Бугун Тошкентда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.
Тантанада Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз хотин-қизларини айём билан муборакбод этиб нутқ сўзлади.
Ўзбекистон тарихида биринчи марта миллий парламентда аёллар сони Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етгани, ташаббускор ва ташкилотчи аёллар туман ва шаҳар ҳокими лавозимларига тайинланаётгани қайд этилди.

Сегодня в Ташкенте проходит праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выступил на торжествах с поздравительной речью.
Подчеркнуто, что впервые в истории Узбекистана представленность женщин в национальном парламенте достигла уровня, соответствующего рекомендациям ООН, на днях хокимами районов и городов назначены достойные, инициативные, обладающие организаторскими способностями женщины.

#Mirziyoyev #bayram #xotinqizlar #tabrik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Сен азиз ва муқаддассан муқаддас аёл”

“8 март — Ҳалқаро ҳотин-қизлар куни” байрами
муносабати билан, туманимиз тараққиёти, турмушимиз ободлиги ва ҳалқимиз фаровонлигини юксалтиришда ҳиссаларини қўшаётган ҳотин-қизларни, ўзларининг касбий махорати ва намунали ҳаёт йўли билан барчага ўрнак бўлган фаҳрий аёлларни шарафлаш, уларни рағбатлантириш мақсадида Элликқалъа тумани марказидаги “Навруз” тантаналар уйида байрам тадбири ташкил қилинди. Ушбу тадбирга самарали ва фаол меҳнат қилган аёллар ва қизларимиз таклиф этилди, гўзал ва латофатли аёллар учун совғалар ва тўкин дастурхон атрофида байрам кечаси ташкиллаштирилди.
“Халқ розилиги аввало, муҳтарама онахонлар, хотин-қизларнинг розилиги билан боғлиқлиги, уларнинг соғ-саломат бўлиб, бахтли яшашини таъминлаш барча ислоҳотларнинг асосий мақсади ва мезонидир.” - дея таъкидлади туманимиз ҳокими С. Авезов ўз нутқида ва туманимизда хотин қизлар бандлигини таъминлаш доирасида олиб борилаётган амалий ишларга тухталди.
Азиз онахонлар ва опа-сингилларимиз иштирок этган тадбир дастурида барчанинг кўз ўнгида ҳақиқий байрам кайфиятини ҳис қилиш мумкин эди. Тадбир иштирокчилари аёлларимизга туман ҳокимлиги томонидан таёрланган байрам совғалари тақдим етилди.
Элликқалъа тумани хокимлиги ахборот хизмати.
Каналимизга уланинг: 👉https://t.iss.one/ellikqala1977
Хушхабар! Элликқалъалик тадбиркор аёл Гулжан Уразметова Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуслари билан таъсис этилган "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирланди.