Қорақалпоғистон Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги 13-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати 2009 йилда 2-сентябрда ташкил қилинган.
2019-2020 ўқув йилида мактаб интернатида 11-синфнинг 53 нафар битирувчиларидан 49 нафари (92,4%) олий таълим муассасаларига, 11 нафар ўқувчи давлат гранти ва 38 нафар ўқувчи шартнома асосида ўқишга қабул қилинди. Албатта бу кўрсаткич демак мактаб интернатида ўқув жараёнларининг тизимли ташкил қилинганининг натижаси десак муболаға булмайди.
Ҳозирги вақтда мактаб-интернатида 10 та синфда жами 299 нафар ёшлар таълим-тарбия олиб келмоқда. Уларга 34 нафар ўқитувчилар илм сирларини ўргатиб келмоқда.
Мактаб-интернатида химия-биология, физика ўқув лаборатория хоналари, битта компьютер синфида 15 та замонавий компьютерлар ва 1 та электрон доска билан жиҳозланиб, ўқувчиларга ахборот коммуникация технологиялари ва электрон дарсликлар, интернет билан ишлаш имкониятлари яратиб берилган. 120 ўринга мўлжалланган ётоқхона мавжуд бўлиб, ўқувчиларнинг яшаши, овқатланиши ва дарсларга тайёрланиши учун барча шароитлар яратилган.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев гидрометеорология хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди.
Соҳада хизмат кўрсатишни босқичма-босқич тижоратлаштириш, пулли хизматлар қамровини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида локаторлар ўрнатиш, барча метеорологик станцияларни автоматлаштириш, янги станция ва постлар қуриш бўйича топшириқлар берилди.
Илм-фанни ривожлантириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам совершенствования гидрометеорологической службы.
Отмечена важность коммерциализации услуг, расширения охвата платного обслуживания.
Даны поручения по установке локаторов в Бухаре, Навои, Сурхандарье и Намангане, автоматизации действующих и строительству новых метеостанций и постов.
Отдельное внимание уделено развитию научной базы и кадрового потенциала.

#Mirziyoyev #yigilish #Uzgidromet #takomillashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент гидрометеорология соҳасида хизмат кўрсатишни ўзгартириш кераклигини айтди

Президент указал на необходимость изменения подходов к оказанию гидрометеорологических услуг

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-сентябрь кунги “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини тубдан такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги ўтказилган селектор топшириқлари асосида куни кеча 3-ноябрь куни туман ҳокими С. Авезов “Қиличиноқ” овулидаги 3-сонли умумтаълим мактаби ва “Чўпон” маҳалласидаги 4-сонли умумтаълим мактабларини бориб кўрди. Қиш мавсумига тайёргарлиги, иситиш тизимларининг созлиги ва дарс жараёнларининг карантин талаблари асосида амалга оширилиш жараёнини кўздан кечирди ва мактаб раҳбарларига ўз кўрсатма ва тавсияларини берди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.