#Онлайн

Айни дақиқаларда Элликқалъа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сессия туман ҳокимлигининг https://t.iss.one/ellikqala1977 телеграмм тармоғи фейзбук ижтимоий тармоғининг https://www.facebook.com/tursungul.nurimova ҳаволаларида онлайн эфирга узатилмоқда

Кун тартибидаги масалалар юзасидан маърузалар тингланмоқда. Депутатлар ўзларининг қўшимча фикр ва таклифларини билдирдилар.

ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
Йўлларда инсон хавфсизлигини кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йўл ҳаракатига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш вазифаси қўйилди. Барча ҳудудларда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” умуммиллий дастури амалга оширилиши таъкидланди.
Автомактаблар ва имтиҳон марказларига бўлган талабларни қайта кўриб чиқиш, ҳайдовчиликка ўқитиш самарадорлиги ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам усиления безопасности дорожного движения.
Поставлена задача усовершенствовать нормы законодательства в области дорожного движения. Во всех регионах будет реализована национальная программа «Безопасные дороги и безопасность пешехода».
Даны указания по пересмотру требований к автошколам и экзаменационным центрам, повышению эффективности обучения вождению и квалификации преподавателей.

#Mirziyoyev #videoselektor #yulharakati #xavfsizlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❇️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021-йил 9-августдаги ПҚ-5217-сон қарорининг 2-бандига асосан Тиббий-ижтимоий хизматларини ривожлантириш агентлиги томонидан харид қилганлиги ҳамда агентлик директорининг 2022 йил 11 январдаги 3-1-сонли буйруғига биноан республика бўйича ҳудудларга электр юритмали кресло-аравачаларни тарқатиш тақсимоти тасдиқланганлиги ва тақсимотга асосан Элликқалъа тумани тиббий-ижтимоий хизматларини ривожлантириш бўлимига 5 дона электр юритмали кресло-аравача ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилган.

⚡️Куни кеча Навоий овулида яшовчи 1983 йил туғилган,1 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс Шарипов Жавлонбекга 2 сектор худуди туман прокурори ўринбосари Н.А.Юлдашов, Навоий овул фуқаролар йиғини раиси С.Матмуратов ҳамда туман тиббий-ижтимоий хизматларини ривожлантириш бўлими бошлиғи Қ.Қурбанбаевалар қатнашувида электр юритмали кресло-аравача берилди.

📌Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Онлайн

Айни дақиқаларда Элликқалъа тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари, Сенатор Батир Матмуратов иштирокида Олий Мажлиснинг 23-ялпи мажлиси бўйича тарғибот йиғилиши ўтказилмоқда.

Йиғилишда туман ҳокими С.Авезов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари ва тегишли соҳа вакиллари иштирок қилмоқда.