3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди
Элликқалъа туманида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугун 3 декабрь – Ногиронлар куни муносабати билан маданий тадбир ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Бегзад Алимов сўзга чиқиб, ногиронларга давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан туманда амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб, уларга туман ҳокимлиги, ҳомий ташкилотлар томонидан тайёрланган совғалар топширилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида ногиронлиги бўлган фуқароларимиз учун байрам дастурхони атрофида концерт дастури намойиш этилди. Унда таниқли хонандаларимиз ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этишди. Ушбу байрам тадбири барчада эсда қоларли кун бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

❇️Бугун 3 декабрь "Ҳалқаро ногиронлар куни" муносабати билан Элликқальа тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Х. Атаниязов ва бир гуруҳ шифокор ходимлар билан ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Уларга тегишли тавсиялар, дори-дармон, эсталик совғалар берилиб, дуолари олинди.
❇️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани бўлими ходимлари ҳам бугунги сана муносабати билан ногиронлар холидан хабар олиб совғалар улашдилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АШЫК МИКРОФОН_18-11- 21
❇️Элликқалъа туманида жорий йилнинг 2 декабр куни 18-сон Мусиқа ва санъат мактабида тумандаги фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислари учун ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинардан кўзланган асосий мақсад хотин-қизларнинг оилада, маҳалла ва меҳнат жамоаларидаги ролини кучайтириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги манзилли ишларни ташкил қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ҳамда ҳуқуқий маданиятини ошириш, ёшларни миллий анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этишга кўмаклашиш, хотин-қизларнинг соғлиғини сақлаш, соғлом оилани шакллантириш, оилавий ва аёллар спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалалари бўйича бўлиб ўтди.
Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бош мутахассиси Қутлимуратов Шерали иштирок қилди.

Элликқалъа тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида касаллиги туфайли якка тартибда уй шароитида таълим олаётган 102 нафар ўқувчиларга “3 декабрь -Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан уларнинг калбида мехр-шафкат, узаро хурмат туйгуларини шакллантириш максадида ҳолидан ҳабар олиниб совға-саломлар улашилди.
3-декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан туман прокуратураси жамоаси томонидан тумандаги якка тартибда уйда таълим олаётган 19 нафар ногирон болалар холидан хабар олинди