Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича алоҳида жамғармалар ташкил этилиши белгиланди. Йирик хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳаллий биржадаги иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Вилоятлар ҳокимлари аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан ойма-ой узлуксиз таъминлаш режалари юзасидан ҳисобот берди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам обеспечения продовольственной безопасности и сохранения стабильности цен на внутреннем рынке.
Определено создание в каждом регионе отдельного фонда продовольственной безопасности. Указано на необходимость расширения присутствия на бирже крупных зарубежных производителей.
Хокимы областей отчитались о планах по бесперебойному снабжению населения продуктами питания в разрезе месяцев.

#Mirziyoyev #videoselektor #oziqovqat #narxnavo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати академияси ва Темурбеклар мактабининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.
Шу ерда мазкур мактабга болаларни саралаш ва ўқитиш тизими ҳақида маълумот берилди. Давлатимиз раҳбари ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўқувчиларга юртимиз тарихи ва ўзбек тилини чуқур ўргатиш, дарсларга ҳар бир фан бўйича етакчи педагогларни жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Академии Службы государственной безопасности и школы "Темурбеклар мактаби".
Представлена информация о системе отбора в школу и учебном процессе. Глава государства подчеркнул важность воспитания подрастающего поколения в духе патриотизма, качественного преподавания истории нашей страны и узбекского языка, привлечения ведущих педагогов по каждому предмету.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#СЎРОВНОМА

«ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2020» эълон қилинди!

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

2020 йилда Қорақалпоғистонда энг фаол ишлаган ҳокимлик қайси?

Халққа яқин бўлган, аҳолининг чин маънода кўмакчига айланган ҳокимликни сиз аниқлаб беринг...

ОВОЗ БЕРИНГ ВА КУЗАТИБ БОРИНГ!
"30 кишилик туйлар қайерда қолди" , “Тўй кортежи сигнал чалиб аҳоли тинчлигини бузяпди” сарлавҳали видеомурожаат буйича маълумот.

Мана куни кеча ижтимоий тармоқларда "30 кишилик туйлар қайерда қолди" , “Тўй кортежи сигнал чалиб аҳоли тинчлигини бузяпди” сарлавҳаси билан видео тарқалган эди. Видеомурожаат буйича ўрганишларимиз натижасида қуйидагилар маълум бўлди. 2020 йил 03-октябрь куни соат 19:30 лар чамасида Элликқалъа тумани Бустон шаҳри марказида О. Худойшукуров кўчаси 15- уйда яшовчи фуқаро Рузимов Адилбек Нарханович “Элликқалъа” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ўз уйи олдида расмий огоҳлантирилишига қарамасдан 30 нафардан ортиқ бўлган меҳмонларни йиғиб, туй маросимини карантин қоидаларига зид равишда ўтказилаётганлиги маълум бўлди. Ҳолат буйича Рузимов Адилбек Нархановичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексининг 54-моддаси 2-қисми билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидиомиология назорати давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Элликқалъа тумани филиали томонидан маъмурий баённома тузилганлиги аниқланди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from Qaraqalpaqstan | Kun.uz
Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туманларида нечта бўш иш ўрни бор?

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Қорақалпоғистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин:

▪️Нукус шаҳрида 49 та;
▪️Aмударё туманида 127 та;
▪️Беруний туманида 42 та;
▪️Элликқалъа туманида 104 та;
▪️Қонликўл туманида 126 та;
▪️Қораўзак туманида 38 та;
▪️Кегейли туманида 50 та;
▪️Қўнғирот туманида 172 та;
▪️Мўйноқ туманида 10 та;
▪️Нукус туманида 38 та;
▪️Тахтакўпир туманида 28 та;
▪️Тўрткўл туманда 182 та;
▪️Хўжайли туманида 79 та;
▪️Чимбой туманида 72 та;
▪️Шўманай туманида 92 та;
▪️Тахиатош туманида 84 та;
▪️Бўзатов туманида 69 та бўш иш ўрни бор.

Вазирлик сайтидаги ушбу маълумотига таянсак, Қорақалпоғистонда жами 1362 та бўш иш ўрни мавжуд.

Уларнинг кўпчилиги Aмударё, Элликқалъа, Қонликўл, Қўнғирот,Тўрткўл туманларига тўғри келмоқда.

Нукус шаҳри, Мўйноқ, Қораўзак, Беруний, Кегейли, Тахтакўпир, Нукус туманларида эса жуда оз иш ўрни борлигини кўриш мумкин.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Forwarded from Qaraqalpaqstan | Kun.uz
🔹#Пахта_2020

Қорақалпоғистон маррага яқинлашиб қолди

17 октябрь ҳолатига кўра, давлатга пахта тайёрлаб сотиш бўйича шартномавий режанинг бажарилиши республика бўйича 82,15 фоизга етди. Яъни режадаги 3 101 000 тоннадан 2 547 329 тоннаcи терилди.

Қорақалпоғистон Республикасида бугунги кунгача 178 733 тонна пахта терилиб, шартномавий режа 91,19 фоизга бажарилган. Ҳозирда бир кунда 3000 тоннадан ортиқ пахта терилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Forwarded from Qaraqalpaqstan | Kun.uz
17 октябрь – Халқаро қашшоқликни тугатиш учун кураш куни

1992 йил 22 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг 47-сессиясида имзоланган резолюцияга биноан, бу кун Халқаро қашшоқликни тугатиш учун кураш куни деб эълон қилинган.

📌 Мазкур резолюцияда БМТ барча давлатларни ушбу кунни қашшоқликка қарши кураш тарғиботига бағишлаш, тегишли тадбирларни юқори даражада ўтказишга чақиради.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари