❇️Бугун Элликқалъа тумани маданият саройи биноси олдида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати Ўзбекистон либерал демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси ва партиянинг Элликқалъа тумани Кенгаши томонидан ташкил қилинган “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
📌Тадбирда Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов, Партия фаолларидан O'zLiDeP сиёсий Кенгаши бўлим бошлиғи Г. Халмуратова, Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати М. Ибрагимов ва қатор партия фаоллари сўзга чиқиб “Мустақиллик йилларида, айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга жорий этиш асосида мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаёти тубдан ўзгарди. Мустақиллик ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётига янгича мазмун олиб кирганлигини таъкидладилар.
❇️Хусусан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси мустақилликнинг кейинги беш йилида жамиятимизнинг барча фаол қатламларини фаровонлик ва тараққиёт мақсадларига бирлаштирувчи мустаҳкам сиёсий куч сифатида шаклланди.
Улардан кўзланган мақсад - истиқлол йилларида, айниқса сўнгги беш йилда халқимиз ҳаёти ва юрт тараққиётини мутлақо янги босқичга олиб чиққан ислоҳотларининг мазмун-моҳиятидир. 📌Бугун “Одамлар давлат идоралари учун эмас, давлат идоралари одамлар учун ишлаши зарур!” деган ғоя асосидаги кенг кўламли янгиланишлар натижалари аҳолимизнинг турли табақалари орасига кириб борди. Ўтказилган байрам тадбирида беш йил давомида амалга оширилган ишларнинг видеоролик шаклидаги ҳисоботи, давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ишлар кўрсатиб берилди.
❇️Тадбир давомида спорт, фан, тадбиркорлик соҳасида ютуқларга эришган ёшларимиз сўзга чиқдилар. Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар ҳамда Элликқалъа тумани маданият бўлими ҳушовоз хонандалари ва Қорақалпоғистон Республикаси "Мақом" ансамбли Ватанни мадх этувчи ва ялла қўшиқлари иштирокидаги гала концерт, барчага бирдек манзур бўлди. Ушбу тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларида давом этади.

Барчангизни жорий йил 24 – октябрда бўлиб ўтадиган сиёсий воқеа Президент сайловларида фаол қатнашишга чорлаб қоламиз!

📌Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

👉 Каналимизга қўшилинг: https://t.iss.one/ellikqala1977
❇️21 август куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

⚡️⚡️⚡️Ҳукумат тегишли фармойишига кўра, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги этиб белгиланди.
📌Шунга кўра, 21 август куни умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади.

📌Умумхалқ хашарида фаол қатнашинг!

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

👉 Каналимизга қўшилинг: https://t.iss.one/ellikqala1977
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди. Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда.

– Кейинги йилларда сизлар иқтисодиётимиз ва ислоҳотларимиз таянчига ҳамда локомотивига айландингиз, деб айтишга барча асосларимиз бор. Сиз каби ишнинг кўзини биладиган, ишбилармон юртдошларимиз тимсолида биз чин маънодаги Янги Ўзбекистон бунёдкорларини кўрамиз.

Мамлакатимизда ҳар йили яратилаётган иш ўринларининг 90 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келмоқда. Уларда ҳозирги кунда 5 миллиондан зиёд аҳоли, айниқса, ёшларимиз меҳнат қилмоқдалар. Агар биз иқтисодиётимизни янада юксалтирамиз десак, тадбиркорликни ривожлантириш учун барча имконият ва шароитларни яратиб беришимиз зарур.

Facebook|Instagram|Twitter
Кейинги 3-4 йилда тадбиркор учун кредит ва субсидия олиш, лицензия, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш, экспорт каби масалаларда кўплаб янги-янги имконият ва шароитларни яратдик. Ортиқча текширишлар, нақд пул, валюта ва хомашё бўйича мавжуд чекловлар, тўсиқ ва ғовларнинг кўпига барҳам берилди.

Энг асосийси, эл орасида ва давлат идораларида тадбиркорларга нисбатан муносабат ўзгарди, жамиятда уларнинг обрў ва мавқеи кун сайин тобора ортиб бормоқда. Натижада ички ва ташқи бозорда ўз мустаҳкам ўрнига, нуфузи ва брендига эга бўлган, ҳақиқий тадбиркорларимиз синфи шакллана бошлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари тадбиркор ёшлар ва аёллар сафи кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

– Мен бугун ушбу залда ва жойлардаги студияларда қатнашаётган юзлаб тадбиркор ёшлар ва опа-сингилларимизни кўриб турганимдан бениҳоят хурсандман.

Биз кейинги 2 йилнинг ўзида, фақатгина хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга 500 миллион доллар маблағ йўналтирдик. Уларни ўз бизнесини бошлаши, жумладан касб ва тадбиркорликни пухта ўрганиши учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Сўнгги 5 йилда ёш тадбиркорлар 5 баробар кўпайиб, уларнинг сони 500 мингдан ошди.

Тадбиркор аёллар ва ёшлар сафини янада кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бундан кейин ҳам иқтисодий сиёсатимизнинг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади, – деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Segment.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фаол ва фидойи тадбиркорларнинг 100 нафарига чуқур миннатдорчилик рамзи сифатида, биринчи маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг миннатдорчилик хатини имзоладим.

Фурсатдан фойдаланиб, ана шундай эътирофга сазовор бўлган фидойи, ватанпарвар, саховатпеша ва ғайратли тадбиркор ва ишбилармонларга, такроран чуқур ташаккур билдираман ва сизларнинг сафингиз, бутун мамлакатимиз бўйлаб, кун сайин ошиб боришига астойдил ишонаман, — Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан

@yangiuzbekiston_uz