Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.


Бугун 16 июнь куни Элликқалъа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Сейдамат Авезов Бустон шаҳри марказидаги саънат саройида ёшлар билан учрашди.
Учрашув ҳозирги карантин қоидаларига амал қилинган тарзда ўтказилди.
Республикамиз Президенти ўтган йилнинг охирида ёшлар билан бўлган учрашувида “Барча раҳбарлардан ёшларнинг дилидаги мақсад ва ниятларидан хабардор бўлиш, уларни катта-катта ишларга сафарбар этиш учун ёшлар билан учрашув жуда зарур, бизнинг бош мақсадимиз – янги Ўзбекистонни барпо этишдан иборат. Аммо уни ёшларсиз қуриб бўлмаслигини ҳам яхши тушунамиз. Ўсиб келаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни эл-юртимизнинг фидойи фарзандлари этиб тарбиялаш ҳал этувчи аҳамиятга эга”, деб алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар.
Ана шу сўзларни ҳар бир ёшнинг қалбига жо этиш, уларнинг дилидаги гаплар билан ўртоқлашиш мақсадида ўтказилган учрашув ёшлар қалбида узоқ вақтлар сақланадиган бўлди. Учрашувда туман ҳокими ўринбасари Беҳзод Алимов, тегишли ташкилот, тижорат банклари раҳбарлари ва ёшлар иштирок қилишди.
Учрашувни Ёшлар иттифоқи Элликқальа туман Kенгаши раиси О.Рўзимова бошқариб борди. Даставвал учрашувга келган ёшларга туманимиз ҳокими Сейдамат Авезов туманимизда ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг самаралари ва бугунги кунда қад ростлаётган қўшма корхоналар ва унда ёшларимиз бандлигининг таъминланаётганлиги ҳамда келгусидаги режалар ҳақида қисқача тўхталди. Очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.
Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган барча мурожаатлар тингланди. Кўпчилиги шу ернинг ўзида ҳал этилди ва баъзиларига белгиланган муддат билан масъуллар бириктирилиб, ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Юқорида кўрсатилган муаммо ва таклифларни атрофлича ўрганиб чиқиб, туман ҳокими тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берди.
Учрашув якунида туман ҳокими ўринбосари Беҳзод Алимов сўзга чиқиб туманимизда ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар, ёшларни тадбиркорликка ўргатиш, бунинг учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга имтиёзли кредитлар ва ер ажратиш масалалари буйича амалга оширилаётган ишлар хусусида кенгроқ маълумот бердилар.
Зеро, мана шундай учрашувлар орқали ёшлар манфаатини таъминлаш билан, эртанги ёруғ кунимизга замин яратамиз.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3-майдаги "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш буйича қўшимча чора-тадбирлар туғрисида" ги ПҚ-4307-сонли қарорининг ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлим ва бўлинмалари, давлат органлари хамда бошқа ташкилотларнинг маънавий-маърифий ишлар учун масъул ходимларини маънавий-маърифий йуналиш буйича 32 соатлик ўқув дастури асосида онлайн ўқув курси бўлиб ўтмоқда. Ўқув курсида 18 нафар маъсул ходимлар қатнашмоқда.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мазкур йўналишда камида 160 минг қўшимча иш ўрни яратиш мумкинлиги таъкидланиб, Бош вазир ўринбосарига ҳар бир туман ва шаҳар кесимида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди. Бу соҳага 100 миллион доллар ёки 1 триллион сўмдан зиёд кредит ресурслари ажратилиши белгиланди.
Бу йилги битирувчиларни ўқиш ва ишга жалб этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития сферы услуг и внутреннего туризма.
Отмечалась возможность создания 160 тысяч рабочих мест в этих направлениях, вице-премьеру поручено разработать программу развития сферы услуг в разрезе районов и городов. Будет выделено для сферы 100 млн долларов или более 1 трлн сумов кредитных ресурсов.
Особое внимание уделено вопросам обучения и трудоустройства выпускников.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Пандемияга қарши курашишда ҳушёрлик ва масъулиятни ўн карра оширадиган янги босқич бошланмоқда

Шавкат Мирзиёев: Настал момент значительного усиления бдительности и ответственности в борьбе с пандемией.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ТИЛ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Жорий йилда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигига 31 йил тўлади. Агар тарихга назар солсак 1989 йилда қабул қилинган бу қонун жуда катта тарихий аҳамиятга эга, ўз вақти учун мамлакатимиз ҳукумати томонидан жуда катта мардлик эди. Чунки собиқ иттифоқ даврида “устунлик” қилувчи тил рус тили ҳисобланиб расмий ҳужжатлар айнан ўша тилда, миллий тилнинг бузилишга эса эътибор берилмас эди. Бу даврда ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш деярли совет тизимига қарши чиқиш баробарида эди. Айтиш мумкинки бу қонун айни пайтида қабул қилинган, чунки ўзбек тилининг бу пайтдаги қадр-қиммати жуда пастлаб кетган эди. Тил масаласи азалдан ҳар бир миллат учун муҳим масала бўлиб келган. Сабаби биринчи навбатда тил бу энг олий қадриятдир, қадриятлар билан эса ҳар бир миллатнинг ҳаёти мавжуд. Дунёда кўплаб буюк халқлар бўлган – қадимги мисрликлар, оссурияликлар, лотинлар ва ҳокозо. Бу халқлар ҳозирги кунда мавжуд эмас, тили эса ўлик тил ҳисобланилади. Савол туғилади – бу халқлар нимага йўқолиб кетган? Аслида биологик ва генетик нуқтаи назардан қарасак бу халқлар йўқолиб кетган эмас, балки ўз қадриятини, урф-одатларини ва биринчи навбатда ўз тилини йўқотиб қўйишган. Мисол учун ҳозирги Миср аҳолисининг асосини араблар ташкил қилади, лекин Миср халқи ўрта асрлардаги араблаштириш сиёсати натижасида 2-3 аср мобайнида ўз қадрият, урф-одатлари, тилини эсдан чиқариб бошқа бир халққа айланди, яъни аслида Мисрнинг бу “араблари” қадимий мисрликларнинг ўзларидир. Мана тилни йўқотиб қўйиш қандай оқибатга олиб келади. Битта халқ кейинги бир халққа айланади ва тарихан ўликка айланади. Шунинг учун ҳам ўз вақтида Қошғарий ва Навоий, кейинчалик жадид ва маърифатпарварлар тилга алоҳида эътиборни қаратишган.
Энди эътиборни ҳозирги кунга қаратсак. Ҳозирги кунда дунёда 7117 та тил мавжуд бўлиб, шундан тирик тиллар статистик ҳисоб-китобларга кўра 2 ҳафтада бир тилга камаяди (https://wikipedia.org/ маълумоти). Ана шу тилларнинг 40 тасидан Ер аҳолисининг 2/3 қисми муоамала тили сифатида кенг фойдаланишади (Майкрософтнинг Encarta энциклопедияси). Айнан ана шу 40та кенг тарлақалган тиллар орасида ўзимизнинг жонажон тилимиз – ўзбек тили ҳам ўрин олгани жуда аҳамиятлидир. Дунёдаги глобализация, фан техника инқилоби ва бошқа ютуқларнинг кириб келиши кўпчилик тилларда янги атамаларнинг пайдо бўлиши, бу билан жаҳондаги хамма тилларнинг сўз бойлигида ўзгариши билан бир қаторда тилларга салбий таъсирларини ҳам кузатишимиз мумкин. Лекин юртимиздаги муаммо биринчи навбатда бу масалалар эмас балки муқобили бўла туриб ўзга тилларнинг ишлатилиши масаласидир. Афсуски кўчалардаги оддийгина ёзувлар, ҳужжатлардаги тилга бўлган бефарқлик, кундалик муомаламиздаги турли жойлардан келиб қолган сўзлар – буларнинг хаммаси тилимизга бўлган муносабатни кўрсатади. Кейинги йилларда мамлакатимизда миллий тилимизга бўлган эътибор жуда катта. Жумладан, 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Жорий йилда ҳукуматимиз томонидан Давлат тилини янада ривожлантириш бўйича бирқанча қарорлар ҳамда чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Мазкур йилнинг 10 апрель санасида эса Президентимиз томонидан «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг имзоланиши ва бу сананинг миллат фидойиси Абдулла Қодирий таваллуди билан мос келганлиги алоҳида рамзий маънога эга. Буларнинг ҳаммаси мамлакатимиз раҳбарияти томонидан она тилимизнинг нуфузини ошириш борасида қилинаётган саъйи-ҳаракатлардир. Лекин энг асосий масала жамият ва ундаги фуқаронинг тилга бўлган муносабатидир. Тилни асраб авайлаш, софлигини сақлаш, унга чуқур ҳурмат билан қараш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Юқорида биз тилини йўқотган халқларни бежиз келтирмадик. Зеро миллатнинг тарихий босиб ўтган йўли ва келажаги, маданияти, унинг руҳи айнан ўша миллатнинг тилидир.
Элликқалъа тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси И.Хўжаниёзов.
Каронавирус инфекцияини тарқалишини олдини олиш мақсадида тумандаги 5 та масжидларда 7-8 июнь кунлари масжидлардаги намоз ўқиш зали ва таҳорат олиш хоналарида жами 1040 м2 майдонда туман СЭОМ ходимлари томонидан дизенфеқциялаш ишлари ўтказилди.
Шунингдек, ҳар-бир масжиднинг кириш қисмига антисептик воситалар қўйилиб дизенфекцияловчи тунеллар ўрнатилди. Ишчи ҳодимлар химоя маскалари ва қўлқоплар билан таъминланди. Масжидлар ва зиёратгоҳ таҳоратхонасига суюуқ совун ва бир марталик салфеткалар қўйилган. Масжидлар олдида намоз ўқиш қоидаларига риоя қилиш бўйича баннерлар ўрнатилди. Масжидлар ичкарисида намозхонлар намоз ўқишлари учун белгилинган тартибда оралиқ масофани сақлаш 1,5 - 2 метр оралиқ масофада намоз ўқишлари учун шароитлар яратилди.
Жумладан: Муҳаммад Норимжони масжидида 50 нафар фуқаролар учун, Абдулла Норимжоний масжидида 30 нафар фуқаро учун, Сафо масжидида 20 нафар фуқаро учун, Машарип оқ соқол масжидида 20 нафар, Биби Мушкуликушод масжидида 20 нафар фуқаролар учун жами 5 та масжидда 140 ўринли намоз жойлари солиниб тайёр холатга келтирилди.
Хозирги кунда Бомдод, Пешин ва Аср намозларига фуқаролар қелиб намоз ўқимоқда.


Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

ҲУРМАТЛИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ‼️

Электр энергияси билан боғлиқ муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, таклифларни ўрганиш мақсадида “Ҳудудий электр тармоклари АЖ билан мулоқот” канали ўз фоалиятини юритиб келмоқда.
Келиб тушаётган мурожаатлар шахсан Бошқарув раиси назоратида ўрганиб чиқилиб, жавоб қайтарилади ва тез фурсатларда ўз ечимини топади. Бунинг учун Сиз Telegram месенжери орқали
https://t.iss.one/hetmuloqot каналига уланиб, канал администраторига мурожаатингизни йўллашингиз ва энергетика тизимида бўлаётган янгиликларни ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

Каналимизга уланишингизни тавсия этамиз.
Бу йил Президент мактабларига ўқувчилар қабул қилинмайди

Пандемия шароитида ёш авлод соғлигини асраш, саралаш имтиҳонлари вақтида узоқ вақт қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмаслиги сабаб жорий йилда Президент мактабларига қабул бўлмайди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3fuwb5Q

Обуна бўлинг 👇 👇 👇https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEsyY4QU85kzq9WfSQ