатида бир қанча китоб ва мақолалар муаллифи.
Forwarded from Karakalpakstan.uz
“Гүлдирсин”де бир жынаят иси көрип шығылды

👉https://karakalpakstan.uz/kk/news/show/2970

Каналға ағза болыў: @QResMinistrlerKenes
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Меҳнат Қаҳрамони,
эл оқсоқоли Қаллибек Камаловга


Ҳурматли оқсоқолимиз Қаллибек Камалович!

Ҳаммамиз учун азиз бўлган Қорақалпоқ элининг улуғ оқсоқоли, юртимизнинг мақтаниши ва фахри бўлган Сизни муборак 95 ёшингиз билан борлиқ элликқалъаликлар ва ўз шанарағим номидан чин кўнгилдан қутлайман.
“Минг қўшчига – бир бошчи” деганларидек, Сиз ҳали навқирон йигит вақтингизда қорақалпоқ ёшлар ташкилотининг жўшқин, ғайратли раҳбари бўлдингиз. У даврда қандай ажойиб ишлар бажарилган бўлса, барчасида Сизнинг улкан улушингиз бор. Бундан кейин Нукус шаҳрининг гўзал қалъа бўлиб қад тиклашига, минтақада кенг, равон автомобиль йўлларининг қурилишига, Халқобод (собиқ Куйбишев) туманининг гуллаб-яшнашига, ҳукумат раиси бўлганингизда республика иқтисодиёти жадал ривожланишига беқиёс ҳисса қўшдингиз.

Азиз Қаллибек Камалович!!

Қорақалпоғистоннинг 1963-1984 йиллардаги мисли кўрилмаган равнақи Сиз Республика партия қўмитаси биринчи котиби бўлган даврга тўғри келди. Бу йилларда ялпи пахта хирмони ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бир неча бараварга ошди, шоличилик тармоғи юксалди, саноат тараққий этди. Нукус регионнинг энг гўзал шаҳрига айланди.
Айниқса, Сизнинг Элликқалъа қўриғини ўзлаштириш, бу ерда янги туман ташкил этиш бўйича қилган савобли ишларингизни халқимиз ҳеч қачон унутмайди. Яна бир бор Сизни қутлуғ ёшингиз билан қизғин муборакбод этиб, Аллоҳдан Сизга узоқ умр, соғлик омонлик, азиз оилангизга чексиз бахту саодат тилаймиз!


Хурмат билан Элликқалъа тумани ҳокими С.С. Авезов.
Бугун Элликқалъа тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишига туман Кенгаши раиси, тумани ҳокими Авезов Сейдамат Сейдалимович раислик қилди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Сессия ишида 4 та масала кўриб чиқилди.

2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига тумандан киритиладиган овул ва маҳаллалар бўйича таклиф бериш ҳамда туман ҳудудларида ичимлик сув тармоқларини яхшилаш, таъмирталаб ички йўллар ва кўприкларни таъмирлаш тўғрисида.
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтар”лари бўйича ташкил қилинган жамғармаларнинг даромад ва ҳаражатлари бўйича ҳамда “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан тумандаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандлари ва чин етим болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида.
Тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, доимий ишга жойлаштириш ва бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали бандлигини таъминлаб, даромад манбини яратиш орқали “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқариш тўғрисида.
Тўртинчи ташкилий масала Алимов Юлдаш Қочқаровични бошқа ишга ўтиши муносабати билан Элликқалъа тумани ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимидан бўшатиш тўғрисидаги каби масалалар кўрилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича масъулларнинг маърузалари тингланди ва депутатлар ўз фикр – мулоҳазаларини билдирдилар.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилди ва билдирилган фикр-мулоҳазаларни ҳамда таклифларни инобатга олган ҳолда тегишли қарор лойиҳалари тасдиқланди.


Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналимизга қўшилинг: 👉 https://t.iss.one/ellikqala1977
«Президентга раҳмат», деган гаплар менга ёқмайди — Шавкат Мирзиёев журналистлар билан суҳбатда бўлди

Бизнинг энг катта муаммомиз — ҳамма амалдорлар ҳам қуйига тушиб, халқнинг ичига киришни уддалай олмаяпти. Юриш керак, халқнинг дардини эшитиш керак. Шу масалада журналистларга ҳам илтимосим бор — сиз ҳамма жойда юрасиз. Менинг қадамим етмаган жойда ҳам сиз албатта бўласиз. Халқ билан кўпроқ суҳбатлашинг, уларнинг дардини эшитинг.

👉https://xabar.uz/y4pd

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
⚡️Эксклюзив видеолавҳалар

1. Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи давомида маҳаллаларни кириб кўрди. Кўп қаватли уйларда яшаётган одамлар билан суҳбатда мавжуд муаммолар, аҳолининг талаб ва истакларини сўради.

2. Президент ҳудуддаги муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатма берди.

3. Ташриф давомида давлатимиз раҳбари карантин пайти Президентга хат ёзган бола ва унинг онаси билан ҳам учрашди.

4. «Юртимиз, халқимиз учун ҳеч қачон чарчаманг!» — Маҳаллаларга режалаштирилмаган ташриф давомида фуқаролар Президентга илиқ тилаклар билдиришди.

5. Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳридаги маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож оила хонадонига кириб, ҳол-аҳвол сўради.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
НАВРЎЗ БАХТУ САОДАТИМИЗ, ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ ИФОДАСИДИР!

Она диёримизда табиатнинг уйғониш фасли кўнгилларга сурур ва тароват бағишлаб, беқиёс гўзалликларини намоён этмоқда.
Тинч, осуда юртга байрамлар ярашади. Бугунидан мамнун, эртасидан кўнгли тўқ инсонларга хурсандчиликлар, шодиёналар татийди. Халқимизнинг бахти шундаки, бу йил ҳам йилбоши бўлган Наврўзни тинч, хотиржам, дилларда зўр ҳаяжон, эзгу орзу-ниятлар билан кутиб олмоқда.
Элликқалъа тумани овул ва маҳаллаларида “Наврўз бахту саодатимиз, фаровон ҳаётимиз ифодасидир” шиори остида Наврўз сайллари кўтаринки рухда ўтказилмоқда.
Осмони мусаффо юртимизда Наврўз шодиёналари кўнгилларга она табиат гўзалликларини, беғуборлигини, дилларга шукроналик ҳиссини бағишлайди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хихмати.
Каналимизга қўшилинг: 👉 https://t.iss.one/ellikqala1977