Маънавий тадбирда туман ҳокими В. Б. Ниязимбетов, тарғибот гуруҳи аъзолари, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тумандаги кенг жамоатчилик вакиллари иштирок қилдилар.
Биз бир бўлсак - ягона халқмиз,  бирлашсак-Ватанмиз!  шиори остида  "Маънавият фестивали" доирасидаги тадбирлар куни кеча 15-июл куни 18-сонли мусиқа ва санъат мактабида "Маърифат-тур" ва Элликқалъа маҳаллий телевидениесида "Кино карвон" лойиҳаси билан давом қилди. Тадбир давомида тарғибот гуруҳи аъзолари ва тумандаги кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок қилди.