Эълон!

Элликқалъа тумани "Тупроққалъа" "Гулдурсин", Думанқалъа", "Оқ олтин", овул ва маҳалларида ва "Сахтиён" шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудидан якка тартибда, мулк ҳуқуқи билан турар жой қуриш учун e-auksion электрон савдо платформасида қатнашиб ер участкаларини ютиб олишингиз мумкинлигини билдирамиз.

Давлат кадастрлар палатаси туман филиали
Элликқалъа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 101 рақами Ўзбектелеком профилактик ишларини олиб бориш муносабати билан вақтинча  ишламаяпти. фуқароларимиздан  +998941283223
+998999666727
+998991041181 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tashrif taassurotlari

Qoraqalpog'iston Respublikasi Jo'qorg'i Kengesi deputati Oysha Matniyazova intervyusi
#Расмий муносабат

“ANTIKORRUPSIYA” телеграмм каналида эълон қилинган «Экишлик ер ўз ҳолатига қайтарилмай турганлигининг сабаби нимада?” сарлавҳали видеолавҳага жавобан, корхонамиз хизмат кўрсатаётган маҳаллий аҳамиятдаги 4н 115 “4р182 а\йули (40км)-Сарабий ОФЙ”га автомобиль йўлининг ПК00+50 да жойлашган кўприк (1974 йилда қурилган) эскириб, авария ҳолатига келиб қолганлиги, кўприк эни талабга жавоб бермаслиги ҳамда кўприк йўл сатҳидан баландлиги сабабли кўриниш таъминланмаганлиги натижасида транспортлар ҳаракат хавфсизлигига салбий таъсирини кўрсатаётганлиги сабабли юқори турувчи ташкилот Қорақалпоғистон Республикаси автомобиль йўллари бош бошқармаси рухсати билан бузиш ишлари амалга оширилди.
Кўприкни бузиш ишлари олиб бориш жараёнида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вақтинчалик айланма йўл қурилди.
Буюртмачи ташкилот техник назоратчиси томонидан бажарилган иш ҳажмлари қабул қилиб олингандан кейин вақтинчалик айланма йўл бузилишини билдирамиз.

Элликқалъа тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
Барчаси халқимизни рози қилиш учун

👉🏻Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/uzlidepqr
#Расмий муносабат

Элликқальа тумани Навоий овул фуқаролар йиғинида жойлашган 64-умумий ўрта таьлим мактаби 2009 йили қурилган бўлиб 200 нафар ўқувчи ўрнига мўлжалланган. Ўтган 2022 йили Обод қишлоқ Давлат дастури доирасида 314 млн сўм маблағ ажратилиб мактаб таьмирланди. Хақиқатдан хам биноси хашар йўли билан қурилганлиги сабабли мактабда фаоллар зали, спорт зали мавжуд эмас. Шу сабабли 2023 йил ташаббусли бюджет “Open budjet” доирасида таклиф киритилган ва ишчи гурух томонидан таклиф мақулланиб хозирги кунда овоз йиғиш жараёни давом этмоқда.

Элликқалъа тумани Халқ таълими бўлими маъмурияти