Мамлакатимиз аҳолиси сони ортиб бориши билан бир қаторда унинг меҳнат бандлигини таъминлаш масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этади.
Кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг айнан ишсизлик муаммосини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлари бу борада қатор ижобий натижалар бермоқда. Айниқса, ишсиз ёшларни иш ўринлари билан таъминлашга йўналтирилган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ.
Йил бошидан буён ёшлар учун долзарб муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш, ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Жорий йилда Элликқалъа туманида 29 январь – 2 февраль кунлари маҳаллалар кесимида ишсиз ёшларни аниқлаш ва рўйхатга олиш бўйича хатлов ўтказилди.
Хатлов натижаларини мувофиқлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш мақсадида, туманда 1 та штаб, 4 та ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, жами 106 нафар ходимлар жалб этилди.
Бугунги кунда Элликқалъа туманида 159600 нафар аҳоли истиқомат қилиб, шундан 93386 нафарини 0-30 ёшдаги ёшлар ташкил этади. Тумандаги ёшларнинг 39 % яни, 36604 нафарини 18-30 ёшдаги ёшлар ташкил этади. Хатлов натижасида тумандаги 2358 нафар ишсиз ёшлар аниқланди. Аниқланган ишсиз ёшларнинг ҳар бири билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг ҳоҳиш ва истаклари ўрганилди ва таҳлил қилинди. Жумладан: 1428 нафар ёшлар турли соҳаларда ишлаш истагини билдирган. Ёшларнинг қизиқишлари ва истакларидан келиб чиқиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорлик, фермерлик, ҳунармандчилик фаолиятига жалб этиш ва ёшлар миграциясини тўғри ташкил этиш бўйича “Манзилли режа” ва “Йўл харитаси”, “Сетевой график” ҳамда “Ёшлар билан учрашувлар жадвали” ишлаб чиқилди.
“Манзилли режа” ва “Йўл хариталар” асосида 2020 йилда ишсиз ёшларнинг 1428 нафарини иш билан таъминлаш, тадбиркорлик, фермерлик, томорқа хўжалигига жалб этиш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Албатта, юқоридаги каби саъй-ҳаракатлар замирида ҳукуматимиз томонидан ҳар қандай вазиятда ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш ва шу билан юртдошларимиз турмуш тарзини ва фаровонлигини янада ошириш сингари мақсадлар ётибди. Бугунги синовли кунларда туман ҳокими бошчилигида бу борада амалий ишлар тизимли равишда давом этяпти. Бу эса истиқболда халқимиз осуда ҳаётга қайтганидан сўнг иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш, экспорт салоҳиятини ошириш сингари долзарб масалалар ҳам ҳал этилиши кўзда тутилаётганидан дарак беради.


Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


Каналимига қўшилинг::👉👉: t.iss.one/ellikqala1977

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Элликқалъа туманида ёшлар бандлигини таъминлаш буйича туман ҳокими С. Авезов томонидан тизимли ишлар йулга қуйилган. Биргина май ойида 4 та сектор худудларида жами 492 нафар ёшларимиз иш билан таъминланишига эришилди. Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барпо этилган маскан ва иморатлар маданият ва маърифат ўчоғига айланиб, пойтахтимизга ярашсин, халқимизга буюрсин

Пусть новые сооружения станут очагом культуры и просвещения, украсят столицу и послужат во благо нашего народа

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев:

Мана, "замонамиз қаҳрамонлари", деб кўп гапирамиз. Бугун бу қаҳрамонлар коронавирусга қарши курашаётган фидойи шифокорларимиз, мард ҳарбийларимиз, саховатли тадбиркорларимиз, ватанпарвар ёшларимиз. Уларнинг жасорати ҳақида ўқишни ҳаммамиз хоҳлаймиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда Президент Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташрифи чоғида айтиб ўтди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Оҳангарон шоссеси ва Махтумқули кўчаси кесишмасида қуриб битказилган йўл ўтказгични кўздан кечирди.
Туннел, ҳалқа ва эстакададан иборат ушбу уч поғонали транспорт ечими туфайли чорраҳадан соатига 20 мингта автомобил ўтиш имконияти пайдо бўлди.
- Пойтахтда енгил автомобиллар сони янада кўпайиши аниқ. Шунинг учун эртанги кунни олдиндан кўриб, кўчаларни кенгайтириш, кўприклар қуриш ишларини давом эттириш керак, - деди Президент.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с путепроводом, возведенным на пересечении Ахангаранского шоссе и улицы Махтумкули.
Трехуровневая развязка, состоящая из тоннеля, кольца и эстакады, увеличила пропускную способность перекрестка до 20 тысяч машин в час.
- Неизбежно, количество автомобилей в Ташкенте будет только расти. Поэтому необходимо действовать наперед и продолжить работу по расширению улиц и строительству мостов, - отметил Президент.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #yulutkazgich

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
‼️ Бугун Термиз халқаро аэропортида карантин давридаги илк рейс амалга оширилди

Бу хақда "Uzbekistan Airports" АЖ Ахборот хизмати
маълум қилди.

Тошкент-Термиз НУ-065 йўналиши бўйича учган ҳаво кемаси соат 09:52да мамлакатимиз жануби Сурхон воҳасига қўнди. Унда 40 нафар йўловчи ва 251 кг юк келтирилди.

Термиз-Тошкент НУ-066 йўналиши бўйича эса 117 йўловчи ҳамда 834 кг юк пойтахтга соат 13:23да учиб кетди. Йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳаво кемасига жойлаштириш ишлари карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Элликқалъа туман Амиробод ОФЙ фуқароси Султанов Алимардоннинг ижтимоий тармоқларда ўзбекистон Республикаси Президентига йуллаган мурожаати юзасидан:

Мурожаат буйича Элликқалъа тумани ички ишлар бўлими ва туман тиббиёт бирлашмаси томонидан қуйидаги маълумотларни билдирамиз.


ҚР ИИВ томонидан Элликқалъа тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир олиб борилганда Элликқалъа тумани “Амиробод” ОФЙда истиқомат қилувчи, 26.10.1983 йилда туғилган, миллати ўзбек, муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан судланган, маълумоти олий, Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли Поликлиника Травматолог шифокори бўлиб ишловчи, оилали 2 нафар фарзанди бор, фуқаро Султанов Алимардон Исламович Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмасининг 31-сонли хизмат хонасида ўзига тегишли бўлган (шахсий) “Acer” русумли ноутбукидан фойдаланиб ўтирганлиги аниқланиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “Facebook” интернет ижтимоий тармоғи орқали “Алимардон Султанов” номига очилган профилидан 31 март куни соат 11:59 да «Бизларнинг Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмасида шошилинч ҳолат эълон қилиш арафасида ва бизларни ишдан кетишимизга таъқиқ қўйилиши эҳтимоли бор яна Аллоҳ билади» деб ёзиб қолдирганлиги ва ўша куни соат 12:25 да «Элликқалъада коронавирус аниқланган ўхшайди. Бўстон шаҳрига стадионга вертолёт қўнди, айтишларича бир одамда чиқибмиш» деган ёзувларни, шунингдек, соат 15:25 да «Шунақа қилиб коронавирус ҳақиқати тасдиқланди ва у Бўстон шаҳрида топилибди. Умид қиламан Қорақалпоғистон Республикаси жўқори кенгаши фикр билдиради, мени баёнотимга ёким баёнот бермаса ҳукумат коронавирусга чалинганларни сонини яшираётганлигини тасдиқлайди. Такроран айтаман ва эслатиб ўтаман Олма ота шаҳрида бир Қозоғистонлик аёл Тўрткўлга тўйга бориб келгандан сўнг унда коронавирус белгилари топилибди, яна ўшани ташувчиси реанимация бўлимидаги фельдшер аниқланди» деб ёзиб қолдирганлиги аниқланиб холислар иштирокида хужжатлаштирилиб олинган.
Юқорида қайд этилган ҳолатда фуқаро Султанов Алимардон Исламовичнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-5-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли, 2020 йили 4 апрель куни Элликқальа тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилганлигини маьлумот тариқасида билдирамиз.

Элликқалъа тумани ички ишлар бўлими.
Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли Кўп тармоқли поликлиникада травматолог шифокор Султанов Алимардон томонидан 14 май куни Кўп тармоқли поликлиникада иш жараёни бўлаётганлигига қарамасдан шифокор Султанов Алимардон томонидан ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президентига видеомурожаат йўллаган. Видеомурожаатдан кўриш мумкинки, кўп тармоқли поликлиника травматология хонасида иш жараёни кетаётганлиги акс этади, хамширалари томонидан 3 маротаба шифокор Султанов Алимардон қабулига бемор келганлигини шифокорга айтишади, лекин шифокор Султанов Алимардон Президентга видеомурожаат йўллаётганлигини рўкач қилиб хамшираларига беморни бошқа шифокор томонидан кўрикдан ўтказиши тўғрисида топшириқ беради. Вахоланки бу шифокор ичган қасамига, деонтологиясига мутлақо зид холат эканлигини унутиб қўяди. Шу муносабат билан шифокор Султанов Алимардонга Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти томонидан вазият Кўп тармоқли поликлиника тиббиёт ходимлари ўртасида муҳокама қилиниб Мехнат кодексининг 181-моддаси 2-бандига биноан ўртача ойлик маошининг 30% миқдорида жарима жазоси тайинланганлигини маълум қилиб билдирамиз.
Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмаси.
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 22 майидан бошлаб:

🟡🟢 "Сариқ" ва "Яшил"
тоифага киритилган ҳудудларда:

очиқ сайилгоҳ,
музей,
санъат галереялари

фаолиятини йўлга қўйишга Республика махсус комиссиясининг қарорларига мувофиқ РУХСАТ БЕРИЛАДИ.

❗️Ўйингоҳ ва овқатланиш шохобчалари бундан мустасно.

〰️〰️〰️〰️〰️

✔️ Бунда, коронавирус инфекцияси иккинчи тўлқинини олдини олиш мақсадида ушбу масканларга кириш жойларида мажбурий равишда барча ташриф буюрувчиларн тана хароратларини ўлчанган ҳолда киритилиши (тепловизор ёки пирометр), шахсий ҳимоя воситаларида бўлишлари (ниқоб), шунингдек, ташриф буюрувчилар 2 метрлик ижтимоий масофани сақлашлари талаб этилади.

‼️ Бундан ташқари, ушбу масканларда ташриф буюрувчилар уч кишидан кўп бўлиб тўпланишларини олдини олиш бўйича мазкур сайилгоҳ, кўнгил очар маскан ва музейлар раҳбарияти зиммасига юклатилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Элликқалъа тумани 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби битирувчилари жорий йилда 54 нафар ўқувчи ёшларни ташкил қилади ва ҳозирги вақтда битирув имтихонлари онлайн тарзда олинмоқда. Элликқалъа тумани
18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби фортепиано бўлими 7-синф ўқувчиси Шермаматов Асадбекнинг битирув имтихон асари:
Ж. Чаршемов "Прелюдия"
Ўқитувчи: Қурбанбаев Отажон.