This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
FVV OGOHLANTIRADI‼️
IS GAZI HAYOT UCHUN XAVFLI
⚠️
- - - - - - - - - - - - - -
МЧС ПРЕДУПРЕЖДАЕТ‼️
УГАРНЫЙ ГАЗ ОПАСЕН ДЛЯ ЖИЗНИ
⚠️

Boshqa yangiliklar
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram | X
Элликқалъа тумани "Ташаббусли бюджет жамғармаси"дан фуқаролар ташаббусининг 2024-йил 1-мавсуми доирасида жамоатчилик фикри асосида "Очиқ бюджет" ахборот порталида тумандаги Сарабий ОФЙ да жойлашган Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 8-умумтаълим мактабининг спорт майдончасига сунъий қопламали газон қуриш лойиҳаси 2.389 та овоз билан ғолиб бўлган ва лойиҳага 800,0 млн сўм маблағ ажратилган.

Лойиҳанинг қурилиш таъмирлаш ишларини бажариш учун "Шаффоф қурилиш" ахборот порталида "Аязқальа махсус қурилиш" МЧЖ ғолиб бўлиб, хозирги кунда таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилот томонидан тўлиқ якунланган.

Мазкур лойиҳани ишга туширилиши натижасида худуд ёшлари ва 8-мактаб ўқувчилари учун спорт машғулотлари билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратилди, ёшлар бўш вақтларида спорт мусобақалари футбол ва волейбол билан мунтазам шуғулланиб келишмоқда.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Элликқалъа тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан "Аҳолига кўмак - олий қадрият" шиори остида “Коучинг” тадбири ўтказилди.

Тадбирда Элликқалъа тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази масъул ходимлари ўзларининг фаолият йўналишлари юзасидан аҳолига тақдимотлар ўтказдилар.

Жумладан, Элликқалъа тумани “Инсон” маркази фаолияти, кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш тартиби, Санаторияларга йўлланма ажратиш тартиби, пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация техника воситалари ва протез-ортопедия маҳсулотлари билан таъминлаш тартиби, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан фуқароларга ёрдам бериш тартиби бўйича тушунчалар бердилар.

Тадбир давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлирга жавоб олдилар ҳамда муаммоли масалалари бўйича ўз мурожаатларини билдирдилар.
Шу билан бирга аҳоли учун ташкил қилинган кофе брейк танаффусидан кейин психологик ва ҳуқуқий саводхонлик бўйича жамоавий ўйини ташкил қилинди. Ушбу тадбир давомида тақдим этилган маълумотлардан олган фуқароларнинг билимлари ва кўникмаклари бўйича савол-жавоб тарзида суҳбатлар ўтказилди ҳамда фуқаролар фаоллигини ошириш, ижтимоийлашувига кўмаклашиш мақсадида балл қўйилиб, фаол бўлган фуқаролар Элликқалъа тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Расмий саҳифаларимиз;  🟢
Web sayt | 🟣 Telegram | 🔵 Facebook  | 🟠 Instagram | 🔴 You Tube