Элликқалъа туманида 2942 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган эди. Шундан бугунгача ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларимизни 54 фоизини касб-ҳунарга ўқитиб, 206 нафар аёлларга 5 млрд 2 млн 283 минг сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

“Тоза –боғ” овул фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари” руйхатига киритилган Гулсара Рейимбаева тумандаги халқ банки Элликқалъа филиалига мурожаат қилиб 29 млн сўм имтиёзли кредит олиб унга 1минг 200 та бройлер жўжа сотиб олди.
- Қанийди, биз аёлларга ҳам имконият берилса, тадбиркорлик қилсак, қўлимиздан иш келишини кўрсата олсак, дея орзу қилардим, — дейди Г. Рейимбаева . — Қарангки, 2021 йил банкдан 29 миллион сўм кредит олдим. Бройлер жўжалари олиб келинганида бир кунлик эди. Табиий шароитда 40 кун боқилган жўжаларнинг ҳар бири ўртача 1,5-2,5 килограммдан тош босадиган бўлди ва уларни бозорга чиқардик. Яна фермер хўжаликларига шартнома асосида парранда етказиб бердик. Олинган даромад кредитни муддатидан олдин ёпишга, тадбиркорлик йўналишини ке¬нгайтиришга, рўзғорни бутлашга ёрдам бермоқда.
Олиб борилаётган тизимли ишлар натижасида қишлоқ аёллари бемалол уйларида ўтириб тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. Ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ўзининг ҳиссасини қўшиш имконияти яратилмоқда. Бу имконият аёлларнинг тадбиркорлик салоҳияти ва истеъдодини юзага чиқариш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.


Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналимизга қўшилинг: 👉🏻 t.iss.one/ellikqala197
❗️2021 йилнинг II чорагида ташкил этиладиган матбуот анжуманлари ва бошқа медиа тадбирлар режасини тақдим қилмоқдамиз.

Унда:

вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Миллий матбуот марказида;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудларда ташкил этиладиган тадбирлар кўрсатилган.

Рўйхатда келтирилган тадбирлар ўтказилиш вақти ва санаси ўзгариши мумин. Кунлик тадбирлар ҳақидаги маълумот Агентликнинг ва ҳокимликларнинг расмий саҳифаларида эълон қилиб борилади.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тафсилот | «Аёллар дафтари» ижроси
#26apr #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/9TAHCZffAog

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/uhCJntP-cGc

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Темир дәптер», «Жаслар дәптери» ҳәм «Ҳаял-қызлар дәптери»ниң орынланыўы сын көз-қараста көрип шығылды

👉https://karakalpakstan.uz/kk/news/show/3084

@QResMinistrlerKenesi
Президент Шавкат Мирзиёев кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.
Давлатимиз раҳбари хизмат кўрсатиш бўйича замонавий тизим яратиш юзасидан топшириқлар берди. Кўп қаватли уйларни қуришдан олдин хизмат кўрсатишни ўйлаш, турар жойлар фонди ва ҳудудини оқилона сақлаш кераклигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о совершенствовании системы управления многоквартирными домами.
Глава государства дал поручения по созданию современной системы в этой сфере. Отметил необходимость продумывания вопросов обслуживания еще на этапе проектирования домов, а также рационального содержания жилищного фонда и придомовой территории.

#Mirziyoyev #taqdimot #uyjoy #xizmatkursatish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлатда яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Элликқалъа туманида узумчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар хусусида

Эфирда Элликқалъа тумани

Каналимизга қўшилинг: t.iss.one/ellikqala1977

Web sayt | Twitter | Instagram | Facebook | Telegram |
Элликқалъа туманида мультииндикатор кластер кузатувлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистонда БМТнинг Халқаро болалар жамғармаси (UNICEF) томонидан ишлаб чиқилган дастур бўйича 2021 йил 5 апрелдан 31- июлгача уй хўжаликлари билан сўровнома ўтказишга асосланган мультииндикатор кластер кузатувлари (MICS ) ўтказилиши белгиланган.
Бу дастур болалар ва аёллар ҳолатини баҳолаш мақсадида кўп кўрсаткичли маълумотларни йиғади, оналар ва болалар бўйича дунё миқёсидаги энг йирик статистик маълумотлар манбаси ҳам ҳисобланди.
Ўзбекистонда мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш бўйича Давлат статистика қўмитаси ваколатли давлат органи этиб белгиланган. Бунда қўмита ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиши натижасида мамлакатда оналар ва болалар турмуш тарзига оид статистик маълумотларни янгилашга ва уларни халқаро маълумот базаларида акс эттиришга эришилади.
MICS кузатувини ўтказишда аҳолининг яшаш шароитлари, 15 дан 49 ёшгача аёллар билан ўтказилган сўровномалар, 5 ёшгача болалар тўғрисида оналари ёки васийларидан олинган аниқ маълумотлар, Шунингдек 5 ёшдан 17 ёшгача аҳоли турмуш даражаси, яшаш жойи (шаҳар ёки қишлоқ) ва жинси бўйича тўпланган барча маълумотларни мамлакатлар миқёсида халқаро даражада таққослаш имконини беради. Индикаторлардаги асосий кўрсаткичлар ўзгаришларини яхшироқ кузатиб бориш ҳамда болалар ва аёллар масалалари бўйича дастурларни қабул қилиш жараёнида, ҳукумат ва бошқа ҳамкор ташкилотларга янада самарали хизмат кўрсатиш имконини беради.
Кузатув жараёни Қорақалпоғистон республикаси бўйича танлаб олинган 52 маҳаллада жойлашган 1 минг 40 та уй хўжалигида, жумладан, Элликқалъа туманидаги 5 та маҳалла 100 та уй хўжалигида, жойларга чиқилиб респондентлар билан шахсан суҳбатлашиш орқали планшетларда электрон кўринишда йиғилмоқда.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Web sayt | Twitter | Instagram | Facebook | Telegram |