Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон қурувчиларига байрам табриги

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева строителям Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тахиатош иссиқлик электр станцияси

Обновляющийся Узбекистан: Тахиаташская тепловая электростанция

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Қарақалпақстан Республикасы Министрлер Кеңеси, Нөкис қаласы ҳәм барлық район ҳәкимликлериниң рәсмий телеграм каналларына ағза болың ҳәм аймақлардағы ең соңғы жаңалықларды бақлап барың!

Министрлер Кеңеси 👉🏻 t.iss.one/QResMinistrlerKenesi
Нөкис қаласы 👉🏻 t.iss.one/paytaxt_city
Əмиўдәрья районы 👉🏻 t.iss.one/amudarya
Беруний районы 👉🏻 t.iss.one/beruniy_news
Қараөзек районы 👉🏻 t.iss.one/QaraozekHakimligi
Кегейли районы 👉🏻 t.iss.one/kegeylirkuzofficial
Қоңырат районы 👉🏻 t.iss.one/qongiratrkuz
Қанлыкөл районы 👉🏻 t.iss.one/kanlikulnews
Мойнақ районы 👉🏻 t.iss.one/MuynakPress
Нөкис районы 👉🏻 t.iss.one/Aqmangituz
Тахтакөпир районы 👉🏻 t.iss.one/taxtakopir_xakimiyati
Төрткул районы 👉🏻 t.iss.one/turtkulhokim_uz
Хожели районы 👉🏻 t.iss.one/xodjeyli_rk
Тақыятас районы 👉🏻 t.iss.one/taqiyatasrk
Шымбай районы 👉🏻 t.iss.one/shimbayrk
Шоманай районы 👉🏻 t.iss.one/shomanay_rayon
Елликқала районы 👉🏻 t.iss.one/ellikqala1977
Бозатаў районы 👉🏻 t.iss.one/bozataw_uz

👉🏻Каналға ағза болыў 👉🏻 t.iss.one/QResMinistrlerKenesi
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 29 йиллик байрамининг ШИОРИ:

🇺🇿"Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!

Юртимиз мустақиллиги абадий бўлсин.
🔺2020 йил 10 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 820 (+211) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 33 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 143 нафари эса Ўртасарой карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида), 24 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 11 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Қибрай туманида яшаган 44 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли У.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 22 042 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 582 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 378 нафари оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
🌍Дунёда коронавирус тарқалишига доир вазият қандай?

Бир кеча кундуз давомида 260 минг нафардан зиёд касалланганлар қайд этилган.

9 август ҳолатида жаҳон миқёсида касалланганлар сони 19 миллион 803 минг нафарни ташкил этди. 

Касаллик энг кўп тарқалган мамлакатлар: 🇺🇸АҚШ (5 млн. 149,7 минг), 🇧🇷Бразилия (3 млн. 13,3 минг) ва 🇮🇳Ҳиндистон (2 млн. 152 минг). 

🇰🇿 Қозоғистонда жами касалланганлар 97 829, соғайганлар 71 609 нафар кишини ташкил этди, 1 058 нафар бемор вафот этган. 

🇰🇬 Қирғизистонда жами касалланганлар сони 39 571 нафар, соғайганлар – 31 062 нафар кишига етган. 1 459 нафар бемор вафот этган. 

🇹🇯 Тожикистонда жами касалланганлар сони – 7 706, соғайганлар 6 484 нафар кишини ташкил этди. 62 нафар бемор вафот этган.

➡️ https://bit.ly/3gMPSqA

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
Ҳүрматли туманимиз фуқаролари!

Элликқалъа тумани ахборот хизмати томонидан @ellikqala_hokim_bot электрон мурожаатлар канали сизнинг хизматингизда.

Агар сизда сизни қийнаётган муоммалар, мурожаатлар, таклиф ва мулоҳазалар, бўлса, ушбу бот канали орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Сиз юборган мурожаатлар назоратга олиниб, тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан қонуний кўриб чиқилади.
Бунинг учун сиз ботга ўз мурожаатингиз ва исм фамилиянгиз, адрес ва телефон номерингизни тўлиқ кўрсатишингиз шарт.
Бизнинг бот манзилимиз: @ellikqala_hokim_bot
Эслатма: Фуқаронинг исм-фамилияси, адреси ва телефон рақами тўлиқ кўрсатилмаса мурожаатлар кўриб чиқилмайди.
Элликқалъа туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга уланиш👇👇👇 👉🏼@ellikqala_hokim_bot
Президент аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Санитар тозалаш хизматлари қамровини 90 фоизга етказиш, соҳага хусусий корхоналарни кенг жалб этиш зарурлиги таъкидланди. Экологик назоратни кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент провел совещание по вопросам укрепления здоровья населения, обеспечения экологической безопасности, совершенствования системы переработки отходов.
Отмечена необходимость расширения охвата услугами санитарной очистки до 90 процентов, в том числе за счет широкого привлечения в сферу частных предприятий. Особое внимание уделено вопросу усиления экологического контроля.

#Mirziyoyev #yigilish #ekologiya #chiqindi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
10 август куни буюк қозоқ оқини Абай
Қўнонбоев таваллудига 175 йил тўлди!

АССАЛОМ, АБАЙ!

Давлатимиз раҳбарининг “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинганидан буён ўтган икки ярим йил ичида биргина Ўзбекистонимизда мумтоз сўз заргари адабий меросига боғлиқ ўндан ортиқ янги китоблар чоп этилди. Хусусан айнан юқорида таъкидланган қарор асосида шоирнинг янги “Танланган асарлар”и, “Ўзбек ва қозоқ адабий алоқалари” тўплами босилди. Шунингдек муҳтарам профессорларимиздан Қ. Сейданов, Қ.Йўлдошев, Қ.Носиров яратган монографиялар, таржималар, икки халқ адабиётининг толмас тарғиботчиси А.Рустамов ёзган “Абай абадияти” китоби бу борада янги уфқлар очди. Табиийки мазкур мавзуда босилган китоблар, мақолалар сони биз билгандан анча кўп.
Топган гул келтиради, топмаган бир боғ пиёз, дейдилар. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат-илмий нашриётида ушбу сатрлар муаллифи нашрга тайёрлаган “Қозоқнинг қирқ оқинидан қирқ ўлан”, “Ўзбекистон” НМИУ томонидан чоп этилган “Оққув қанотига қўнган оҳанглар” китоблари бу эзгу ишга қўшган камтарона ҳиссамиз бўлди. “Янги аср авлоди” нашриёти эса бизнинг таржимамизда улуғ шоирнинг “Кўзимнинг қораси” номли янги китобчасини ўқирманларга тортиқ қилди. Айни чоғда буларнинг ҳаммаси аллома шоир шеъриятини оммалаштириш борасида хамир учидан патирлар, холос. Шу боис мутафаккир шоир сиймосига қарата “Ассалом, Абай!” дея таъзим қилиб, унинг ижодий меросини ўрганишга янада изчилроқ киришмоғимиз лозим бўлади.
Абай биринчи шеъри “Ким экан деб келгандим туя қувган”ни 1855 йили 10 ёшида ёзади. 14 ёшида мумтоз адабиёт хрестоматиясига оид қуйидаги ажойиб сатрларни қоғозга муҳрлайди:
Фузулий, Шамсий, Сайқалий,
Навоий, Саъдий, Фирдавсий,
Хўжа Ҳофиз – сиз ҳаммангиз
Мадад беринг, қилманг осий.
Айнан шу даврда ёзилган “Юзи равшан” шеърида ўз лирик қаҳрамонининг бош нуқтаи назарини ифода этади. Бу инсон қадр-қимматидир. Ана шу фалсафий фикр Абай шеъриятининг биринчи ҳарфидан бошлаб сўнгги нуқтасигача қизил ип бўлиб ўтади. Шоир бахт инсон қадрининг нечоғлик юксак бўлиши билан боғлиқ дейди. Жамият барча инсонни бирдек кўриши керак, деган хулосага келади, Абай. Очкўз, таъмагир, порахўр, текинхўр, майхўр, ялқов, маишатпараст, манфаатпараст, маддоҳ зотларни жамият дарахтига тушган даҳшатли қуртлар деб билади. Юксак бадиият билан юқори ижтимоий мазмуннинг уйғунлашгани Абай поэзиясини наинки ўз даври, балки барча замонлар учун долзарб поғонага кўтаради. У ўз асарларида, шеър ва достонларида кенг кўламли хулосалар орқали зулм ва мунофиқликнинг асл қиёфасини очиб беради. Зулмат замонга нур олиб киради. Реал воқелик тасвири орқали реал мақсадларга ўтади. “Йигитлар, ўйин арзон, кулки қиммат”, “Қаридик, ғамга ботдик, уйқу сергак”, “Бозорга қараб турсам, ҳар ким борар”, “Хўп ўйландим, тўлғандим”, “Бойлар юрар йиққан молин қўрғалатиб”, “Ёришмас қора кўнглим не қилса ҳам”, “Молга дўстнинг дўсти йўқ молдан бошқа”, “Маст бўлади бўлисинг” шеърлари фикримизнинг ёрқин далиллари бўла олади. Феодал ҳукмронлик, мулк эгалари зулми, чор маъмурияти тазийқи шароитида демократик тамойилларга интилиш Абай истеъдоди, эътиқоди ва тафаккурининг нақадар юқори бўлганини, ўз замонидан бир неча қадам олдинда юрганини исботлайди:
Одамзод тирикликни давлат билсин,
Ақл топсин, мол топсин, ҳалол юрсин.
“Илм топмай мақтанма”, “Қалбингда ўтинг бўлса”, “Ёшликдан билим излаб югурмадим”, “Интернатда ўқийди Талай қозоқ боласи”, “Баъзи ўсмир замондошлар хафа қилар” каби шеърларида Абай ўзи яшаган жамият ва келгуси замонларда баркамол авлодни кўргиси, халқ ҳаётини фаровон қиладиган бунёдкор ёшлар шаклланишини истайди. Бугунги эгамен Қозоғистоннинг янги қиёфаси, Евроосиё мегаполисларидан бирига айланган Астана, қозоқ ёшларининг академик фан, адабиёт, санъат, спорт соҳасидаги ютуқлари донишманд шоир орзуларининг яққол нишоналаридир.
Абай лирик қаҳрамонининг энг олий орзуси яхши инсон, олижаноб одам, гўзал қалбли шахс, ботир зот орзусидир. Бу йўлда шоир нафосатли, назокатли, латофатли, заковатли аёл сиймосига сиғинади. Маҳбубасига бўлган севги ва садоқатини улуғлайди:
Агарда қўлинг тегса билагига,
Гупириб қон урар юрагингга,
Юзингни яқинлатсанг дудоғига,
Жимири етиб борар суягингга.
Абай бир жиҳатдан жаҳолат, ҳақорат, маломат замонида яшаганига қарамасдан меҳр, муҳаббат, садоқат, вафо, ҳаё энг ажойиб шеърларининг гултожи эди. У бу борада Алишер Навоий ва Хўжа Ҳофиз шеъриятидан ибрат олган эди. Навоий ва у эҳтиром билан устоз деб атаган Ҳофиз меросида ёрга бўлган муҳаббат аввало Аллоҳга, юртга, халққа қаратилган меҳрдан сув ичади. “Тол ости, сув лабида шеър ила олдингда ёр бўлсин” дейди Шамсиддин Ҳофиз ҳазратлари. Навоий эса “Ҳар кимки биров ишқиға бўлса дилбанд, Жон риштасидин қилса керактур пайванд” дейди. Абайнинг “Қалин соч, орқасига тушган ўрим”, “Порлаган оқ кумушдай кенг манглайли”, “Йигит сўзи: “Салом бердим, қаламқош”, “Қиз сўзи: “Келиштириб мақтайсиз”, “Сулувлар сараси”, “Севги тили – сўзсиз тил”, “Мен салом ёзаман”, “Эркам-ай, мен индамай юраман кўп” каби шеърлари гўзал инсоний фазилатларни, севгини улуғлайди.
Абай поэзиясида унинг “Искандар” ва Маъсуд” номли тарихий достонлари ҳам муҳим ўрин тутади. “Искандар”да шоир “қўшни эллар бошига бало” бўлган фотиҳ боис “дарё-дарё оқди қон”, “Асир тушиб қул бўлди саноқсиз эл” дейди. Достонда Искандар тарозига олтин ва инсон суягини қўяди. Суяк вазни босим келади. Бу билан доно шоир “шўрлик юрти”ни огоҳликка чақиради. “Ору номус сотма умр бозорида” дейди. Қанчалар очкўз бўлмагин, кўзинг бир қисим тупроққа тўяди, деб хулоса чиқаради. “Масъуд” достони ҳам ибратли афсоналар асосида ёзилган. Муаллиф ҳукмдорни Ҳизир билан рўбарў қилади. Шу афсона орқали китобхонни яхшиликка, сабрга ундайди. Шоирнинг “Азим” номли достони матни топилмаган. Шоир асарларини она тилимизга ўгиришда Уйғун, Миртемир, А.Мухтор, Ғ.Шоди, С.Акбарий, Н.Фозилов, Ж.Жабборов, М.Али, М.Аҳмад каби таржимонларимизнинг хизмати катта бўлди.
Абай ижоди у ҳаётлик чоғларидан бошлаб ўзбек китобхонларини қизиқтирган эди. Унинг ажойиб шеърлари, бошқа оқинлар билан айтишувлари тилдан тилга, элдан элга кўчган эди. Ўтган асрнинг қирқинчи йиллари Евроосиё минтақаси халқлари учун ўта машаққатли кечганига қарамасдан 1941 йили буюк ўзбек шоири Алишер Навоий таваллудининг 500, 1945 йили улуғ қозоқ оқини Абай Қўнонбоев туғилганининг 100 йиллик маъракалари ўтказилди. 1945 йили Алматидан ўтган тадбирда академик шоиримиз Ғафур Ғулом “Абай – чинакам ҳурматга арзигулик алп шоир. Унинг ўланлари қозоқ саҳросидай бепоён. Олатовнинг атлас қирларидай жимжимадор. Чингизтоғ шаршараларидай суронли, Қозиғурт қояларидай баланддир” деган эди. Атоқли адиб Мухтор Авезов “Абай” ва “Абай йўли” тетратолгияси билан ўз амакиси бўлган улуғ шоирга мангу ҳайкал қўйди.
Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда Абай ижодий мероси ўз эли ва бошқа ҳудудларда чинакам эъзоз топмоқда. Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев “Мустақиллик эраси” деб номланган китобида “Қурмонғозининг сеҳрли куйи, Мағжоннинг ёрқин лирикаси, Мухторнинг мароқли прозаси, Чўқоннинг мафтункор кашфиётлари, Абайнинг фалсафий иқрорномалари бу маънавий хазиналарга кирган ҳар бир замондошнинг ички оламини бойитиши”ни таъкидлаган эди. Бугун аллома шоир тавалудининг 175 йиллиги пандемия шароитларига кўра ҳар бир китобхон хонадонда нишонланмоқда. Бу ҳақда ўйлаганимизда бир ижодкор, бир таржимон сифатида кўнглимизда қуйидаги сатрлар туғилди:
Навоий қуёшдир туркий назмда,
Теграсида порлар Фузулий юлдуз.
Копетдоғ ястанди гўё таъзимда
Фироғий юракдан ёниб айтгач сўз.
Эдил ёқда Тўқай кўтарди машъал,
Бердақ шеър баҳсига дутор билан шай.
Саъдий мисол сўзга бериб зеб, сайқал,
Ўшал гулшан аро чарақлар Абай!
Янгибой ҚЎЧҚОРОВ,
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ниқоб тақиш нега муҳим? — АҚШ лабораториясида ўтказилган қизиқарли тажриба

☝️Видеода ниқоб йўталнинг ҳавода тарқалишини қандай тўхтатиши акс этган.

😷 Ниқоб тақиш баъзида ноқулай ва иссиқ... Бироқ бу одамлар ҳаётини сақлаб қолади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг