Мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижроси, йил якунига қадар устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

“Январь ойида мактаб таълимини ривожлантириш бўйича 5 та устувор йўналишда аниқ вазифаларни белгилаб, барча масалалар ҳал қилиб берилган эди.

Лекин бирорта ислоҳот осон бўлмайди.

2022 йилни ҳокимларнинг мактабга эътибори йили деб эълон қилганимиз ва туман ҳокими “РайОНО” мудири бўлади, деган вазифаларни, афсуски, ҳамма ҳокимлар ҳам ҳали тўлиқ тушуниб етгани йўқ”, деди давлатимиз раҳбари.

Президент соҳадаги ишлар аҳволи қониқарсизлиги учун вилоят ва туман ҳокимларини кескин танқид қилди.

Жумладан, икки ойда барча ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар натижасида республикадаги 852 та мактабда таълим сифати, муаллимлар салоҳияти ва ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш даражаси анча пастлиги аниқланган.

Бу борада энг оғир аҳвол Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистонда экани кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда республика бўйича 1 минг 526 та мактаб болалар тарбияси, давомат, маънавий муҳит бўйича “қизил” тоифага киритилганлиги таъкидланди.

Айниқса, Тошкент шаҳридаги 69 та мактаб, Сурхондарёда 169 та ва Қорақалпоғистонда 128 та, Сирдарёда 54 та, Фарғонада 162 та, Тошкент вилоятидаги 147 та мактабларда муҳит қониқарсиз деб топилган.

“Бу туман ва шаҳар ҳокимлари мактаб масалалари ичига умуман кирмаганлигидан далолат. Январда ўтган селектордан кейин ҳам улар ўзига хулоса қилмаган.

Ушбу вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларини охирги марта огоҳлантираман. Агар уч ойда ўзгариш бўлмаса, жиддий чора кўрилади.

Бугунги кунда мактабнинг энг катта муаммоси – ўқитиш методикасининг мутлақо эскирганлиги. Афсуски, мактаб таълими эски қолипдан чиқа олмаяпти”, деди давлатимиз раҳбари.
Ҳамма вилоятларда Президент мактаблари очилди, уларда замонавий илғор методикалар асосида таълим берилмоқда. Хусусий мактабларда ҳам бундай илғор методикалар жорий қилинаяпти.

“Савол туғилади, қайси ҳоким ўз мактабларида ушбу илғор методикаларни жорий қилиш бўйича ишлаяпти? Афсуски, ҳозирча бундай ташаббуслар йўқ!” деди Президент.

Шунингдек, республика бўйича айни пайтда 120 та мактаб юқори коэффициентда ишламоқда.

Бундан ташқари, кўплаб мактаб филиалларининг аҳволи мутлақо бугунги кун талабига жавоб бермайди.

Мактабларни компьютер билан таъминлаш бўйича маблағлар ажратилган бўлса-да, Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида ишлар суст кетаётгани танқид қилинди.

Олис ва чекка ҳудудлардаги ҳамда “оғир” шароитдаги мактабларда таълим сифатини ошириш билан боғлиқ ишлар қониқарсизлиги кўрсатиб ўтилди.
Президент бу борада Қорақалпоғистон ва Самарқанд тажрибасини кўрсатиб ўтди.

Мисол учун, Қорақалпоғистондаги мобил гуруҳлар бир ой давомида жойида муаллимларни ўқитгани натижасида уларнинг билим ва кўникмалари 15 фоизга яхшиланган.

Самарқандда 420 нафар илғор педагоглар танлаб олиниб, мобил гуруҳлар вилоятнинг 9 минг нафар ўқитувчилар малакасини оширишни бошлаган.

Авлоний институти Республика миллий таълим маркази сифатида қайта ташкил этилади ва Тошкент давлат педагогика университети билан ягона тизимга айлантирилади.

Умуман, янги методикаларга ўқитиш тизими Миллий таълим маркази ва Тошкент давлат педагогика университетидан бошланади.

Университет Халқ таълими вазирлиги таркибига ўтади, мактаб ўқитувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича республикадаги таянч муассасага айлантирилади.

Ҳудудларда фаолият юритаётган педагогика олийгоҳлари босқичма-босқич университетлар таркибидан алоҳида ажратиб чиқарилади ва мустақил таълим даргоҳига айлантирилади.
Forwarded from Ellikqal'a YI Agentligi (Jo'rabek Erkayev)
#live
⚡️⚡️⚡️ Ellikqal'a tumanida mini futbol bo'yicha "O'zbekiston Respublikasi DXX Raisi kubogi" musobaqasi davom etmoqda.

Bugun Ellikqal'a tumani Bo'ston MFYda joylashgan mini futbol maydonchasida "O'zbekiston Respublikasi DXX Raisi kubogi" musobaqasining 1-saralash bosqichi o'tkazilmoqda.
Qura natijasiga binoan "D" guruhdan o'rin olgan jamoalar o'zaro bellashmoqda. Yakunda eng kuchli ikkita jamoa pley-off bosqichga yo'llanmani qo'lga kiritadi.

Bizni kuzatishda davom eting…

Telegram sahifamiz👉@ellikqala_YI_agentligi
Forwarded from Ellikqal'a YI Agentligi (Jo'rabek Erkayev)
⚡️ Элликқалъа туманидаги барча мактабларда “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, шунингдек, аҳолининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 20 январда ПҚ-96-сонли қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарорда интеллектуал ўйинлар умумий ўрта таълим мактаблари, Президент таълим муассасалари, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ҳамда олий таълим муассасалари, шунингдек, кўнгилли жамоалар ўртасида тизимли равишда ўтказиб бориш кўзда тутилган. Юртимиздаги барча таълим муассасаларида “Заковат” клублари фаолияти йўлга қўйилиб, ҳафтанинг ҳар сешанба куни ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинлар ташкил қилинаётганлиги, айниқса ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилишига самарали хизмат қилмоқдамоқда. Бугун туманимиздаги 71 та умумтаълим мактабларида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди. Шаффофликни таъминлаш мақсадида эса ўйинлар барча мактабларда бир вақтнинг ўзида синхрон тарзда бошланиб, мактаб кординаторлари томонидан назорат қилиб борилди.

Телеграм саҳифамиз @ellikqala_YI_agentligi
Forwarded from Ellikqal'a YI Agentligi (Jo'rabek Erkayev)
#Besh_tashabbus_olimpiadasi
#yoshlar_ovozi
#Mahallayoshlari

"Yoshlar ovozi" tanlovi Ellikqal'a tumaninig barcha mahallalarida o'tkazildi.

⚡️ Ellikqal'a tumani mahallarida
baxshichilik, an'anaviy ijro, opera va estrada bo'yicha iste'dodlarni namoyon qilish maqsadida tashkil qilingan "Yoshlar ovozi" tanlovining mahalla bosqichlari o'tkazildi.

Bo‘zatov FEST - 2022” “Yoshlar ovozi” Respublika tanlovining mahalla bosqichlarida eng iste'dodli yoshlar aniqlanib sektor bosqichiga yo'llanmani qo'lga kiritdi.
Endi yoshlar tuman bosqichiga yo'llanmani qo'lga kiritish uchun sektor bosqichida ishtirok etishadi.

Telegram sahifamiz👉@ellikqala_YI_agentligi
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң жигирма жетинши сессиясы 2022-жыл 7-апрель күни саат 11:00 де Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң мәжилислер залында ашылады.

Сессия Жоқарғы Кеңестиң facebook каналы ҳәм «Қарақалпақстан» телеканалы арқалы туўрыдан-туўры эфирде жарытып барылады.

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў
: @joqargikenes

website |facebook | telegram
«Onalar bog'i» tashkil etildi.

Shu yilning 2 fevral kuni davlatimiz rahbari raisligida bo'lib o'tgan videoselektor yig'ilishida «Yashil makon» umummilliy loyihasini amalga oshirish borasidagi dolzarb vazifalar muhokama etilib, 1 martdan e’tiboran yurtimiz bo'ylab «Yashil yillik» umummilliy tadbiri boshlanishi e’lon qilingan edi. Ellikqal’a tumanida ham ayni maqsadga yo'naltirilgan ishlar qizg'in boshlab yuborildi. Jumladan, “Qirqqizobod” va “Aqchako'l” ovullarida «Onalar bog'i» tashkil etildi.
Yangi bog'da ko'chat ekish ishlarida tuman hokimi o'rinbosari – oila va xotin-qizlar bo'limi boshlig'i A. Yuldasheva va tumandan faol xotin-qizlar, nuroniylar va yoshlar, ko'ngilli aholi vakillari qatnashdi.

Bog'da ekilgan har bir ko'chatni parvarish qilish, o'z vaqtida sug'orish bo'yicha mas’ular tayinlanib, zarur tavsiyalar berildi.


Ellikqal’a tumani hokimligi axborot xizmati.
#Онлайн
#медиа-тур
#Элликқалъа

Айни дақиқаларда туризм ўчоқлари, тарихий ёдгорликлари, маданий мерос объектларига бой бўлган муқаддас замин сифатида ном қозонган Элликқалъа туманида қадимий қалъалар бўйлаб медиа-тур бўлиб ўтмоқда.

Медиа-турда “Ўзбекистон тарихи” телеканали мухбирлари, Ўзбекистон фанлар академияси, Қорақалпоғистон бўлими, гуманитар илмий тадқиқот институти археологлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъданий мерос объектларни ўрганиш бўлими мутахассислари ва ҚР Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати ва маҳаллий ҳокимлик ахборот хизмати, ОАВ вакиллари, маҳаллий олимлар ҳам иштирок қилмоқда.

Ҳозир пресс-тур иштирокчилари Тупроққалъа маданий мерос объектини саёҳат қилишмоқда.