Бугун, Элликқалъа тумани Бўстон шаҳри марказида жойлашган "Афсона" тантаналар уйида "Ички ишлар органлари ходимлари куни"га бағишланган тадбир ташкил қилинди.
Тадбирни туман ҳокими С. Авезов очиб берди ва соҳа вакилларини касб байрамлари билан табриклади ва ўз сўзида - Ушбу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини эл юртимиз тинчлиги ва осойишталигини асрашдек эзгу ва олийжаноб ишга бағишлаган Сизлар каби мард ва садоқатли, ҳақиқий ватанпарвар инсонлар шаънига самимий тилакларимизни билдирамиз.
Муҳтарам Президентимизнинг куни кеча 25-октабрь "Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан йўллаган табригида таъкидлаганидек "Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойили асосида олиб бораётган ислоҳотларимизни ҳаётга муваффақиятли жорий этишда ички ишлар тизими ходимлари давлатимиз ва жамиятимизнинг мустаҳкам таянчи бўлиб хизмат қилмоқда" дея таъкидлаганидек юртимизда ички ишлар органлари ходимларига бўлган юксак эътибор намунаси эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбирда сектор раҳбарлари ва ички ишлар органлари вакиллари, ички ишлар соҳасида кўп йиллар фаолият юритган фахрий нуронийлар иштирок қилди.
Байрам тадбири давомида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ички ишлар вакиллари қимматбаҳо совғалар ва туман ҳокимлигининг ташаккурномалари билан муносиб тақдирландилар.
Тадбир давомида туман маданият маркази хонандалари томонидан кўй ва қўшиқлар ижро қилинди.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати