Ҳар бир мурожаат - эътиборда

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Элликқалъа тумани Қирққизобод овулида сайёр қабул ўтказилди.

Жорий йилнинг 25-июль санасида ўтказилган ушбу сайёр қабулда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Т.Аминов, Бошқарманинг катта ёшдаги ва оғир вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлашиш шўъбаси мудири А.Ерманов, Бошқарманинг Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлашиш шўъбаси етакчи мутахассиси А.Жолдасов, Элликқалъа тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази директори Б.Алимовлар иштирок этиб фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилдилар. Сайёр қабулда "Қирққизобод", "Гулистон", "Қизилқум" овуллари, "Бургутқалъа", "Оқ-олтин", "Бўстон" маҳаллалари фуқароларининг муаммолари тингланиб, айримлари жойида ҳал қилинди, айрим масаладаги фуқароларга тушунтиришлар берилди, шунингдек барча мурожаатлар республика даражасида назоратга олинди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Диққат эълон!!!

Элликқалъа тумани Тозабоғ ОФЙ худудида жойлашган “Ахунбабаев” ГРС да таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2024-йил 25- июл куни соат 18:00 дан 19:00 гача, Ахунбабаев Саноат коллектрида 2024-йил 25-июл соат 18:00 дан 19:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантирамиз.

Ахунбабаев ГРС орқали “Дўстлик” ОФЙда-164 хонадон, “Сарабий” ОФЙда-227 хонадон, “Қошқўра” МФЙда-407 хонадон, “Тозабоғ” ОФЙда-1102 хонадон, “Навбахор” МФЙда-612 хонадон, “Амиробод” ОФЙда-260 хонадон, ”Килчинок” ОФЙда-301 хонадон, “Пахтачи” МФЙда-564 хонадон ва “Чўпон” МФЙда-122 хонадон, жами 4608 хонадонга табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади. Хонадон эгалари ва ташкилот рахбарларидан табиий газ етказиб беришнинг тўхтатилиши билан боғлиқ эхтиёт чоралари кўришингизни, техника ҳавфсизлиги чоралари кўришни таъминлашингизни сўраймиз.

"Элликқалъатумангаз" газ таъминоти бўлими
Депутатлар ҳалқ билан бирга.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, топшириқлардан келиб чиқиб йиғилиш ва унинг мазмун моҳиятини аҳоли ва сайловчиларга етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати З.Ибрагимова туманимизга ташриф буюрди.

Мамлакатимизда Ҳурматли Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳатларнинг мазмун моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида "Амиробод", "Тўртёп", "Иҳлос" аҳоли пунктларида бўлиб ҳалқ билан учрашиб уларнинг мурожаатлари тингланди.

Шунингдек, "Думанқалъа" овул фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги вакиллари билан учрашиб маҳалла еттилиги вакиллари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди ва уларга тегишли тавсиялар берди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Әдиллик_хабары

❗️27-октябрьдеги сайлаў "Мениң таңлаўым-абат Ўатаным" ураны астында өткизиледи

Каналға жалғаныў 👇👇👇
@huqiqiymalimleme
Бугун, Элликқалъа туманидаги "Тоза боғ" овули ҳудудидан янгидан замонавий кўринишда барпо қилинган "Дунё" тантаналар мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Очилиш тадбирида туман ҳокими В.Ниязимбетов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати З.Ибрагимова, Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Т. Атамуратов ва Республика ва тумандаги тегишли масъул раҳбарлар, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок қилдилар.

Очилиш муносабати билан овулда истиқомат қилувчи 16 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг суннат туйлари ўтказиб берилди.