Forwarded from Xushnudbek.uz
Бугундан Ўзбекистонда 2 минг ва 20 минг сўмлик купюралар расман муомалага чиқарилди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️⚡️⚡️Жорий йилнинг 8 июнь куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ғалладан бўшаган майдонларни аҳолига бериш бўйича Элликқалъа туманида тизимли ишлар ташкил этилмоқда.
Бугун 1 сектор ҳудуди Қирққизобод” овули “Оқ олтин” ва “Янги Ўзбекистон” маҳалла фуқаролари йиғинлари ишсиз аҳолиси учун ғалладан бўшаган экин майдонларини бериш орқали бандлигини таъминлаш юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди.
Семинарда туман ҳокими, 1 сектор раҳбари С. Авезов, туман ҳокими ўринбосарлари, овул ва маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари ҳамда тегишли масъуллар билан биргаликда ер экувчи фуқаролар иштирок қилдилар.
Маълумот учун туманда ғалладан бўшаган 3300 гектар ер майдони ишсиз аҳоли ва "Темир дафтари", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" руйхатидаги кўмакка муҳтож 11 минг 550 нафар фуқароларга 25 сотихдан 50 сотихгача ер ажратилиб берилмоқда.
⚡️⚡️⚡️Семинарда туманда ғалладан бўшаган ерларнинг ишсиз аҳолига бозорбоп такрорий экин экиш учун ажратиб бериш масалалари муҳокама қилинди
Тадбирда иштирок этган туманимиз раҳбари фуқароларга ажратилган ер майдонларига экиладиган экин турлари ва уларни жойлаштириш тартиби ва ер майдонларини фермер хўжалиги томонидан, шудгор қилиб бериш бўйича топшириқлар берилди. Фуқароларга ушбу ер майдонларини қаровсиз қолдирмаслик, белгиланган тартибдаги озиқ-овқат маҳсулотларини экиш вазифаси топширилди.
Бугунги кунда меҳнат қилишга иштиёқи бор, лекин иш тополмаётган фуқаролар учун катта имкониятлар яратилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ғалладан бўшаган майдонларни ишсиз аҳолига ажратиш , уларга экспортёрни бириктириш борасида аниқ вазифалар белгиланган.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахбарот хизмати.


Каналимизга қўшилинг: https://t.iss.one/ellikqala1977
⚡️⚡️⚡️Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.Атаниязов куни кеча "Ақчакўл" овул фуқаролар йиғини ва "Тўпроққалъа" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни “маҳаллабай” тизимда олиб борилиши юзасидан нисбатан оғир хасталикка чалинган фуқаролар хонадонларига ташриф буюриб, уларга тегишли тавсияларни берди. Зарур дори дармонлардан кўмак берилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахбарот хизмати.


Каналимизга қўшилинг: https://t.iss.one/ellikqala1977