⚡️⚡️⚡️"Амиробод жайрони" фермер хўжалиги 400 тонналик баланд хирмон яратиб Давлатга пахта сотиш шартнома режасини ортиғи билан бажарди.

❇️Шу муносабат билан фермер хўжалиги дала бошида тадбир бўлиб ўтди. Йиғим -терим ишларида иштирок қилаётган 100 нафардан ортиқ теримчиларга иссиқ овқат ва концерт дастури ташкил қилинди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигидан бириктирилган вакил Бахром Исмаилов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Бобур Алимов, туман ҳокими ўринбосари А. Юлдашева, масъул класстер раҳбарлари алоқадор вакиллар иштирок қилдилар.
⚡️⚡️⚡️"Амиробод Жайрани" фермер хўжалиги йил бўйи бободеҳқон пешона тери эвазига етиштирилган ҳосилни йиғиб олишда жонбозлик қилаётган теримчилар фермер хўжалиги томонидан эсдалик совғалар билан рағбатлантирилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️"Амиробод жайрони" фермер хўжалиги 400 тонналик баланд хирмон яратиб Давлатга пахта сотиш шартнома режасини ортиғи билан бажарди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева 18 октябрь куни Хитой Халқ Республикаси Раисининг рафиқаси Пэн Лиюань ҳамда "Бир макон, бир йўл" халқаро форумида иштирок этаётган бошқа делегациялар раҳбарларининг рафиқалари билан бирга Пекин шаҳридаги Хитой санъат ва ҳунармандчилик миллий музейига ташриф буюрди.

_________

18 октября супруга Президента Республики Узбекистан Зироат Мирзиёева в сопровождении супруги Председателя Китайской Народной Республики Пэн Лиюань вместе с супругами руководителей других делегаций, принимающих участие в международном форуме «Один пояс, один путь», посетили Музей искусств и ремесел Китая в городе Пекин.
Бугун ижтимоий тармоқларда эълон қилинган умумтаълим мактабларининг бошланғич таълим ўқувчиларига берилаётган озиқ-овқат маҳсулотининг истеъмолга яроқсиз эканлиги юзасидан видеомурожаат эълон қилинган эди. Бироқ видеомурожаатда қайси ташкилот томонидан берилган маҳсулот ёки қайси мактаб ўқувчиси эканлиги айтилмаган. Биз гуруҳ админларидан асосланмаган ёки аниқ манзили айтилмаган аноним мурожаатларни эълон қилмасликни сўраб қоламиз.

Элликқалъа туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Т. Нуримова
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан "Бир макон, бир йўл" халқаро форумида илгари сурилган ташаббуслар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади.

Бугун Элликқалъа туманидаги Маданият маркази тадбирлар залида сана муносабати билан тадбир ташкил қилинди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбаев, тумандаги таълим муассасалари раҳбарлари, ўқитувчи устозлар ва ёшлар иштирок қилдилар.

Дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон гимнлари янгради. Шундан сўнг туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбаев она тилимизнинг хаётимизда тутган ўрни ҳақида йиғилганларга гапириб, бугунги сана билан табриклади.

Қонунга асосан энг муҳим қадриятлардан бири ҳисобланган тил қонун даражасида ҳуқуқий асосга эга бўлди. Бу қонун билан ўзбек миллатининг маънавиятини, руҳиятини, қадрини кўрсатадиган муҳим омил, яъни тилнинг мақоми ҳуқуқий мустаҳкамланди.