Жорий йили Республика бўйлаб Кексалар учун туризм ойлигини ўтказиш 1-30 ноябр кунлари белгиланди. Қорақалпоғистон Республикаси “Нуроний” жамғармаси томонидан Элликқалъа туманидаги 25 нафар кексалар ва фаҳрийлари кеча Бухоро шаҳрига саёҳат қилиш учун жўнаб кетган эди айни дақиқаларда фаҳрийларимиз Бухора шаҳрининг сўлим тарихий жойларини саёҳат қилмоқдалар.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Қорақалпоғистон Республикаси худудий филиали томонидан Элликқалъа туманида ўқув курслари давом этмоқда
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Қорақалпоғистон Республикаси худудий филиали томонидан 2022 йил 24-октябрдан 4-ноябргача Элликқалъа туманида "Аҳолини, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш", " Оилавий тадбиркорлик дастури орқали кредит олишга мўлжаллаган аҳоли қатламлари учун" ва "Тадбиркорларни бизнесни бошқариш ва ривожлантириш кўникмаларига ўқитиш" ўқув дастурлари бўйича Элликқалъа касб-ҳунар мактаби биносида ва Нукус Давлат Педагогика Институти Элликқалъа филиали биносида туман хоким ёрдамчилари, Махаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Элликқалъа тумани Махаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ўқув курслари ташкил этилди.
Унда 100 нафардан ортиқ маҳалла фуқаролари, аёл-қизлар, ёшлар, ишсизлар ва аҳолининг қизиқувчи қатламлари иштирок этишди. Бугун эса курс тингловчилари тумандаги бир қатор тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш объектларига саёҳатга чиқишди. Ўқув давом этмоқда.

Элликқалъа туманидаги 4-сонли давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 10 -синф ўқувчиси Қаландарова Хулкарой Навфар қизига “Ёш китобхон” кўрик танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фаҳрли 3-ўринни эгаллагани учун унинг онаси Жаббарбергенова Замирага Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Махалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлигининг "ТАШАККУРНОМА" сини туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи А.Қулимов ва туман халқ таълими бўлими маънавий-аҳлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим шўъбаси мудири Э.Ачиловлар томонидан танатанали равишда эсдалик совғалари билан топширилди.
Forwarded from Қарақалпақстан Республикасы Туризм басқармасы
#Инфографика
2022 йилнинг 9 ойи давомида Қорақалпоғистон Республикасида туризм соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот
👉 t.iss.one/karakalpakstantravel
Karakalpakstan.travel|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|

#Расмий_муносабат
Куни кеча ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Элликқалъа туманидаги "Қирққизобод" овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Дилфуза Машарипованинг мурожаати юзасидан олиб борилган ўрганиш ишларида қуйидагилар аниқланди.
Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 27.06.2022 йилдаги ижро варақасига асосан, Элликқалъа тумани, «Қирққизобод» ОФЙ ҳудудидаги, ҳудудий хаританинг 1583q контуридаги туман заҳира ер майдонининг 168 кв.метр майдонига ўзбошимчалик билан қурилган турар жой иморати, жавобгар Ш.Султанованинг ҳисобидан мажбурий бузиб ташланиши ва ер майдони жавобгар томонидан яроқли ҳолатга келтирилиши белгиланган.
Мазкур ижро варақаси Бюронинг Элликқальа туман бўлими иш юритувига 31.07.2022 йилда келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддасига асосан ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун жавобгар Ш.Султановага 15 (ун) кунлик муддат берилган.
Жавобгар Ш.Султанова ижро ҳужжатида кўрсатилган талаблари ихтиёрий равишда бажармаганлиги сабабли, 16.09.2022 йилда
ўз ҳисобидан мажбурий бузиб ташлаш тўғрисида огоҳлантириш хати берилган.
Шундан сўнг, жавобгар Ш.Султанова 16.09.2022 йилдаги “Ўз ҳисобидан мажбурий бузиб ташлаш тўғрисидаги огоҳлантириш хатида кўрастилган талабларни ўз вақтида бажармаганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1981-моддасига асосан базавий миқдорининг 5 (беш) баровари, яъни 1 500 000 сўм миқдорида жарима қўлланилган.
Мазкур ижро иши бўйича ҳозирда ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
📌Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа тумани бўлими

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Ўқувчини бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартибини биласизми?
✅ Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йилида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.
📝 Бунда бир мактабдан бошқасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатиб мактаб директори номига ариза берилади.
🗓 Ариза 1 иш кунида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга тақдим этиш учун мактабдан кетиш талони берилади.
📋 Ота-оналар фарзанди ўқишни давом эттириши учун танланган мактаб директорига ариза беради. Аризага мактабдан кетиш талони илова қилинади.
⏩ Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори ариза ва талонни қабул қилгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш мактабга келиш талонини беради.
❕Ўқувчи ўқиётган мактаб директори мактабга келиш талонини олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.
🔰 Мактаб директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади:
🔸ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
🔸ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;
🔸ўқувчининг тиббий картаси.
📌 Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори бошқа мактабдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot