Хабарингиз бор, 6-8-май кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида спортнинг ЖИУ-ЖИТСУ кураш туридан 2006-2014-йиллар туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу Чемпионатда туманимиздан 14 нафар спортчи ёшлар қатнашиб шундан 11 нафари совринли ўринларни эгаллашди. Ушбу совриндорлар қаторида Элликқалъа туман халқ таълими бўлимига қарашли 60-сонли умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Камола Ғуломова ҳам қатнашиб олтин медал соҳибаси бўлиб Ўзбекистон чемпиони бўлиш бахтига муяссар бўлган эди.
Шу муносабат билан бугун мазкур умумтаълим мактабида чемпионимиз ўз тенгдошларлари ва мактаб педогогик жамоаси томонидан тантанали кутиб олинди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбаев, "Қирққизобод" маҳалла фуқаролар йиғини раиси М. Раҳмановлар иштирок қилиб ғолиб қизимизни табриклаб қимматбаҳо совғаларни топширдилар.

Юртимиз байроғини юксакларга кутаравер Камола!

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот юизмати.
❇️Бугун, Элликқалъа ихтисослаштирилган санъат мактабида "Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи" кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Танловда сектор ҳудудларидаги маҳаллалардан намунали, ибратли оилардан бешта оила танланиб, туман босқичида иштирок қилди.

⚡️Танловда оила вакиллари 3 та шарт асосида ўзаро беллашдилар. Шартларда оила вакиллари билан танишиш, уларнинг турмуш тарзи, хаётий тажрибаси, фарзандлар тарбияси ва уларнинг жамиятдаги ўрни ва эришган натижалари инобатга олиниб танлов якунида 1-сектор ҳудуди "Сахтиён" шахарча фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Сейтимбетовлар оиласи 1 ўринни, 2-сектор ҳудудидан "Тозабоғ" овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ашировлар оиласи 2 ўринни, 4-сектор ҳудуди "Элликқалъа" овул фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Оқназаровлар оиласи 3 - ўринни эгалладилар.

⚡️1-ўрин ғолиблари Республика босқичига йулланмани қўлга киритди.

📌Тадбир якунида туман ҳокими ўринбосари - оила ва хотин - қизлар бўлими бошлиғи А. Юлдашева, Республика Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А. Матниязовалар ғолиб бўлган оила вакилларига диплом ва эсталик совғаларни топширидилар.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.