Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АШЫК МИКРОФОН_18-11- 21
❇️Элликқалъа туманида жорий йилнинг 2 декабр куни 18-сон Мусиқа ва санъат мактабида тумандаги фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислари учун ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинардан кўзланган асосий мақсад хотин-қизларнинг оилада, маҳалла ва меҳнат жамоаларидаги ролини кучайтириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги манзилли ишларни ташкил қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ҳамда ҳуқуқий маданиятини ошириш, ёшларни миллий анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этишга кўмаклашиш, хотин-қизларнинг соғлиғини сақлаш, соғлом оилани шакллантириш, оилавий ва аёллар спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалалари бўйича бўлиб ўтди.
Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бош мутахассиси Қутлимуратов Шерали иштирок қилди.
Элликқалъа тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида касаллиги туфайли якка тартибда уй шароитида таълим олаётган 102 нафар ўқувчиларга “3 декабрь -Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан уларнинг калбида мехр-шафкат, узаро хурмат туйгуларини шакллантириш максадида ҳолидан ҳабар олиниб совға-саломлар улашилди.
3-декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан туман прокуратураси жамоаси томонидан тумандаги якка тартибда уйда таълим олаётган 19 нафар ногирон болалар холидан  хабар олинди
Forwarded from Segment.uz
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон халқига мурожаати

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🧑‍⚕️ Қишлоқ врачлик пункти оилавий шифокор пункти деб, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаси эса оилавий поликлиника деб қайта номланиб, уларда туну кун навбатчи тиббиёт ходими хизмат кўрсатади.

💰 Оилавий шифокор ва бошқа тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлиги бўйича янги рейтинг тизими жорий қилинади ҳамда унинг натижаларига қараб ушбу ходимлар ҳар чоракда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

☑️ Шунингдек, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғига ажратилаётган маблағлар доирасида, заруриятга қараб, тор соҳа шифокорлари штатларини мустақил белгилаш ваколати берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Олий маълумотга эга бўлмаган маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилинади

Кейинги ўқув йилидан вилоятлар ҳокимларининг тавсияномаси асосида ҳоким ёрдамчилари иқтисодий йўналишдаги ОТМларга суҳбат билан грант асосида қабул қилинади.

Каналга уланиш: @Kar24Uz
❇️Куни кеча Элликқалъа туманида туманда олиб борилаётган қурилиш ишлари ва аҳоли хонадонларида ёнғиннинг олдини олиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Анжуман иштирокчилари тумандаги бунёдкорлик ишлари ҳақида кенгроқ маълумотларга эга бўлдилар. Бу ҳақида маълумотлар билан туман ҳокими ўринбосари А. Қурбанбаев таништирди. Шунингдек айниқса кўп қаватли хонадонларда ёнғиннинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳусусида фикр мулоҳазалар билдирилди.
⚡️⚡️⚡️Элликқалъа туманида куни кеча ўтказилган тумандаги маҳалла ёшлари орасида спортнинг мини-футбол туридан "Солиқчи кубоги" мусобақаси туман ҳокимлиги ва туман солиқ инспекцияси томонидан ташкил қилинди. Мусобақада ғолиб командалар аниқланиб қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди . 1-ўринни Ибн-Сино МФЙ ёшлари, 2-ўрин Истиқлол МФЙ ёшлари, 3-ўринни Аязқалъа МФЙ ёшлари эгаллади.