Элликқалъа туманида бугун 30-июн ёшлар куни муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Шунингдек "Оқ олтин" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан янгидан замонавий қиёфада савдо мажмуаси ва овқатланиш маркази фойдаланишга топширилди.

Очилиш тадбирларида туман ҳокими. С. Авезов, ҳудуд аҳолиси ва ёшлар, кенг жамоатчилтк вакиллари иштирок қилди.
Ёш тадбиркор Сардорбек Мадраимов томонидан барпо қилинган мазкур мажмуада ҳозирги кунда 15 нафар ёш иш билан таъминланди. Кундалик эҳтиёж моллари билан савдо қилувчи дукон, сарторошхона, дорихона, пайнет хизмати ва 80- ўринли овқатланиш маркази ўз фаолиятини бошлади.

Туман ҳокими С.Авезов ўз сўзида йиғилганларни бугунги сана билан табриклади. Туманимизда ёшларга берилаётган эътибор ҳақида гапирди ва ёшларимизга ўқиш ва ишларида омадлар тилади.
Расмий лента кесилди ва йиғилганлар мажмуа фаолияти билан танишдилар.