⚡️Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича ўтган йил ноябрь ойида қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.

«Бугунги йиғилиш кун тартибидаги масала жуда жиддий. Биз бундан тўрт йил аввал мамлакатда тинчлик ва соғлиқни сақлашни ислоҳотларнинг энг муҳим бўғини этиб белгилаган эдик. Шу мақсадда ўтган даврда жуда катта ишлар қилинди, охирги қабул қилинган фармон ва қарорлар ҳам тизимни тубдан ислоҳ қилишга қаратилганди. Бугун соҳага масъул Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев, соғлиқни сақлаш вазири ва қуйи бўғиндаги барча мутасаддилар нима ишлар қилинганини ҳисоботини бериши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Танқидий-таҳлил руҳида ўтаётган йиғилишда тиббиётдаги аҳвол жуда оғир экани, соҳа бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлар бажарилмасдан қоғозда қолиб кетаётгани таъкидланди.

— Бу тизимдаги аҳвол қандай эканини яққол кўрсатади, — деди давлат раҳбари.

Йиғилишда сўзга чиқувчи раҳбарлар учта масала бўйича: жорий этилган янги тизим асосида тиббий харита шакллантирилгани, аҳолининг хавф гуруҳларига бўлингани нимани кўрсатганини, иккинчи — маҳаллалар кесимида тиббиёт бригадалари шакллантирилиб, аҳоли билан манзилли ишлаш қандай аҳволдалиги ва бундан нечта фуқаро миннатдор бўлганини, учинчи масала — тиббиёт муассасаларида қайси хизмат пулли, қайси бепул бўлганини жавобини айтиши кераклиги айтилди.

Президент кўпчилик раҳбарлар бу вазифаларни тўлиқ тушуниб етмаётганини, ўтган 6 ойда Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда 37 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ишдан олинганини қайд этди.

Раҳбарларнинг дунёқараши ўзгармас экан, бу рўйхат яна давом этиши мумкин.

Бошланган ислоҳотларни жадаллаштириш, тиббиётдаги ўзгаришларни аҳоли кўпроқ ва тезроқ сезиши учун барча мутасаддилар апрель ойида ва йил якуни бўйича нима ишлар қилиши бўйича ҳисобот бериши айтилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишидан:

〰️〰️〰️
«Одамлар тиббий хизмат сифатидан норози. Соҳада «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари» каби масалаларни ичига кириб, мунтазам шуғулланмасак, ислоҳотлар натижасини халқимиз сезмайди.

Пандемия бизга шуни ўргатди: ҳар бир вилоятда дори-дармонларнинг нархи ошиб кетмаслиги учун ўзининг 3-6 ойлик захираси бўлиши керак», — деди Президент.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Президент: «Энди беморларнинг пойтахтга келиб, овора бўлишларига чек қўйишимиз керак»

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Кенгайтирилган тадбирда барча вазирлар, қўмиталар, вилоятлар ҳокимлари иштирок этяпти.

〰️〰️〰️
«Яқинда шундай тизим яратамиз. Тошкентга келган беморларни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи келиб, қайтариб олиб кетади. Чунки ҳар бир вилоятда шароитлар яратяпмиз. Пойтахтдан мутахассислар бориб, жойларда ўқитяпти. Энди беморларнинг овора бўлишларига чек қўйишимиз керак.

Соғлиқни сақлаш вазири белгилаб берган ҳолатлардан ташқари касалликларни Тошкентга келмасдан вилоятларнинг ўзида даволашни амалга оширишимиз зарур. Албатта, шошилинч ҳолатлар, мураккаб операциялар бундан мустасно», деди давлат раҳбари.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Видеоселектордаги яна бир муҳим гап.

“…Ўтган йили биргина Хирургия марказига мурожаат қилган 900 нафардан ортиқ беморларга донорлар яқин қариндоши бўлмагани учун операцияни ўтказиш рад этилган. Шунинг учун ҳам кўпчилик фуқароларимиз хорижда ушбу операцияни ўтказишга мажбур бўляпти. Олий Мажлис палаталари 1 ой муддатда инсон аъзолари трансплантациясининг қонуний асосларини яратиши керак”. – Президент.
84 минг бемор ордер орқали даволанишга муҳтож, бироқ атиги 51 минг нафари (61 фоиз) бепул ордер билан таъминланган. Бу йил ажратиладиган маблағ 1,5 бараварга кўпайтирилиб, қўшимча 80 миллиард сўм ажратилади (жами 250 миллиард сўмга етказилади). - Президент.
Нукусда ташқи ва ички меҳнат бозорида талаб кўп бўлган мутахассисларни тайёрлаш маркази очилди
👉 https://shgho.uz/uz/7392.html

🛑 Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарақалпақстан Республикасы Министрлер Кеңеси Баслығы Қахраман Сариев жаслар менен ушырасып олардың мүрәжатларын тыңлады.

Каналға ағза болыў: @QResMinistrlerKenesi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СЕМИНАРИДА ҚАТНАШДИ

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналимизга қўшилинг: 👇👇 https://t.iss.one/ellikqala1977
Аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Сирдарё вилоятида синовдан ўтказилган соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели барча ҳудудларда жорий этилиши таъкидланди.
Коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолиятини тиклаш, тартиб-интизомни кучайтириш, аҳолини босқичма-босқич эмлаш бўйича топшириқлар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам охраны здоровья населения и противодействия коронавирусу.
Отмечено, что апробированная в Сырдарьинской области новая модель организации здравоохранения будет внедрена во всех регионах.
Даны поручения по восстановлению деятельности территориальных штабов по противодействию коронавирусу, усилению дисциплины и порядка, поэтапной вакцинации населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #sogliqnisaqlash #vaksinatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter