Forwarded from Karakalpakstan.uz
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг июль ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сайлаў кампаниясы не ҳәм ол қандай басқышлардан ибарат?

💬 Сайлаў кампаниясы – бул сайлаўларға таярлық көриў ҳәм оларды өткериў дәўири есапланады.

Сайлов кампанияси нима ва у қандай босқичлардан иборат?

💬 Сайлов кампанияси – бу сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш даври ҳисобланади.


Каналға ағза болыў: @joqargikenes

Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, Элликқалъа тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман прокурори ўринбосари Н.Юлдашев раислигида туман прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, МИБ, сектор раҳбарлари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари раҳбарлари,
маҳалла раислари ва фаоллари ҳамда бошқа муассасалар раҳбарлари ва масъуллари иштирокида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг мувофиқлаштирувчи Кенгаши йиғилишининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.

Унда 2024 йилнинг 6 ойида ҳудудда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолият муҳокама қилинди.
Йиғилиш муҳокамасида соҳанинг асосий йўналишлари ҳисобланган жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасидаги муаммоларни ҳал этишга комплекс ёндашилганлиги таъкидланди.

Ўтган давр давомида 70 та назорат тадбирлари натижасига кўра, қонунчилик талабларига зид бўлган ҳужжатларга нисбатан 65 та протестлар келтирилган, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида 46 та тақдимномалар киритилган, 57 нафар мансабдор шахслар интизомий, 20 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 6 та жиноят ишлари қўзғатилган ҳамда 114 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Шунингдек, йиғилишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан Кенгаш йиғилиши қарори қабул қилинди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати