БИЗ СОҒИНИБ КУТГАН НАВРЎЗ КЕЛДИ

Бу йилги баҳор ва Наврўз ўлкамизга, халқимизга қут-барака, тўқин-сочинлик, омонлик, тинчлик, фарахбахш ҳаёт олиб келсин.
Наврўз юртимизда кўкламнинг бошланиши бўлибгина қолмай, уйғониш ва янгиланиш айёми ҳамдир.
Куннинг иккинчи ярмида Элликқалъа туманидаги “Қизилқум” овулида бўлиб ўтган Наврўз сайлларида халқимиз туркий халқларнинг миллий уйини “Қиз қувди” ва ўтовларда миллийлик акс қилган қўшиқ ва рақсларни томоша қилишди.
Наврўз шарофати билан ҳар биримизнинг қалбимиздан миллий ғурур ва ифтихор, азалий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат ва садоқат, бағрикенглик, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик сингари туйғулар мустаҳкам ўрин олди. Байрам тадбирлари карантин қоидалари асосида ўтказилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналимизга қўшилинг: https://t.iss.one/ellikqala1977
Бугун Элликқалъа тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Умид ниҳоллари-2021" Гандбол спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичи 9 та ҳудудда бўлиб ўтди.Ушбу мусобақаларда жами 1000 нафардан ортиқ ўқувчи спортчи(ўсмир ва қизлар)лар иштирок қилишди.
Мусобақа ғолиблари турли даражадаги дипломлар билан тақдирланишди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналимизга қўшилинг: https://t.iss.one/ellikqala1977
#Маҳаллабай_тизим
#Обод_маҳаллалар

Маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Элликқалъа туманидаги барча маҳаллаларда «Маҳаллабай» ўрганишлар жараёнида ободонлаштириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Хусусан “Ибн сино”, “Алишер Навоий”, “Истиқлол”,“Бустон”, “Абай” маҳалла фуқаролар йиғинларида айни дамда ишлар қизғин.
Маҳаллалардаги кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари таъмирланмоқда, бордюрлар ўрнатилиб, бетартиб жойлашган темир тўсиқлар олиб ташланмоқда, Дарахт шохлари тартибга келтирилиб, ариқ-зовурлар қазилиб обод гўшага айланмоқда.
Ушбу ободонлаштириш ишлари қаторида аҳолининг истак ва талабларидан келиб чиқиб болалар майдончаси ва кўча фитнеси яъни “Workout” майдонлари ҳозирланмоқда.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналимизга қўшилинг: https://t.iss.one/ellikqala1977
ҚАЛЛИБЕК КАМАЛОВ-95 ЁШДА

Атоқли давлат ва жамият арбоби, дипломат ва тарихчи Қаллибек Камалов 1926 йил 18-март куни Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида туғилган. 1947-1959-йилларда турли масъулиятли лавозимларда муваффақиятли фаолият олиб борган. 1959-1963-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, 1963-1984-йилларда Област партия қўмитасининг биринчи котиби, 1984-1986 йилларда Руминиядаги Констанца шахри бош консули лавозимларида ишлаган.
Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ривожлантиришдаги хизматлари учун “Меҳнат Қаҳрамони” ва бир қатор орден-медаллар, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди.
Қ.Камалов тарихчи сифатида бир қанча китоб ва мақолалар муаллифи.
Forwarded from Karakalpakstan.uz
“Гүлдирсин”де бир жынаят иси көрип шығылды

👉https://karakalpakstan.uz/kk/news/show/2970

Каналға ағза болыў: @QResMinistrlerKenes