Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
1. Коронавурус пандемияси чекловларини босқичма-босқич юмшатиш орқали иқтисодий инқироздан чиқиш, бюджет тушумларини таъминлаш мақсадида саноат, қурилиш, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг барқарор ишлаши, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ушбу жараёнда фаол иштирок қилган тадбиркорларга бериладиган имтиёзлар ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг роли тўғрисида.
2. 2020 йилнинг 4 ойи давомида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, коронавирус пандемияси даврида карантин талаблари бажарилишини назорат қилиш соҳасида туман ички ишлар бўлими томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
Кун тартибида қуйилган масала юзасидан :
Коронавурус пандемияси чекловларини босқичма-босқич юмшатиш орқали иқтисодий инқироздан чиқиш тўғрисида сўз, туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шамуратов Рустам Азатович, “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни ташкил қилиш тўғрисида сўз, туман ҳокими ўринбосари– Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ибадуллаев Фархад Мухамматрасуловичлар ва маъсул корхана ва ташкилот раҳбарлари маъруза қилдилар. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари Аннақиличева Гулистон Ахмедовна ва Данияров Абатбай Сапарбаевичлар сўзга чиқиб, таҳликали даврда халқимизнинг бир ёқадан бош чиқариб, бирдамликда ҳаракат қилиши айни дамда депутатлар зиммасига катта масъулият юклайди. Депутатлар гуруҳларидаги доимий комиссия иш фаолиятларни назоратга олиши лозимлиги тўғрисида гапириб ўтди. Ҳаёт давом этади фақат оқилоналик билан иш юритсак кўзлаган мақсадимизга эриша оламиз. Айнан тадбиркорлар шундай даврда юрт марказида туриб ҳаракат қилаётганларини таъкидлаб ўтдилар. Бундай оғир синовли кунларда Қорақалпоғистон халқи мана яқинда табийи офатлардан жабр кўрган халқимизга инсонпарварлик ёрдамини аямаганини айтиб ўтдилар.
Сессия якунида Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, Элликқалъа тумани ҳокими С.С.Авезов савобли ишларда кўмак бераётган тадбиркор ва фермерларга миннатдорчилик билдирди. Элликқалъа аҳлидан бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда, бирдамликда иш кўришини сўраб, Муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган топшириқ ва вазифаларини бажаришда туганмас куч-ғайрат ва муваффақият тилади. Сессия кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилиб музокара қилинди. Сессия якунида кун тартибидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
ЭЪЛОН.
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани худудидаги барча корхона, идора ва ташкилотлар ҳамда фуқаролар диққатига!

"O'zbektelekom" AK Қорақалпоғистон Республикаси филиали маъмурияти огохантиради! Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №1989-сонли қарори ижросини таъминлаш борасидаги “Махаллий телекоммуникация тармоғини модернизация қилиш, ривожланириш ҳамда кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш тўғрисида”ги топшириққа асосан «Ўзбектелеком» АК Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан телекоммуникация тармақларидаги “NEAX” автоматик телефон станцияларини янги замонавий MSAN станцияларига алмаштириш ишлари амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди. Янгидан қурилаётган MSAN станциалари билан боғлиқ ишлар амалга оширилаётган муддатда яни жорий йилнинг 4-май санасидан 4 июн санасига қадар Элликқалъа тумани 585-Электрон Автомат Телефон Станцияси абонентлари фойдаланаётган тармоқда телефон, интернет, IPTV ва бошқа турдаги телекомуникация хизматлари сифати ёмонлашиши ва тармоқда узилишлар бўлиши мумкинлигини билдирамиз.
Ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз.
"O'zbektelekom" AK Қорақалпоғистон Республикаси филиали
Элликқалъа туман махаллий бюджетининиг 2020 йил 1- чорак ижроси туғрисида маълумот.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454 сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, Элликқалъа туман маҳаллий бюджетининг даромадлар қисми 2020 йил 1 чорак давомида киритилган ўзгаришлари билан 15 008 954,6 минг сўмга режалаштирилиб, хақиқатда 36 519 667,4 минг сўмга, яъни 5 281 847,0 минг сўмга ортиғи билан бажарилиб, 116,9 фоизни ташкил қилди. Жами даромадлар 28 565 020,3 минг сўмни ташкил қилди. Шундан: - Махаллий бюджетга ундириладиган солиқлар, йигимлар ва бошқа тушумлар жами 15 002 147,1 минг сўмни (52,5 %), -Ўзаро хисоб-китоб буйича республика бюджетидан олинган маблағлар жами 2 750 000,0 минг сўмни (9,6%),- Корақалпоғистон Республикаси бюджетидан олинган ссудалар 600 000,0 минг сўмни (2,1%), - Харажатларни қоплаш учун ажратилган маблағлардан ташқари, бюджетнинг йил бошига қолган қолдиқ мабаблағлари хисобидан 1 260 656,5 минг сўмни (4,4%),- Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шахри ва вилоятлар бюджетларидан олинган тартибга солувчи трансфертлар 8 800 000,0 минг сўм (30,8%),- Молия йили бошида махаллий бюджетнинг асосий ғазна хисоб варағида колган колдик маблағлардан йўналтирилган ва бошқа даромадлар 152 216,7 минг сўм (0,5%).
Махаллий бюджетнинг 2020 йил 1 чорак харажатлари:
Жами харажатлар 28 565 020,2 минг сўмни ташкил қилди. Шундан: - Маориф (умумий таълим) харажатлари 5 036 754,0 минг сўмни (17,4 %),- Соғлиқни сақлаш харажатлари 12 175 957,8 минг сўмни (42,1 %),- Маданият ва спорт харажатлари 766 161,8 минг сўмни ( 2,7 %),- Ижтимоий таъминот харажатлари 6 166 145,9 минг сўмни ( 21,3 %),- Қишлоқ хужалиги вазирлиги ташкилотлари харажатлари 1 455 538,0 минг сўмни ( 5,0 %),- Ободонлаштириш харажатлари 963 279,2 минг сўмни (3,3 %) - Давлат бошқарув идоралари харажатлари 651 779,1 минг сўмни (2,3 %),- Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини сақлаш харажатлари 1 001 150,9 минг сўмни ( 3,5 %),- Захира жамғармаси харажатлари 339 715,9 минг сўмни ( 1,2 %),- Бошқа харажатлар 8 537,0 минг сўмни ( 1,2 %) ташкил қилди.
Элликқалъа тумани молия бўлими.
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбирларида иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари ушбу шонли сана муносабати билан пойтахтимизда барпо этилган Ғалаба боғига ташриф буюрди ва «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев принимает участие в праздничных мероприятиях по случаю Дня памяти и почестей и 75-й годовщины Победы во Второй мировой войне.
Глава государства посетил Парк Победы, созданный в столице в честь этой славной даты, и возложил цветы к мемориальному комплексу «Ода стойкости».

#Mirziyoyev #9may #Galababogi #Matonatmadhiyasi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ғалаба боғидаги амфитеатрда байрам тадбири бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги билан барча фахрийларни, бутун халқимизни табриклади.
Давлатимиз раҳбари боғдаги ҳарбий техникалар кўргазмаси билан танишди.

В амфитеатре Парка Победы состоялось праздничное мероприятие.
Президент Шавкат Мирзиёев поздравил всех ветеранов и народ Узбекистана с 9 мая – Днем памяти и почестей и 75-й годовщиной Победы во Второй мировой войне.
Глава государства ознакомился с организованной в парке выставкой военной техники.

#Mirziyoyev #9may #Хotiravaqadrlash #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишланган “Илҳақ” бадиий фильмини айни дамда «O‘zbekiston24» телеканалида томоша қилинг.

Смотрите сейчас созданный по инициативе Президента Шавката Мирзиёева художественный фильм “Илхак” на телеканале «O‘zbekiston24».


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг буюк Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной 75-летию Великой Победы и Дню памяти и почестей

#Mirziyoyev #9may #Хotiravaqadrlash #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter