Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yoshlar_daftari_imkoniyat_daftari

"Shukronalik"

🔰 Ellikqal'a tumani "Sarabiy' mahallasida istiqomat qiluvchi Gulxon Baltayevaga subsidiya asosida "Yoshlar daftari" jamg'armasi mablag'lari hisobidan tikuv mashinasi olib berilib bandligi taminlangan edi. Gulxon hozirgi kunda tikuvchilik bilan shug'ullanib doimiy daramad manbayiga ega bo'lmoqda.

Telegram sahifamiz👉https://t.iss.one/ellikqala1977
Расмий муносабат

Бугун, ижтимоий тармоқларда тарқалган "Эллиқалъа шифохонасида назорат борми ё хоҳлаган дўхтир хохлаганини қилиб ўтираверадими?" мавзусида эълон қилинган маълумот юзасидан Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ишлари олиб борилди ва қўйидагилар аниқланди.

Жорий йилнинг 28 - июн куни соат 22:35 ларда Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси травма постига электр скутерда автоҳалокатга учрагани бўйича 3 нафар бемор, улар 2013-йил туғилган бемор Халиқбаев Хамробек, 2016 йил туғилган бемор Халиқбаев Шерхон, 2011 йил туғилган бемор Халиқбаев Сулаймонлар яқинлари томонидан олиб келинади.

Беморлар бўлимда УЗД ва Рентгеноскопия текширувларидан ўтказилиб диагноз қўйилади ва беморларнинг умумий аҳволига қараб стационар ва амбулатор даво муолажалари буюрилади. Беморларнинг аҳволи қониқарли бўлганлиги ва онасининг талабига кўра беморларга амбулатор даво муолажалари буюрилган.

Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи В.В.Б. Б. Аннаев
Qoraqalpog‘iston Respublikasida xizmatlar sohasida qancha qo‘shilgan qiymat yaratildi?
2024- yilning yanvar-mart oylari yakunlariga ko‘ra, Qoraqalpog‘iston Respublikasi bo‘yicha xizmatlar sohasida yaratilgan yalpi qo‘shilgan qiymat hajmi 3 479,2 mlrd. so‘mni tashkil etdi va 2023- yilning yanvar-mart oylariga
nisbatan 5,4 % ga o‘sdi.

Qoraqalpog‘iston Respublikasi statistika boshqarmasi axborot xizmati
Элликқалъа туманида янги тез ёрдам шаҳобчаси фойдаланишга топширилди.

Элликқалъа туманида Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиали Элликқалъа бўлими Дустлик шаҳобчасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида бир гуруҳ тиббиёт ходимлари билан биргаликда маҳалла фаоллари хам иштирок этдилар. Дустлик овули аҳолиси 6700 нафарни ташкил қилади. Овул аҳолиси малакали тез тиббий ёрдам билан таъминланди. Шаҳобча фаолиятини ташкил қилиш билан 12 нафар ходимлар иш билан таъминланди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Maxsus reportaj | Qaror va ijro: Qoraqalpog’iston Respublikasini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishga qaratilgan sa'y-harakatlar.

Ellikqal'a tumani

#2july #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastu
Жорий йилнинг 1 июль куни Тупроққалъа МФЙ аҳолиси кўп тармоқли туман марказий поликлиникасининг тор ихтисосликдаги шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказдилар. Тупроққалъа МФЙ аҳолиси туман марказидан 20 км узоқликда жойлашган. Худудда жами 2043 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 1 ёшгача бўлган болалар сони 59 нафарни ташкил қилади. Чуқурлаштирилган тиббий кўрик тадбирида асосий эътибор аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг тиббий билим ва маданиятини ошириш, касалликларни эрта даврда аниқлаш ҳамда даволаш чораларини кўришга қаратилди.
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” да рўйхатда турган жами 114 нафар фуқародан 97 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 60 нафарида турли касалликлар аниқланди. Мутаҳассислар томонидан касалликларни даволаш ва саломатликка эътибор қаратиш юзасидан зарур тиббий тавсиялар берилди.
Тиббий кўрик натижасида аҳоли орасида аниқланган беморларнинг 56 нафари амбулатор шароитда, 4 нафари стационар шароитда даволанишга йўлланма берилди. 60 нафар беморларнинг барчасига бепул дори-дармонлар берилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Маҳаллаларда ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида "Оила муқаддас даргоҳ" шиори остида "Оила обод бўлса, жамият обод бўлади", "Биз оилавий ажримларга қаршимиз" мавзусида Шарқ Юлдузи овул фуқаролар йиғинида хотин - қизлар орасида тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати