Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.
Тадбирда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига тавсия этилган Мурат Камалов номзодига ўз розилигини билдирди.
Яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимига Мурат Камалов сайланди.

В Нукусе началась внеочередная сессия Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.
Участвующий в мероприятии Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поддержал выдвинутую на должность Председателя Жокаргы Кенеса кандидатуру Мурата Камалова.
Депутаты тайным голосованием избрали Мурата Камалова на должность Председателя Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.

#Mirziyoyev #safar #JuqorgiKenges #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
https://kknews.uz/kk/64850.html
Жоқарғы Кеңес Баслығы сайланды

Каналымызға қосылың👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAERIzOESrE0olZr7Ng
https://kknews.uz/kk/64855.html
Президент Шавкат Мирзиёев Мурат Камалов ҳаққында: «Қай жерде ислесе де, қарақалпақ елиниң дәрти менен жасағанының гүўасыман»

Каналымызға қосылың👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAERIzOESrE0olZr7Ng
Forwarded from Karakalpakstan.uz
https://kknews.uz/kk/64861.html
Камалов Мурат Каллибековичтиң мийнет жолы ҳаққында мағлыўмат

Каналымызға қосылың👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAERIzOESrE0olZr7Ng
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Опера ва бахшичилик йўналишига ихтисослаштирилган мактабга борди.

Юртбошимиз 150 ўринга мўлжалланган мактабдаги яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Каналға ағза болыў: @QresMinistrlerKenesi
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Мурат Камаловни Жўқорғи Кенгес Раислигига сайлангани билан табриклаб, ўта масъулиятли вазифада муваффақият тилади.
Йиғилишда Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича келгуси 3 йилга мўлжалланган ўнта устувор йўналиш белгиланди, ҳар бири бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

На внеочередной сессии Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан особое внимание уделено вопросам социально-экономического развития региона.
Президент Шавкат Мирзиёев поздравил Мурата Камалова с избранием на пост Председателя Жокаргы Кенеса и пожелал успехов на ответственной должности.
На совещании определены десять приоритетов развития Каракалпакстана на ближайшие 3 года. По всем направлениям даны подробные указания.

#Mirziyoyev #safar #yigilish #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қорақалпоғистонда туман ва тармоқларни ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар белгиланди


Қорақалпоғистонда барча соҳаларни жадал ривожлантириш бўйича келгуси 3 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани маълум қилинди. Унга кўра, ҳар бир туманда 2 тадан фаолият тури ўзига хос “ўсиш нуқта”си этиб белгиланган.

Президент барча 16 та туманни янада равнақ топтириш мақсадида мазкур «ўсиш нуқталари» бўйича тадбиркорлик субъектлари 3 йил муддатга ер солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналарнинг айланмасидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан озод этилишини таъкидлади.
Forwarded from Qaraqalpaqstan | Kun.uz
Президент Мурат Камалов ҳақида нима деди?

Олдинроқ Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига Камалов Мурат Қаллибекович сайлангани ҳақида хабар берган эдик.

Жўқорғи Кенгеснинг навбатдан ташқари 8-сессиясида Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесига янги сайланган раис ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

–Мурат Камаловни кўп йиллардан бери танийман. У, аввало, ҳалол одам, ватанпарвар одам. Қаерда ишлаган бўлмасин, қорақалпоқ элининг дарди билан яшаганига гувоҳман. Энг асосийси шу. Бошқаси тажриба билан келади. У отаси Қаллибек Камалов, марҳум Муса Ерниязов ишларини давом эттириб, халқни рози қилади, деб ишонаман.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Forwarded from Qaraqalpaqstan | Kun.uz
Қорақалпоғистоннинг янги раҳбари ҳақида нималарни биласиз?

Камалов Жўқорғи Кенгес депутатлигига шу йил 21 cентябрда сайланган.

Мурат Қаллибекович 1955 йил 24 июнда Нукусда туғилган. 1977 йилда Ўзбекистон ССР Давлат хавфсизлиги қўмитаси (КГБ) олий мактабини тамомлаб, шу йилдан ДХҚ мутахассиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган. 1987–1990 йилларда Ўзбекистон ФAда кичик илмий ходим бўлган.

1990–1991-йилларда дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатувчи “Консул” ташкилоти бош муҳандиси, 1991–1996-йилларда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши қошидаги “Қорақалпоқинторг” хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик ассосиасиясининг Тошкентдаги ваколатхонаси директори сифатида фаолият юритган.

Камалов 1996–2010-йилларда Тошкентда “Стеллор” унитар корхонасига раҳбарлик қилган. 2010–2018-йилларда “Ҳуқуқий бизнес ҳам консалтинг агентлиги” адвокатлик бюросида консултант лавозимида ишлаган, 2018–2020-йилларда ДХХнинг Қорақалпоғистон бўйича бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Forwarded from Qaraqalpaqstan | Kun.uz
Қорақалпоғистонни қайси раҳбарлар бошқарган?

Турли йилларда ҳозиргача Қорақалпоғистонни 3 та раҳбар бошқарган. Мурат Камалов уларнинг тўртинчиси ҳисобланади.

Қуйида уларни кетма-кетликда билиб олишингиз мумкин:

1️⃣ Уббинияз Aширбеков 1992 йил, июл - 1997 йил, июль

2️⃣ Тимур Камолов 1997 йил, - 2002 йил 3 май

3️⃣ Муза Эрниязов 2002 3 май - 2020 31 июль

4️⃣ Мурат Камалов 2020 йил 2 октябрдан

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Forwarded from Qaraqalpaqstan | Kun.uz
Нукусда опера мактаб-интернати ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг "Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Қорақолпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 24-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби негизида опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади.

Мактаб интернати учун қўшимча бино ва иншоотлар, шу жумладан, 100 ўринли ётоқхона ва ошхона, 120 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилади.

Мактаб интернат Маданият вазирлиги тизмидаги давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади.

2021/2022 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5, 6 ва 7-синфларига, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб эса 5 синфига 25 нафар ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Опера ва бахшичилик мактаб-интернатини бориб кўрди.
Ихтисослаштирилган таълим маскани ўтган ойда ишга туширилди. Муассаса 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, унга 9 синфни битирган иқтидорли ўқувчи ёшлар танлов асосида қабул қилинади. Ҳозирда 30 нафар ўғил-қиз ўқишни бошлади. Уларга таниқли санъат усталари ва педагоглар сабоқ бермоқда.
Давлатимиз раҳбари мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью Школы-интерната оперы и искусства бахши в городе Нукусе.
Специализированное учебное заведение начало свою работу в сентябре. Оно рассчитано на 150 учащихся, сюда на конкурсной основе принимаются одаренные выпускники 9-х классов. На сегодняшний день здесь учатся 30 мальчиков и девочек. Им преподают известные мастера искусств и квалифицированные педагоги.
Глава государства побеседовал с учащимися и учителями школы.

#Mirziyoyev #safar #Nukus #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter