Forwarded from Karakalpakstan.uz
Жамиятга энг катта таҳдид бу экстремизм ва терроризмдир

https://karakalpakstan.uz/uz/news/show/1904

👉 Телеграм каналимизга аъзо бўлинг - https://t.iss.one/QRMinistlerKenesi
Юртимизни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, табиатнинг софлиги учун курашмоқ, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳудуднинг кўркамлигини таъминлаш борасида маҳалланинг алоҳида ўрни бор.
Зеро, ҳар биримиз маҳаллада яшаймиз ва шу маҳалла ҳавосидан нафас оламиз. Сув ва ҳавонинг софлиги, ер ва унинг ҳосилдорлиги, экологик тозалик ва инсон саломатлиги ҳар жиҳатдан маҳалла аҳлининг қанчалик тежамкор ва оқилона хўжалик юритишига боғлиқдир. Асосий мақсад инсон саломатлиги учун экологик мувозанатни сақлаш, туманимизни самарали ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш манфаатлари йўлида табиатдан оқилона фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, жонли табиатнинг турлари ва генофонд бойлигини, экология тизимлари хилма-хиллигини сақлаб қолиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиат объектлари билан боғлиқ маданий меъросни асраб қолишдир.
Жумладан жорий йил баҳор мавсумида (20 февралдан 20 апрелгача) манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалари экишни ташкил қилиш, экиш учун талаб этиладиган маблағлар ва молиялаштириш, кўчатларни ҳамда қаламчаларини тумандаги кўчат етиштирувчи корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари томонидан шартнома асосида етказиб бериш хамда экиш ишларини мувофиқлаштириш буйича туманда ишчи гурухи фаолият олиб бормокда. Хозирги кунларда туманимизнинг барча Овул ва махаллаларида ободонлаштириш ва кукаламзорлаштириш ишларига қизғин киришилди. Ариқ-зовурлар тозаланиб, мевали ва манзарали, шунингдек, гул кўчатлари экилмоқда.
— Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад — мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишига яқиндан кўмаклашиш орқали халқимизга хос эзгу фазилатларни юксалтириш, уларни ёшлар қалбига сингдириш ҳамда қишлоқ ва шаҳарларимизни, маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли тураржойлари атрофини бундан-да кўркам кўринишга келтиришдан иборатдир, — дейди Элликқалъа тумани Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Н.Сержанов.— Меҳнат жамоаларининг ҳар бир ходими биттадан кўчат экканда ҳам, минглаб боғ ва гулзорлар барпо бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас.
Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари туманимизнинг барча ҳудудларида изчил давом эттирилмоқда.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

О подготовке и проведении всенародного праздника Навруз в 2020 году

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Хитойга инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партиясини жўнатди

📸👉 https://kun.uz/07991105

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube