Qaraqalpaqstan Respublikası Ministrler Keńesi baslıǵınıń orınbasarı A.Daniyarov hám Jaslar isleri agentligi Qaraqalpaqstan Respublikası basqarması baslıǵı P.Maxsetbayev tárepinen Agentliktiń qala hám rayon bólim baslıqlarına kontrakt pullarınıń tólep berilgenligi boyınsha arnawlı vaucherlerdi tapsırdı.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарори билан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси " Кексалар ҳафтаси" этиб белгиланлиги муносабати билан Элликқалъа туманида хафталикни юқори савияда ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб олиниб, тумандаги кекса нуронийлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда ва зарур дори дармонлар бепул тарқатилмоқда.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27- сентябрдаги 816-сон қарори билан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган шу муносабат билан жойларда тадбирлар ўтказилмоқда.
Ушбу ҳафталикни кенг нишонлаш ва юқори савияда ўтказиш, шунингдек, “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш - халқимизга хос эзгу фазилат” деган ғоя остида жорий йил 3-9 октябрь кунлари барча ҳудудларда “Кексалар ҳафталиги”ни юқори савияда ташкил қилинмоқда. Жумладан бугун тумандаги Ихтисослаштирилган санъат мактабида Отажон Худайшукуров таваллудининг 78-йиллигига боғишлаб   тадбир ўтказилди. Тадбирга туманда фаол нуронийлар таклиф қилинди. Шунингдек нуронийлар Отажон Худайшукуров номидаги музейида бўлдилар.