Forwarded from ELLIKQAL'A_PRESS (RASMIY KANALI)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
18 май — Халқаро музейлар куни.
Элликқалъа тумани археология ва тарих музейи экспозиция залидан бугунги кунда Тупроққалъа, Аёзқалъа, Гулдурсинқалъа каби тарихий обидалардан топилган 3000 дан зиёд қадим Хоразм ва Қорақалпоғистон тарихига оид ноёб экспонатлар, маҳаллий халқлар этнографияси ва амалий санъатига оид буюмлар ўрин олган. Музей Археология ва тарих , халқ амалий санъати ва этнографияси, янги тарих бўлимларидан иборат. Бундан ташқари ўлкамиз ҳайвонот ва набодод оламига оид экспонатлар мавжуд. Бу эса туризм соҳасига ихтисослашган Элликқалъа туманига ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг ортишига хизмат қилади.
Мазкур музей бугунги кунда нафақат халқимиз тарихидан ҳикоя қилувчи нодир экспонатларни сақлайдиган, намойиш қиладиган муқаддас маскан, балки таълим ривожида, навқирон авлод тарбиясида муҳим аҳамиятга эга бўлган ўтмиш ва бугунни боғловчи маънавият кўприги бўлиб хизмат қилмоқда.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Элликқалъа туманида маҳалла раиси (оқсоқоллари) номзодлигига сайлов жараёнлари давом қилмоқда. Мана бу сиз кўриб турган фотолавҳалар "Шарқ юлдузи" овул фуқаролар йиғинида ўтказилган сайлов жараёнларидан туширилди. Сайлов очиқлик ва шаффофлик тамоиллари асосида ўтказилди. Сайлов якунида 64 овоз билан Фарҳод Каримов "Шарқ юлдузи" овул фуқаролар йиғини раислигига сайланди.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Қорақалпоғистон Республикаси намунали "Мақом" ансамблининг хайрия гострол концерт дастурлари давом этмоқда. Куни кеча яъни 17-май куни Амударё туманида уюштирилган концерт дастури фикримизнинг яққол далили. Мақом ансамбли репертуаридан ўрин олган мақом дурдоналари ва мумтоз, лирик хамда ялла қўшиқлар ижроси тамошабинларга маданий хордиқ чиқаришида ёрдам берди десак муболаға бўлмайди. "Умрбоқий мақом" деб номланган концерт дастури тамошабинлар қалбида мақом санъатига бўлган мехрни янада оширди. Концерт дастури сўнгида тамошабинлар ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
#Онлайн
Айни дақиқаларда Элликқалъа туманидаги "Абай" маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла раислигига сайлов ўтказилмоқда. Маҳалла аҳолиси фаол иштирок қилиб, ўзлари муносиб билган номзодга овоз бермоқдалар.
Сайлов якунида Абдулла Абдиқадиров 59 овоз билан "Абай" маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланди.