Кўчат экиб, боғ яратиш — эзгу анъана

Кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.
Айни чоғда боғлар, кўчалар ҳамда йўл ёқаларида яшнаб турган дарахтлар теварак-атрофга кўрк улашиши баробарида, ҳаво мусаффолигини таъминлаб, дастурхонимизни ширин-шарбат мевалар билан тўлдиради.
Жорий йилнинг 11 март куни “Ақчакўл” ОФЙ худудида туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ф.Сабиров ташаббуслари билан 4-гектар ер майдонига Фарғона вилояти Қува туманидан келтирилган олма, олхўри, ўрик, нок кўчатлари ўтқазилди. Кўчат экиш ишларига туманнинг фаол ва уюшмаган ёшлари ёрдам беришди. Шу куннинг ўзида 1500 дан ортиқ кўчатлар экилди.
Шу кунларда туманимиздаги барча ташкилот, муассаса ва корхоналарда диёримизни бундан-да обод қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар рўёбга чиқарилмоқда. Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад — мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишига яқиндан кўмаклашиш орқали халқимизга хос эзгу фазилатларни юксалтириш, уларни ёшлар қалбига сингдириш ҳамда қишлоқ ва шаҳарларимизни, маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли тураржойлари атрофини бундан-да кўркам кўринишга келтиришдан иборатдир — дейди туман ҳокими ўринбосари Б.Алимов— Меҳнат жамоаларининг ҳар бир ходими биттадан кўчат экканда ҳам, минглаб боғ ва гулзорлар барпо бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас.
Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига ёшларни кенг жалб этиш, ёш авлод қалбида табиатга меҳр-муҳаббат туйғусини кучайтириш мақсадида “Ҳар бир ёшга 20 туп кўчат” лойиҳасини амалга оширмоқда. Буларнинг барчаси юртимизда тинчлик, осойишталикни қадрлаш, халқимиз турмуш даражасини юксалтириш, фарзандларимизни Ватанга муҳаббат, миллий қадрият ва урф-одатларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилаётган улкан эътиборнинг амалий ифодасидир.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонунни имзолади

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев подписал Закон «Об учреждении ордена «Олий Даражали Дўстлик»


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда жамоат саломатлигини таъминлаш тизими самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Аҳоли саломатлиги профилактикаси аввало қишлоқлардан бошланиши ва бунга жавоб берадиган яхлит тизим бўлиши кераклиги қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари соғлом турмушга оид фанни ривожлантириш, илмий-тадқиқот муассасаларини қўллаб-қувватлаш борасида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное повышению эффективности системы охраны общественного здоровья.
Отмечалось, что профилактика заболеваний должна начинаться прежде всего c сельской местности и осуществляться в рамках целостной системы.
Глава государства дал ответственным лицам соответствующие поручения по развитию науки о здоровой жизни, поддержке научно-исследовательских институтов.

#Mirziyoyev #yigilish #sogliqnisaqlash #profilaktika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️ 14-15 март кунлари юртимизда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида Ҳукумат фармойиши қабул қилинди.

Фармойишга асосан 2020 йил 14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади.

Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг банкдаги ҳисобварақларига ўз ташаббусларига кўра ўтказилиши тавсия этилди.

Хайрия ҳашаридан тушган маблағлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, ёлғиз қарияларга, пенсионерларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланиши назарда тутилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
t.iss.one/huquqiyaxborot
Жорий йилнинг 11 март куни Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмасида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.
Конференцияга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнаткашларнинг ижтимойи-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Исаев, Ўзбекистон Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича маъсул ташкилотчиси Л.Байбосинова, Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи З. Рахимов ва қўмита аъзолари, уларнинг тафтиш комиссияси таркиби, бирлашма шифокорлари ва ишчи ходимлари иштирок қилдилар.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан касаба уюшмаси раиси Р. Хаджиевнинг Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитасининг 2015 йил март ойидан 2020 йил мартгача фаолияти якунлари ва навбатдаги вазифалар тўғрисида хисобати тингланди.
Кун тартибида масалалар давомида бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг раиси ва қўмита аъзолари, шунингдек тафтиш қўмитаси таркибини сайлаш масаласи кўриб чиқилди ва қарорлар қабул қилинди.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналимизга уланинг:👉https://t.iss.one/ellikqala1977