Forwarded from MAQOM MARKAZI
Ва ниҳоят, Маданият вазирлиги ва Мақом маркази ҳамкорлигида барча вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси Намунавий мақом ансамбллари ижросида «Шашмақом»нинг Бузрук мақомлари йўналишига кирувчи катта асар «Сараҳбори Бузрук» тароналарини куйлаб, мақомчилик анъаналарини кенг омма ва ёш авлод орасида ташвиқ қилишга қаратилган катта лойиҳани қардош қорақалпоқ заминида Қорақалпоғистон Республикаси Намунавий мақом ансамбли иштирокидаги тасвирга олиш ишлари якунига етди.
Тошкент шаҳри ва вилояти иштирокидаги тасвирга олиш ишлари эртага амалга оширилиши кўзда тутилган.
Лойиҳада ташаббус кўрсатган барча ижодкорларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!
Maqom markazi matbuot xizmati

Forwarded from Edu.uz
OAV va ijtimoiy tarmoqlarda 28-Xalqaro Matematika musobaqasi g‘oliblarini taqdirlash yuzasidan tarqalgan ma’lumotlar bo‘yicha rasmiy munosabat
————————
Vazirlikning rasmiy sahifalari:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

Telegraph
OAV va ijtimoiy tarmoqlarda 28-Xalqaro Matematika musobaqasi g‘oliblarini taqdirlash yuzasidan tarqalgan ma’lumotlar bo‘yicha rasmiy…
2021-yilning 2–8-avgust kunlari universitet talabalari o‘rtasidagi 28-Xalqaro matematika musobaqasi (IMC – International Mathematics Competition) onlayn formatda bo‘lib o‘tdi. Ushbu musobaqada 55 dan ortiq davlatdan 592 nafar talaba ishtirok etdi.O‘zbekiston…
Forwarded from Karakalpakstan.uz
📢Оммавий ахборот воситалари диққатига!
📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси даврида сайловни ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилмоқда.
📍Аккредитациядан ўтиш тартиби ҳақида қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️
📢Вниманию средств массовой информации!
📝 Представители СМИ, желающие освещать выборы Президента Республики Узбекистан, будут аккредитованы Центральной избирательной комиссией.
📍О порядке прохождения аккредитации можно ознакомиться по следующей ссылке.
https://t.iss.one/aoka_uz

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг шимолий вилоятларида юз берган сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, бинолар ва инфратузилма объектларига катта зиён етгани муносабати билан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирди.
Давлатимиз раҳбари бутун Туркия халқига, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради.
—
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования Президенту Турции Реджепу Тайипу Эрдогану в связи с наводнениями в регионах на севере Турции, приведшими к многочисленным жертвам и нанесшими значительный урон зданиям и объектам инфраструктуры.
Глава нашего государства передал слова сочувствия и поддержки всему турецкому народу, а также родным и близким погибших и пострадавшим.
#Mirziyoyev #hamdardlik #Turkiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

❇️Ayollarga huquqiy maslahatlar berildi.
📌Ayollarning ijtimoiy-iqtisodiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash maqsadida ularni “Ayollar daftari”ga olish orqali koʻmak berish tizimi davlatimiz rahbarining alohida nazoratida. Joriy yilda esa ushbu tizimni davom ettirish orqali ularni muammolarini hal etib “Ayollar daftari”dan chiqarish choralarini koʻrish barcha davlat idoralari va tashkilotlarning oldidagi muhim vazifaga aylandi.
Shu maqsadda joriy yilning 16-avgust kuni Ellikqal’a tuman adliya boʻlimi tomonidan Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash boʻlimi, tuman ichki ishlar boʻlimi xodimlari bilan hamkorlikda Ellikqal’a tumani “Qirqqizobod” OFY binosida sayyor qabul oʻtkazildi.

Qabul jarayonida tumandagi “Qirqqizobod” OFY, “Toza bogʻ” OFY, “Jasorat” MFY, “Guldursin” OFY, “Saxtiyon” SHFY, “Guliston” OFY, “Oq oltin” MFY hamda “Yangi Oʻzbekiston” MFY hududida yashovchi, “Ayollar daftari” roʻyxatiga kiritilgan jami 34 nafar ayollarga huquqiy maslahat va tushuntirish berish ishlari amalga oshirilib, ularning bu boradagi muammolari hal qilindi.
Xususan, qabul jarayonida turar joy qurish uchun yer maydoni olish tartibi, bola parvarishi uchun nafaqa tayinlash, turar joyni nomiga rasmiylashtirish, aliment undirish tartibi toʻgʻrisida huquqiy maslahatlar berildi.
Shuningdek, yangi qabul qilingan qonunlarning mazmun mohiyati, oliy ta’lim olishda ayollarga berilayotgan imtiyozlar, tadbirkorlik faoliyatini yuritish tartibi va yengilliklar, saylov qonunchiligi toʻgʻrisida keng tushuntirishlar berildi.
📌Ellikqal'a tumani hokimligi axborot xizmati
❇️Kanalimizga qo'shiling: https://t.iss.one/ellikqala1977

Forwarded from Yusup Kabuljanov
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти
Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда.
Ички афғон кучларининг инклюзив ҳукумат шакллантиришга тайёрлиги ҳақидаги баёнотларини қўллаб-қувватлаймиз.
Доҳадаги афғонлараро музокаралар доирасида кенг кўламли тинчликка эришилишига умид билдирамиз.
Умид қиламизки, мамлакатда ҳокимият транзити халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларини инобатга олган ҳолда умумий консенсус асосида тинч йўл билан амалга оширилади.
Ишончимиз комил, вазиятнинг бу йўналишда ривожланиши миллий келишувга эришишга олиб келади ҳамда кучли ва лаёқатли давлатни шакллантириш учун шароит яратади.
Ўзбекистон томони Афғонистон билан анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлашга ва қўшни давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига содиқлигини қатъий билдиради.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг Кобул ва Мозори Шарифдаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда ишламоқда.
Ўзбекистон томони чегара ҳимоясини таъминлаш ва чегара ҳудудида тинчликни сақлаш масалалари бўйича “Толибон” Ҳаракати вакиллари билан яқин алоқада бўлиб турибди.
Шуни қатъий маълум қиламизки, Ўзбекистон давлат чегарасини бузишга бўлган ҳар қандай уринишлар миллий қонунчиликка мувофиқ кескин равишда бартараф этилади.