Шафқатсиз ўлим орамиздан ҳисоб-молия соҳасининг кўп йиллик фидоийси, ажойиб инсон, Элликқалъа туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси, давлат муассасалари ва жамоат ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси, Ўзбекистон ХДП аъзоси Шоназар КЕНЖАЕВни олиб кетди.

Ш.Кенжаев  1957 йилнинг 18 майида Тўрткўл (ҳозирги Элликқалъа) туманида туғилди. 1992 йили Тошкент Халқ хўжалиги институти(сиртдан)ни битирди. У 1973 йилдан Тўрткўл тумани туманлараро қурилиш бўлими ишчиси, 1974 йилдан Тўрткўл пахта тозалаш заводи Элликқалъа қабул маскани ўт ўчириш бўлинмаси ходими бўлиб ишлади. 1975-1977 йилларда армия сафида хизматда бўлди. Шундан сўнг 1978 йилдан Элликқалъа туман ижроия қўмитаси режалаштириш бўлими бош иқтисодчиси, 1978 йилдан Элликқалъа туман марказий архив бўлими бош мутахассиси, 1980 йилдан Элликқалъа тумани ижроия қўмитаси бош ҳисобчиси вазифаларида самарали фаолият кўрсатди.

Ш.Кенжаев 1992 йилдан ҳозирги кунга қадар Элликқалъа туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси вазифасида узлуксиз равишда ишлаб, юксак обрў-эътибор қозонди. У ҳамиша ўз ишига талабчанлик билан ёндошар, намунали меҳнат фаолияти учун бир неча марта юқори ташкилотлар томонидан рағбатлантирилган эди. Асосий вазифаси билан биргаликда Ш.Кенжаев 2000 йилдан ҳозирги кунга қадар давлат муассасалари ва жамоат ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Элликқалъа туман кенгаши раиси лавозимида ҳам ишлаб келган, соҳа ходимларининг сиҳатини мустаҳкамлашга, моддий ва маънавий томондан рағбатлантиришга салмоқли улуш қўшган эди.

Қобилиятли мутахассис, ўз ишининг фидоийси, фаол жамоатчи, яхши дўст бўлган Шоназар Кенжаевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда узоқ вақтларгача сақланиб қолади. Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАН ҲОКИМЛИГИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Пекин шаҳрига жўнаб кетди.
Бугун давлатимиз раҳбари Пекин миллий стадионида бўлиб ўтадиган XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Ташриф дастурида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Председателя Китайской Народной Республики Си Цзиньпина отбыл в город Пекин.
Глава нашего государства сегодня примет участие в церемонии открытия XXIV зимних Олимпийских игр, которая состоится на Пекинском национальном стадионе.
Программой пребывания предусмотрено также проведение ряда двусторонних встреч.

#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy #Pekin2022

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекин шаҳрига ташриф буюрди.
Хитой пойтахтининг “Шоуду” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини ушбу мамлакатнинг расмий шахслари кутиб олди.
Қишки Олимпиаданинг очилиш маросими бугун Тошкент вақти билан 17:00 да Пекиндаги “Қуш уяси” миллий стадионида бошланади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в Пекин для участия в церемонии открытия зимних Олимпийских игр 2022 года.
В международном аэропорту «Шоуду» китайской столицы высокого гостя встретили официальные лица КНР.
Церемония открытия зимней Олимпиады начнется сегодня вечером на Пекинском национальном стадионе «Птичье гнездо», начало – в 17:00 по ташкентскому времени.

#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy #Pekin2022

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

"Аёллар дафтари"га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга БҲМнинг 150 бараваригача миқдорда кредит ажратилади.

☑️ Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

Кредитлар Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари орқали берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Dadaxon Xakimbayev
#Yetakchilar_tashabbusi
#online

Yoshlarni bo'sh vaqtlarini mazmunli o'tkazish maqsadida Ellikqal'a tumanidagi Bolalar o‘smirlar sport maktabida tumandagi barcha mahallalardan yoshlar yetakchilari tashabbusi bilan turli sport o'yinlari tashkil qilindi.
Jumladan, "Oq oltin" MFY, Iftixor MFY, "Aqchako‘l" OFY lardan kelgan yoshlar sportning Voleybol turi bo‘yicha, Bo‘ston MFY, A.Navoiy MFY, Ikbol MFY lardan kelgan yoshlar sportning Stol tennis turi bo‘yicha kuch sinashmoqda.

Kanalimizga a'zo bo‘ling: @ellikqala_YI_agentligi
Forwarded from Deleted Account
#Online

⚡️Zakovat intellektual o'yinining saralash bosqichi boshlandi.

Ellikqal'a tumanida mahalla yoshlarning bo‘sh vaqtlarini ma'zmunli tashkil qilish maqsadida sektorlar kesimida "Zakovat" intellektual o'yinining saralash bosqichi boshlandi. Hozirda bu bosqichda kuchli 8 ta jamoa ishtirok etmoqda.

Bizni kuzatishda davom eting.....

🌐 @ellikqala_YI_agentligi