❇️Куни кеча "Тозабоғ" овулида жойлашган “Бўстон Агросаноат савдо” мева-сабзавот ва узумчилик кластерига қарашли боғда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди. 

Семинарга Республикада мавжуд мева-сабзавотчилик кластери раҳбарлари Тўрткўл, Беруний, Амударё ҳамда Элликқалъа туманида фаолият юритаётган боғдорчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашди. 

Семинардан асосий мақсад 2021 йил 15 декабр куни Президентимиз тамонидан “Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғриси”даги 52-сонли қарорлари хамда 20-сонли “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қабул қилинган қарорлари семинарга келган кластер ва фермерларга тушунтирилди.
❇️Семинарга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ўринбосари М. Абдуллаев ва Боғдорчилик ва Иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи А. Заматниновлар қатнашдилар.

Президентимиз томонидан қабул қилинган ПҚ-5200 сонли қарорига асосан Элликқалъа туманида ҳам  узумчиликка ихтисослаштирилиб янгидан 5 та узумчилик кластерлари ташкил қилинди. Жами 3 минг гектар майдонда узумзорлар барпо этилиши белгиланиб, шундан, 

310 гектари кластерларнинг ўз ерларида, 

690 гектари 296 фермер хўжаликларида, 

2000 гектари 35 та маҳаллалардаги 21 минг 89 та аҳоли хонадонларнинг томорқаларида экиш режа қилиб олинди.   

Ушбу майдонларда узумзорлар барпо этиш учун жами 3 млн 750 минг дона узум кўчатлари талаб этилиб, бугунги кунда қиймати 19,2 млрд.сўмлик 4 млн дона кўчатга (107%) шартномалар тузилди. 

(Жумладан, туманимиздаги “Уч Баходир узумлари” узумчилик кластери томонидан Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги “Гулбоғ Бурхон” фермер хўжалиги билан 4 млн. дона узум кўчатларини (Навлари: Тойфи, Суғдиёна, Ризамат ота, Келин бармоқ, Қора кишмиш, Кабирение, Баян-Шрей, Саперави ва Торнадо) ҳарид қилиш бўйича шартномалар тўлиғи билан тузилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
⚡️Элликқалъа тумани прокурори туман ёшлари билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ўтказди.

Бугун Элликқалъа тумани Ақчакўл овул фуқаролар йиғинида жойлашган 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида ёшларнинг таклиф ва муаммоларни тинглаш мақсадида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими ўринбосари Б.Алимов, туман прокурори Ш.Матякубов, Ёшлар ишлари агентлиги Элликқалъа туман бўлими бошлиғи А.Худайберганов ҳамда Ақчакўл овул фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Э.Тажиевлар ва тегишли ташкилот раҳбарлари, муаммоли ёшлар иштирок этишди.Учрашув очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтди. Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар жойида ҳал қилинди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 10 млрд сўмгача грант ажратилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Уй-жойга субсидия олиш учун қандай ҳужжатлар керак?

🏘 Ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун
шахслар ариза билан исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

🔘 Анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва унга қуйидагилар электрон тарзда илова қилинади ёки маълумотлар тақдим этилади:

● жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
● оила аъзоларининг (жисмоний шахснинг) шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва (ёки) фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар бор бўлган тақдирда) нусхалари;
● белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);
● доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
● доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
● ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

❗️Юқоридагилардан ташқари маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

⚠️ Шунингдек, субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади.

Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.

☑️ Хизматлар ариза берувчиларга бепул амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot