“5 ташаббус Наврўзда” фестивали ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019-йил 19-мартда ўтказилган видеоселектор мажлисининг 12-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 2-март куни Элликқалъа туманидаги 18-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “5 ташаббус Наврўзда” фестивали ўтказилди.
Ушбу фестивални ўтказишдан асосий мақсад ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг маънавиятини юксалтириш, маданий савиясини ривожлантириш ва спортга жалб этиш, ахборот-технологияларини, китоб мутолаасига бўлган қизиқишларни уйғотиш, ўқувчи-қизларни ижтимоий фаол ҳаётга ўргатиш, мактабдан ташқари таълим муассасалари ва дарсдан ташқари фаолият кўрсатаётган турли тўгаракларда ўқувчилар қамровини ошириш ҳамда “Ватанни мадҳ этиш олий саодат” шиори остида хор жамоаларини ривожлантиришдан иборат. Фестивал-танлови халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактаблари, “Меҳрибонлик уйлари” ва имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари ўртасида ўтказилади.
Бугун ушбу фестивалнинг иккита йўналиши бўйича, “Ёшлик рақси” ва “Ватанни мадҳ этиш олий саодат” шиори остида хор жамоаларини йўналиши буйича танлов ўтказилди.
Танловда тумандаги барча умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчиларидан иборат рақс ва хор тўгараклари аъзолари қатнашди. Кўрик-танловнинг“Андижон полкаси” рақси йўналишида жами 6 нафар, Хор йўналишида эса 15-нафар иштирокчилар қатнашди.
Ғолиблар Республика Маънавият ва Маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Ғолиблар Қарақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олдилар.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев халқ таълими тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Мактабларни замонавий архитектура ечимлари асосида барпо этиш, замонавий лаборатория, компьютер техникаси, спорт анжомлари ва бошқа зарур воситалар билан жиҳозлаш бўйича топшириқлар берилди.
Ўқув дастурларида рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш, аниқ фанларда амалий машғулотлар кўламини ошириш вазифаси қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное обсуждению приоритетных задач в системе народного образования.
Даны поручения по строительству школ на основе современных архитектурных достижений, оснащению современными лабораториями, компьютерной техникой, спортивным инвентарем и другими необходимыми средствами.
Поставлена задача широкого использования цифровых технологий, увеличения доли практических занятий в учебных программах по точным наукам.

#Mirziyoyev #yigilish #talim #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Жамиятга энг катта таҳдид бу экстремизм ва терроризмдир

https://karakalpakstan.uz/uz/news/show/1904

👉 Телеграм каналимизга аъзо бўлинг - https://t.iss.one/QRMinistlerKenesi