❇️Бугун Элликқалъа тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида депутатлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Жорий йилнинг 9-19 март саналари депутатлар фаолиятида "Долзарб ўн кунлик" ўтказиш бўйича депутатларга тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Аграр, сув хўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Д. Утамбетов ва Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари Ш.Утемисовлар иштирокида тумандаги бир гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва туман Кенгаши депутатлари билан учрашув ўтказилди.
Forwarded from Movluda Asqarxo‘jayeva
Айрим болалар МТТ тўловидан озод этилади — Президент янги фармон имзолади

Президент «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

а)
боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг: фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинади;

3 ёшгача бўлган фарзандлари учун нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджетидан субсидиялар белгиланган тартибда ажратилади;

б) тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларига 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади;

в) кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❇️РАСМИЙ МУНОСАБАТ

⚡️Жорий йилнинг 7-март куни Kar24.uz ижтимоий тармоғида эълон қилинган Элликқалъа туманидаги “Тоза боғ” овул фуқаролар йиғини “Жеткеншек” аҳоли манзилида истиқомат қилувчи Гулбахар Қарақулиеванинг яшаб турган уйини сув босганлиги бўйича мурожаати эълон қилинган эди.

Мурожаат бўйича “Тоза боғ” овул фуқаролар йиғини раиси Д. Байназаровдан расмий жавоб олдик.

Г. Қарақулиеванинг хонодонига маъсул ходимлар иштирокида жойига бориб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида жорий йилда мурожаатчи хонадони томорқа ерларига сув бормаганлиги ва яшаш жойи атрофларини сув босмаганлиги аниқланди. Мурожаатчининг томорқа ерлари билан фермер хўжалигинингг экин майдонлари ўртасида 3 сотих майдонда тутбоғ мавжуд, мурожаатчининг томорқа ерларига сув босиш хавфи йуқ эканлигига мурожаатни ўрганиш жараёнида гувоҳи бўлдик. Енди шу ерда савол тўғилади ижтимоий тармоқда жойланган расмлар қачон туширилган!? Эълон қилинган расмлар 2021 йили баҳор ойларида туширилган расм бўлиб бу ҳолат юзасидан шу вақтда қилинган оғзаки мурожаат бўйича тегишли маъсуллар томонидан амалий ёрдам берилганлигини маълум қиламиз.


Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам развития промышленной кооперации и локализации производства.
❇️Депутатлар орасида «Долзарб 10 кун» лойиҳаси бошланди.

⚡️Мазкур лойиҳа доирасида депутатлар сиясий партия раҳбарлари билан келишилган режа асосида ўзлари сайланган ҳудудларда туман Кенгашлари депутатлари ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгаши томонидан ҳам 2022 йил 9-19-март кунлари депутатларнинг фаоллиги буйича 10 кунликка мўлжалланган иш режаси ишлаб чиқилди. 18 сонли “Қумбасқон” округидан сайланган депутат УзЛиДеП фаоли Эргаш Аллабергенов ўзининг ҳудудидаги аҳолининг томорқа майдонларидан унумли фойдаланаётган хонадон аъзолари ва ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган аҳоли ҳамда маҳалла фаоллари билан учрашди. Лойиҳа доирасида депутат маҳалладаги Ҳоким ёрдамчиси, маҳалла раиси, маҳалла ёшлар етакчиси, маҳалла инспекторлари билан биргаликда лойихаси доирасида амалга оширилиши лозим ишларни режалаштириб аҳолининг ижтимоий қатламига ёрдам бериш ва аҳоли томорқа ерларидан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш бўйича таклифлар берилди. Зарбор 10 кунлик лойиҳаси ҳали давом қилади.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
❇️Депутат халқ орасида

⚡️"Долзарб ўн кунлик" лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Матниязова Айша Атаниязовна Гулдурсун овул фуқаролар йиғинида жойлашган умум таълим мактабларида бўлиб, таълим - тарбия жараёнлари билан танишди. Умумтаълим мактабларида озиқ-овқат маҳсулотларининг тарқатилиши, давомат, ўқувчиларнинг билим ва кўникмалари билан танишди. Шунингдек, Ажинияз номидаги Нукус Давлат институти Элликқалъа педагогика факультетида миллий қадриятлар таоми бўлган сумалак сайли бўлиб ўтди. Сумалак сайлида институт жамоаси, фаҳрий устозлар, ва депутатлар иштирок қилди.
⚡️Депутат “Гулистон” овулида истиқомат қилувчи 84 ёшли фаҳрий онахон Ражапгул Хамраева холидан хабар олди.
⚡️Тадбирлар туман ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан кенг ёритилмоқда..

📌Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.