Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

❗️Умуммиллий Конституция имтиҳони бошланди

📝 Эслатиб ўтамиз, танлов 2 босқичда ўтказилиб, 1-босқич тест синовлари ҳисобланади.

⚠️ Тест синовлари 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади. Шунга кўра, бугун – 26 ноябрда ўтказиладиган тест синовларида имтиҳонда қатнашиш учун рўйхатдан ўтган умумтаълим мактаб, академик лицей ва техникум ўқувчилари иштирок этади.

Рўйхатдан ўтганлар тест синовларини 14:00 га қадар ишлаши мумкин.

Барча иштирокчиларга омад ва муваффақият тилаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Бугун, 26-ноябр куни туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли давлат мактабгача таълим ташкилотлари рахбарлари иштирокида Коррупцияга қарши курашиш ва хуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ташвиқот ишлари ўтказилди.

Йиғилишга Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаёнс назоратини амалга ошириш бўйича бош мутахассиси Б.Бекмуратов иштирок қилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Расмий_муносабат

Мана, ҳозиргина ижтимоий тармоқларда "Элликқалъа фуқаролари газ бўйича мурожаат қилмоқда" мавзусида мақола элъон қилинди.

Мурожаат тегишли масъулларга етказилди. Айни вақтда мурожаат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.  Тез вақтларда яна расмий маълумот берилишини маълум қиламиз.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Яшил_макон
#Элликқалъа

Бугун Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов раҳбарлигида "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати, "Долзарб 40 кунлик" тадбирлари доирасида ижтимоий соҳа раҳбарлари иштирокида мевали дарахт кўчатлари экилди.

Элликқалъа туманида мазкур лойиҳа доирасида мевали манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари жадаллик билан давом қилмоқда.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахбарот хизмати
#Расмий_муносабат

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Элликқалъа тумани “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи  Д. Баймуратовнинг Электр энергияси бўйича қилган мурожаати юзасидан   ишчи гуруҳ  тузилиб ўрганиш  ишлари олиб борилди.

Ушбу ҳудуд Қилчиноқ  35/10 кВ ЁС дан чиқувчи Амиробод  фидерига уланган  №436/250  кВА трансформатор пункти орқали электр энергияси билан таъминланиб ушбу худуддаги аҳолини сифатли электр  энергияси билан таьминлаш учун жорий  йил  охиригача ички  имкониятларимиздан  келиб  чиққан ҳолда мурожаатда кўрсатилган №436/250 кВА  трансформатор пунктига қўшимча 100 кВА трансформатор пункти ўрнатилиб мурожаат ижобий хал қилинишини маълум  қилиб билдирамиз.

Элликқальа ТЭТК бошлиги  Д.Рейимбаев
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_декабрдан

🔰 Автотранспорт воситаларининг "Яшил" ва "Қизил" йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартиби Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган "Чинор" ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган "Наманган" йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️ Янги Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш, шунингдек унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш қонунчиликда белгиланган тартибда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Расмий_муносабат

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Элликқальа тумани "Сарабий"  овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги  "Истиқлол" кўчасида газ босими пастлиги ҳақида қилинган мурожаат  бўйича шу куннинг ўзида тумангаз бўлими ва тегишли масъул ходимлар иштирокида ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан бориб  ўрганилди.

"Сарабий" овул фуқаролар йиғинига табиий газ "Тоза боғ" овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Ахунбабаев газ тақсимлаш станциясидан газ етказиб берилади. "Тоза боғ" овулидаги  юқори босимли газ тақсимлаш пунктида газ босими тушиб кетганлиги аниқланди.

Мутахассислар томонидан  газ тақсимлаш пункти қайта таъмирланди  ва газ босими ҳозирги вақтда етарли  даражада етказиб берилди.

Элликқалъатумангаз бўлими бошлиғи Қ. Халбаев.
#ЯШИЛ_МАКОН
#ЭЛЛИКҚАЛЪА

Элликқалъа туманида 2022 йил куз ойларида жами 80 гектар майдонда янгидан мевали  боғ ҳамда 200 гектар майдонда узумзорлар барпо қилиш режалаштирилган эди.  Айни кунларда режа бўйича ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Бугун "Навоий"  овул фуқаролар йиғини ҳудудида Гулсара Шириной  фермер хўжалигида янгидан 7 гектар ер майдонига олма ва нок кўчатлари экилиб янги боғ яратилмоқда.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати