#Хушхабар
Куни кеча 8-март Халқаро хотин – қизлар куни муносабати билан Нукус шахрида бўлиб ўтган байрам тадбирида бир гуруҳ Қорақалпоғистонлик аёллар тақдирланди. Узоқ йиллар тиббиёт сохасида фидокорона фаолияти билан эл ҳурматига сазавор бўлган, Республика тиббий – ижтимоий экспертиза Инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси 8-сон Элликқалъа туманлараро тиббий меҳнат экспорт комиссияси раиси, Элликқалъалик аёл Гавхар Примова “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Меҳнати эъзозланган, аёллари қадрланган юрт оналари, юксак мукофотлар муборак!

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналимизга қўшилинг: 👉 https://t.iss.one/ellikqala1977
ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ ҲОКИМИ С.АВЕЗОВНИНГ “8-МАРТ ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР” БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН ХОТИН-ҚИЗЛАРИГА ЙЎЛЛАГАН ТАБРИГИ
https://ellikqalakr.uz/860.html
Каналга қўшилиш 👉 https://t.iss.one/ellikqala1977
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Международному женскому дню

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 “Намунали” деб топилган фуқаролар йиғинлари ходимларига:

💰туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозини ошириб бажариш ҳисобига бир маротаба баҳоланаётган ярим йиллик натижалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,75 баробаригача пул маблағлари ажратилади;

☀️йил якуни натижалари бўйича республика ҳудудидаги санаторийларидан бирида соғлигини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Қадрли оналаримиз, опа-сингилларимиз, 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами барчангизга муборак бўлсин!

Яқинларимизни биринчилардан бўлиб табриклаб қўямиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!

С праздником, дорогие женщины!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ ҲОКИМИ С.АВЕЗОВНИНГ “8-МАРТ ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР” БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН ХОТИН-ҚИЗЛАРИГА ЙЎЛЛАГАН ТАБРИГИ
https://ellikqalakr.uz/860.html
Каналга қўшилиш 👉 https://t.iss.one/ellikqala1977
Forwarded from Qaraqalpaqstan | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Шавкат Мирзиёев ўтган йили кўришишни ваъда қилган бўзатовлик қизга Зулфия номидаги давлат мукофотини топширди

Ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкент IT-паркига ташрифи чоғида, президент Бўзатов туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Гулсанем Ўразбаева билан видеоконференция орқали суҳбат қилиб, у билан албатта кўришишни ваъда қилганди.

«Сиз билан, албатта учрашаман. Мен бунга ваъда бераман», — деган эди давлат раҳбари Гулсанемнинг сўзларидан хурсанд бўлиб.

Президент нафақат ваъдасининг устидан чиқди, балки ёш спортчи қизга Зулфия номидаги давлат мукофотини шахсан ўзи топширди.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ ТИЗИМЛИ НАЗАРОТГА ОЛИНГАН.

Шу йилнинг 4 март куни Бош вазир ўринбосари III.М.Ғаниевнинг раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 5- март куни Элликқалъа туманида кўргазмали семинар ташкил қилинди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев, Бош прокурор ўринбосари Ш.Рахимов, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ж.Узақов, Қорақалпоғистон Республикаси прокурор ўринбосари Қ. Бекмуратов, туман ҳокимлари ўринбосарлари, ҳудудий прокуратура, банк раҳбарлари, сув тежовчи технологияларни қурувчи ва ишлаб чиқарувчи ташкилотлар вакиллари, кластер ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок қилди. Семинар тумандаги Сарабий овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Сарабий толчи” фермер хўжалиги бўлиб ўтди.
Семинарда таъкидланганидек, сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича бунақа ислоҳотлар олдин бўлмаган. Олдинлари, сувни исроф қилма, завурга ташлама, каби тарғибот тадбирлари билан чекланилган бўлса, мана энди сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида Президент қарори билан стратегия қабул қилинди. Шунингдек, 2020 йил 11 декабрда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида барча ишлар тизимли ташкил қилинмоқда.