#Ёшлар_сиёсати_амалда

Ёшларга ер ажратиш йўли билан улар бандлигини таъминланмоқда.

Элликқалъа туманида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 34 мингдан ортиқ ёшларни ташкил қилади. Улардан 3530 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган.

Қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратиш мақсадида жорий йил туманда 2000 гектар ер майдони ажратилиши кўзда тутилган. Бу билан 7200 нафар ишсиз йигит-қизнинг бандлиги таъминланади.

🔷 Бугун “Қирққизобод” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “ Муроджон-Мухиджон” фермер хўжалигида 3 гектар ер майдонидан “Оқ олтин” маҳалласида истиқомат қилувчи 10 нафар ишсиз ёшга 30 сотихдан ер ажратиб берилди.

Кўргазмали семинарда 1-сектор раҳбари, туман ҳокими С. Авезов, сектор ва масъул корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳудуд маҳалларидан ёшлар иштирок қилдилар.

Туманимиз раҳбари сўзга чиқиб ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш, интенсив усулда маҳсулот етиштириш ҳамда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

- Мен бугун 30 сотих ернинг эгаси бўлдим. Келгусида мен ўзимга ажратилган ерлардан тўғри фойдаланиб, экиндан юқори ҳосил олиб, оилам даромадини яхшилашга, юқори ҳосилдорликка эришсам халқимиз дастурхонини қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдиришга ўз ҳиссамни қўшаман,- дейди “Оқ олтин” лик Мухриддин Сапарбаев.

Мамлакатда юқоридаги каби лойиҳаларнинг амалга оширилиши аҳоли, айниқса ёшлар учун янги-янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.


Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналимизга қўшилинг: 👉 https://t.iss.one/ellikqala1977
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати "Халқ билан" деб номланган янги лойиҳасини тақдим этади.
Унинг қаҳрамонлари – оддий одамлар - ҳаётидаги энг унутилмас учрашув ҳақида сўзлаб беришади.

Пресс-служба Президента Республики Узбекистан представляет новый проект "С народом".
Его герои - обычные люди - рассказывают о самой незабываемой встрече в своей жизни.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Заковат» интеллектуал клуби тақдимоти
27-28 февраль кунлари брейн-ринг форматидаги йирик интеллектуал турнир ўтказилади.
28 февралда Масс-медиа фондининг — «Заковат» интеллектуал клуби маърифий лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтади.
Тадбирда «янгиланган» Клубнинг келгуси режалари, унинг илм-фанни оммалаштириш ва шахснинг интеллектуал ривожланиши соҳасидаги фаолияти, ушбу ўйин қоидалари ва саралаш механизми тўғрисида тўлиқ маълумот берилади.
Шу куннинг ўзида «Заковат» интеллектуал ўйинининг финал босқичи бўлиб ўтади. Унинг соврин фонди 100 миллион сўм бўлиб, бунда биринчи ўрин учун 70 миллион сўм, иккинчи ўрин учун 20 миллион сўм ва учинчи ўрин учун 10 миллион сўм ажратилади.
Саралаш турнири бир кун олдин – 27 февраль куни ўтказилади.
Мукофот учун барча ўз кучини синаб кўриши мумкин. Бунинг учун клубнинг янгиланган zakovat.tv сайтида рўйхатдан ўтиш керак. Шунингдек, сайт орқали иштирокка оид барча зарур ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин.
Рўйхатдан ўтишда 6 кишидан иборат жамоа бўлиб ёки индивидуал равишда ариза топшириш мумкин. Индивидуал рўйхатдан ўтган иштирокчилардан ҳам жамоалар тузилади. Барча иштирокчилар мажбурий интеллектуал кастингдан ўткзаилади. Кастинг ғолиблари ўйинда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишади.

Турнирда иштирок этиш бепул! @massmediauz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қоракўлчилик кластерларига озуқалар етиштириш учун ер майдонлари ажратилади

“Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4984-сон, 09.02.2021 й.) қабул қилинди.

🗓 Қарорга кўра, 2021 йил 1 мартгача қоракўлчилик кластерларига қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш шарти билан озуқалар етиштириш учун ер майдонлари ажратилади.

💰 Шунга кўра, 2021 йил 15 февралгача 100 миллиард сўм маблағлари “Туронбанк” АТБга Марказий банк асосий ставкасида ажратилади.

🔘 Мазкур маблағлар Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси аъзоларига 3 йил муддатгача, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасига 2 фоизлик банк маржасини қўшиш орқали ҳисобланадиган ставка бўйича кредит сифатида тақдим этилади.

↪️ Қарорга кўра, 2024 йил 1 январгача Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг доимий эгалигидаги яйловлар ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан Қўмитага ижарага берилган яйловлар учун белгиланган ер солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

💵 Шунингдек, наслдор қўй ва эчкининг, шу жумладан қоракўл зотли қўйларнинг хорижий давлатлардан импорт қилинган ҳар бир эмбрионига республика бюджети маблағлари ҳисобидан 400 минг сўм миқдорида субсидия тақдим этилади.

📌 2021 йил 1 апрелдан Уюшма аъзоларига ўзлари томонидан импорт қилинган қўй бош сонининг 50 фоизидан ошмаган қисмини тирик ва хом гўшт кўринишида (ТИФ ТН бўйича 0104 ва 0204 кодлари) экспорт қилишга рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Ёшларга ер ажратиш йўли билан улар бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда

👉https://karakalpakstan.uz/uz/news/show/2841

Каналга аъзо бўлиш: @QResMinistrlerKenesi
2021 йилги Давлат дастури ижросини ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Дастурда ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. 226 та йирик саноат ва инфратузилма объектларини ишга тушириш, минглаб уйлар, йўл, сув ва электр тармоқлари қуриш режалаштирилган.
Йиғилишда ушбу вазифалар муҳокама қилиниб, мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам организации исполнения Государственной программы на 2021 год.
В программе большое внимание уделено обеспечению занятости молодежи и женщин, развитию экономики и социальной сферы. Запланировано введение в строй 226 крупных промышленных и инфраструктурных объектов, строительство жилья, дорог, сетей водо- и электроснабжения.
На совещании состоялось обсуждение этих задач, ответственным лицам даны дополнительные указания.

#Mirziyoyev #videoselektor #davlatdasturi2021

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter