“3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди


Элликқалъа туманида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугун 3 декабрь – Ногиронлар куни муносабати билан маданий тадбир ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими Сейдамат Авезов сўзга чиқиб, ногиронларга давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан туманда амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб, уларга туман ҳокимлиги, ҳомий ташкилотлар томонидан тайёрланган совғалар топширилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида ногиронлиги бўлган фуқароларимиз учун байрам дастурхони атрофида концерт дастури намойиш этилди. Унда таниқли хонандаларимиз ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этишди. Ушбу байрам тадбири барчада эсда қоларли кун бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ҳар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланишидан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.
Бугун 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Усман Ситмуратов сектор ҳудудидаги ногиронлиги бўлган хонадонларга ташриф буюрди. Оила аъзоларининг мурожаатларини тинглаб ечими буйича масъул раҳбарларга топшириқлар берди. Озиқ-овқат ва совғалар инъом қилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ҳар хафтанинг жума куни давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтмоқда.
Давлат бошқаруви академиясида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.
Бугун Элликқалъа туманида мазкур ўқув саотларида туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, ташкилотларнинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, ҳокимликларнинг мутахасислари иштирок қилдилар.
Сиёсий-маърифий соатларда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтдилар.


Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
«Еркин Қарақалпақстан» – «Вести Каракалпакстана» газеталарының бас редакторы лаўазымында ислеп келген К.Реймов ийелеп турған лаўазымынан босатылып, усы күнге дейин бас редактор орынбасары болып ислеп келген Қ.Байниязовқа бас редактор ўазыйпасын ўақтынша атқарыў жүклетилди.

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң баспасөз хызмети
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводининг очилишига бағишланган тадбирлар доирасида Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва Россия компания ва банклари ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг намунаси эканини қайд этди.
Учрашувда устувор қўшма дастур ва лойиҳаларнинг бориши кўриб чиқилди, амалий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги режалар муҳокама қилинди.

В рамках мероприятий по открытию Ташкентского металлургического завода Президент Шавкат Мирзиёев принял российскую делегацию во главе с министром промышленности и торговли РФ Денисом Мантуровым.
Глава нашего государства отметил, что реализованный проект является примером эффективной кооперации компаний и банков Узбекистана и России.
На встрече рассмотрен ход реализации приоритетных программ и проектов, обсуждены совместные планы по расширению практического взаимодействия.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида барпо этилган Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимида иштирок этади.
Янги корхонада йилига 500 минг тонна рух ва полимер қопламали металл листлар ишлаб чиқарилади. Илгари бундай маҳсулотлар асосан четдан олиб келинарди. Шунингдек, йилига 90 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган. Мажмуада 700 га яқин киши иш билан таъминланади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в церемонии открытия Ташкентского металлургического завода в Янгихаётском районе.
Новое предприятие будет производить в год 500 тысяч т металлического листа с цинковым и полимерным покрытием. Сегодня потребность в этой продукции обеспечивается преимущественно за счет импорта. Ожидается, что предприятие будет экспортировать продукцию на 90 млн долларов в год. Комплекс обеспечит работой около 700 человек.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yangihayot #TMZ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Халқаро_кун

🗓 4 декабрь – Халқаро банклар куни

🏦
2019 йил 9 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, банкларнинг жаҳон иқтисодий барқарорлиги, мамлакатларнинг молиявий ҳолати, инсоният турмуш тарзини яхшилашдаги аҳамиятини ҳисобга олиб, ҳар йилнинг 4 декабрь кунини Халқаро банклар куни сифатида нишонлаш белгиланган.

☑️ 2015 йил 27 сентябрь куни БМТнинг Аддис-Абеба (Эфиопия)да ўтказилган ривожланишни молиялаштириш бўйича Учинчи халқаро конференциянинг Ҳаракатлар дастурида ҳам глобал муаммоларни ҳал қилишда молиявий ташкилотлар, банк муассасалари ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

📝 Халқаро банклар кунини унга аъзо давлатлар, халқаро, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда, миллий манфаатлардан келиб чиқиб, банкларнинг барқарор ривожланишни таъминлашдаги аҳамиятини эътиборга олган ҳолда муносиб нишонлаш тавсия этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари ушбу йирик ва замонавий мажмуанинг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсирини юксак баҳолаб, корхонани барпо этишга ҳисса қўшган лойиҳачи ва қурувчиларга, хорижий ҳамкорларга ташаккур изҳор этди.
Тошкент металлургия заводи фаолиятига старт берувчи рамзий тугма босилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие и выступил на церемонии открытия Ташкентского металлургического завода.
Глава государства высоко ценил экономический эффект от этого современного предприятия-гиганта, выразил благодарность проектировщикам и строителям, зарубежным партнерам, внесшим вклад в возведение завода.
Нажатием символической кнопки дан старт производству на Ташкентском металлургическом заводе.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yangihayot #TMZ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter