❇️Бугун, Элликқалъа туманида 2022 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳомашёсини йиғиб-териб олиш, йиғим-терим мавсумининг рамзий бошланиши ҳисобланган “Ҳосил карвони” тадбир бўлиб ўтди.
Унда “Бўстон кластер” МЧЖнинг пахта қабул қилиш ва тозалаш корхонасига йиғилган сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ва фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этди. Маросимдан сўнг йиғилганларга рамзий “Ҳосил карвони” намойиш этилди.

⚡️Тадбирда туман ҳокими Сейдамат Авезов сўзга чиқиб, пахтакор деҳқонларини ўз пешона тери билан бир қанча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариб, маррага, яъни ҳосилни йиғиб олишдек масъулиятли мавсумга етиб келганликлари билан табриклаб, куч-ғайратларини сўндирмасдан, ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб-териб олишга бор имкониятни сафарбар қилишга чақирди. Қишлоқ хўжалиги сохаси вакиллари сўзга чиқиб бободехқон меҳнати эвазига етиштирилган хосилнинг сифатли териб олинишида фермер хўжаликларига куч ғайрат тилади. 2021 йил пахта йиғим теримида фаоллик кўрсатган фермер хўжаликлари раҳбарларига жамият томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар инъом қилинди.
❇️Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилда туманда 9600 гектар ер майдонига чигит экилган бўлиб, Элликқалъалик фермерлар кластерга 31 650 тонна пахта ҳомашёси сотишни режалаштирилган. Етиштирилган пахта хосилини қисқа муддатларда йиғиб териб олиш бўйича туманда жами 167 та терим отрядлари ташкил қилиниб, уларга жами 17248 нафар теримчилар бириктириб берилди.

⚡️Элликқалъа туманининг барча пахтачилик фермер хўжаликларида пахта йиғим терими жадал суръатларда бошланиб кетди.

📌Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

📌 Каналимизга қўшилинг: 👉 https://t.iss.one/ellikqala1977
#Тайинлов

Элликқалъа тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимига
Сапарбаев Музаффар Ражапбаевич тайинланди.

М. Сапарбаев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бўлими Элликкалъа тумани лойиҳа офиси бош мутахассиси бўлиб фаолият юритган.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Жорий йилнинг 14-сентябр куни Элликқалъа тумани ҳокими С.Авезов бошчилигида вояга етмаганлар ва бюджет ташкилотлари ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилинишини олдини олиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман пракурори Ш.Матякубов ҳамда мактаб директорлари иштирок этдилар.
Шунингдек йиғилишда янги ўқув йили бошланиши, олдинда турган долзарб вазифаларга тўхталиб ўтилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
❇️Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида "Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш) ларини ҳал этишга қаратилган йўл-харитаси ижроси бўйича Элликқалъа туманида шундай болаларни истак орзулари рўёбга чиқмоқда.

⚡️⚡️⚡️ Уларга қизиқишларига қараб ноутбук" спорт анжомлари Элликқалъа тумани ҳокимлиги, Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Б.Атажанов ва комиссия аъзоси Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари А. Матниязовалар томонидан топширилиб болаларни севимли машғулотлари билан шуғулланишлари таъминланди.
Қирққизобод овул фуқаролар йиғинида "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 8- август кунги 437-сонли қарори "Оқила аёллар" ҳаракати фаолияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 31-август кунги ПФ 231 -сонли Фармони, Ажрим, эрта турмушнинг олдини олиш" мавзуларида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман бош отинойиси, Дин ишлари бўйича қўмитаси Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси, Элликқалъа тумани бош мутахассиси ва Қирққизобод ОФЙ масъул ходимлари, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати