Forwarded from Hudud Inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади.

Хўш, бу қандай ташкилот ва асосий мақсадлари нималардан иборат? Бу ҳақда ушбу видеороликда батафсил танишишингиз мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони таъсис этилди

Нишон билан Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш каби шарафли вазифаларни амалга ошириб келаётган барча соҳа вакиллари мукофотланиши мумкин.
Forwarded from Times.uz
Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

Ушбу лойиҳанинг қиймати 289 миллион доллардан зиёд. Шаҳарча майдони 100 гектар. Бу ерда 10 минг ўринли енгил атлетика ва футбол стадиони, 6 та ёпиқ ва 7 та очиқ спорт иншоотлари, сув спорти саройи, велотрек, яккакураш, жамоавий спорт мажмуалари барпо этилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Аҳоли мурожаатлари ҳал этилмоқда
#9nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25- октябрдаги ПҚ-408-сонли “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини туманда бажарилишини назоратга олиш, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ишлаш ва худудий ишчи гуруҳларга тақдим қилиш бўйича  2022 йил 8 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикакаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Худайбергенов Турсинхан Айдарович томонидан берилган топшириқларни бажариш бўйича туман хокими С.Авезов бошчилигида  маҳалла раислари ва тегишли ташкилотлар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. 

Ўтказилган йиғилишда маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш туман бўлими бошлиғи О.Қулимов ва Элликқалъа йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Т. Рахмановлар ахборот бердилар.

Маҳаллалар  инфратузлмасини яхшилаш, айниқса ички тупроқ йўлларни таъмирлаш бўйича маҳалла раислари ва бир қатор соҳа вакилларига тез фурсатда йўл хариталарини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарорини сектор рахбарлари томонидан маҳаллаларда фукароларга    тушунтириш ишларини олиб бориш буйича вазифалар белгилаб олинди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from Karakalpakstan.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Umumta’lim maktablarining boshlang‘ich sinf o‘quvchilariga bepul keytering usulida ovqatlantirish xizmatini ko‘rsatuvchi tadbirkorlik subyektlarini ro‘yxatini shakllantirish uchun e’lon!

Hurmatli tadbirkorlar!

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-avgustdagi 472-son qaroriga asos 2022-2023 o‘quv yilidan boshlab Qoraqalpog‘iston Respublikasida joylashgan umumiy o‘rta ta’lim maktablarida boshlang‘ich sinf (1-4-sinf) o‘quvchilarini keytering usulida bepul ovqat bilan ta’minlash belgilangan.

Keytering tashkilotlarini tanlab olish O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi tomonidan tasdiqlangan Nizom talablariga rioya etgan holda ochiqlik, shaffoflik va raqobat tamoyillari asosida tender amalga oshiriladi.

Shu munosabat bilan, tanlovda (tender) ishtirok etishingiz uchun https://etender.uzex.uz saytiga kirib, davlat xaridlari elektron tizimining maxsus platformasi orqali ro‘yxatdan o‘tishingizni so‘raymiz.

Batafsil ma’lumot uchun telefon: (+99861) 222-24-62
Биз ижодий жамоамиз билан Элликқальа тумани "Қаватқалъа" махалла фуқаролар йиғинидаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумига таёргарлик жараёнлари билан танишдик.
   Мазкур мактабгача таълим ташкилоти табиий газ билан иситилган бўлиб болажонлар учун барча шароитлар яратилган.
   Боғчада 6 та гуруҳда 165 нафар болажонлар тарбияланмоқда, 2 та мактабга таёрлов гуруҳида 45 нафар тарбияланувчи мавжуд, уларга малакали тарбиячилар томонидан тарбия берилмоқда, 6 нафар олий маълумотли тарбиячилар турли тўгаракларни ўтказмоқда.
  Мактабгача таълим ташкилотида инглиз тили, рус тили, математика ва бадиий гимнастика тўгараклари ташкил этилган. Бундан ташқари "Мехржон"," Ассалом куз" каби тадбирлар ҳам ўтказилиб келинмоқда.
  

   Элликқалъа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
#Яшил_макон

Республикамизда амалга оширилаётган "Яшил макон"  умуммиллий ҳаракати доирасида "Долзарб 40 кунлик" тадбирларида туман Молия бўлими раҳбаридан бошлаб ишчи ходимлари бўлим биноси атрофларига манзарали дарахт кўчатларини экиб фаоллик кўрсатмоқдалар.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати