"Тошкент" маҳалласида нима гаплар?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13-июль кунги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш фондини ташкил этиш тўғрисида"ги 228-сонли қарорига асосан, ҳар бир маҳаллага 500 млн сўмдан маблағ ажратилган эди.
Ажратилган маблағлар доирасида маҳаллалардаги қатор муаммолар ҳал қилинмоқда.


Бу борада Элликқалъа тумани маҳаллаларида ҳам ишлар олиб борилди. Биргина мисол тариқасида "Тошкент" маҳалла фуқаролар йиғинида ажиратилган маблағ ҳисобига светофор, кузатув камералари, қуёш панеллари ўрнатилди ва айни пайтда маҳаллада пиёдалар йўлакчаси, маҳалла кўчаларига тунги ёритгичлар ва 860 км узунликдаги аҳолига газ етказувчи қувурларини янгилаш ишлари бошланиши арафасида.

Албатта Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон розилиги учун эканлигининг яна бир исботидир.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлинг; 
https://t.iss.one/ellikqala1977
Бугун, Элликқалъа тумани ҳокимининг якка тартибдаги қабул куни

Албатта ҳар бир мурожаатчи раҳбар қабулига ўз мурожаатига тегишли ечим топилади деган мақсадда келади. Хабарингиз бор, ҳар жума куни Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезовнинг якка тартибдаги қабул куни. Туман ҳокими ҳар бир фуқаронинг мурожаатини диққат билан тинглаб ҳал қилиб бериш юзасидан масъул раҳбарларга топшириқлар берди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлинг; 
https://t.iss.one/ellikqala1977
"Истиқлол" маҳалласидаги янгиланишларни кўрдингизми?

Элликқалъа туманидаги "Истиқлол" маҳалласида Хурматли Президентимизнинг 228-сонли қарорига асосан маҳаллалар учун ажратилган 500 млн ҳисобига маҳаллада 2 жойда трансформатор, маҳалла биноси учун қуёш панели, кўзатув камераси ўрнатилди. Енди эса 300 метр пиёдалар йўлакчаси, тунги ёритгичлар ва маҳалладаги умумтаълим мактабига узоқдан қатновчи ўқувчиларнинг йўлини яқин қилиш мақсадида заҳкаш устига кўпир қуриш ишлари амалга оширилади.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлинг; 
https://t.iss.one/ellikqala1977
#Матбуот_анжумани

Бугун, Элликқалъа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан, тумандаги ихтисослаштирилган санъат мактабида Қорақалпоғистон телевидениеси ва радиоканали журналистлари иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. Матбуот анжуманида мактаб ўқитувчи устозлари ва ўқувчи ёшлар қатнашди. Матбуот анжуманида асосан мактабгача таълим сифатини ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш мавзусида ва Телевидение ходимлари томонидан телевидение фаолияти кўрсатув ва радио ешиттиришлар ҳақида маълумот берилди. Анжуман иштирокчилари ўқитувчи ва ёшлар соҳада қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Фикр ва тавсиялар берилди.
Юртимизда демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, ўтказилаётган ислоҳотларнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли беқиёсдир. Шу маънода оммавий ахборот воситалари давлат ва жамият ўртасида энг самарали демократик институт сифатида ўз ўрнини топаётганлигини эътироф этиш лозим.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлинг; 
https://t.iss.one/ellikqala1977