Мамлакатимизга Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан, Беларус Республикаси Миллий Мажлиси ва Беларусия ва Россия Иттифоқи Парламент Ассамблеяси вакиллари ташриф буюрди.

Айни вақтда Марказий сайлов комисияси раиси ўринбосари Бахром Кучкаровнинг Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат думаси, Беларус Республикаси Миллий Мажлиси ва Беларусия ва Россия Иттифоқи Парламент Ассамблеяси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Айни дақиқаларда Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Пресс-брифинг тўғридан-тўғри “УзРепорт” телеканалида ўзбек тилида, ҳамда “Оилавий” телеканалида – ўзбек ва рус тилларида узатиб борилмоқда.
———————-
В эти минуты в Пресс центре Центральной избирательной комиссии проводится пресс-конференция с участием министра по развитию информационных технологий и коммуникаций Шухрата Содикова.

Пресс-конференция транслируется в прямом эфире на телеканалах «УзРепорт» – на узбекском языке, а также на телеканале «Оилавий» – на узбекском и русском языках.

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
"Республикада мавжуд 10 761 та сайлов участкаларининг барчаси телефон алоқаси билан тўлиқ таъминланган.
Шундан 96,7 фоизи ёки 10 416 таси оптик толали юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган.
Қолган 3,3 фоизи мобиль ва радио алоқа тармоғи ҳамда сунъий йўлдош орқали юқори тезликдаги Интернет билан таъминланди"
.

Шуҳрат Содиқов - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

——————-

"Все избирательные участки (10 761) были обеспечены телефонной связью. Из них 96,7 процента (10 416) подключены к оптоволоконной сети. Оставшиеся 3,3 процента обеспечены мобильной, спутниковой и радиосвязью".

Шухрат Садыков - министр по развитию информационных технологий и коммуникаций

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
"Сайлов участкаларининг электрон интерактив харитасини шакллантириш ва сайловчиларнинг сайлов участкалари бўйича тақсимлаш учун сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими Кадастр агентлигининг маълумотлар базаси билан бевосита интеграция қилинган".

Шуҳрат Содиқов - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири
——————-

"На портале Президентских выборов в сотрудничестве с Кадастровым агентством была запущена интерактивная карта (геопортал). На данных порталах пользователи сайта могут получить подробную информацию о выборах и воспользоваться рядом услуг".

Шухрат Садыков - министр по развитию информационных технологий и коммуникаций

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
"Сайлов жараёнларининг шаффоф ва ошкора ўтказилишини таъминлаш мақсадида Марказий сайлов комиссияси томонидан тақдим этилган рўйхатга асосан 207 та сайлов участкаларига 414 та видеокузатув камералари ўрнатилди".

Шуҳрат Содиқов - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

—————-

"С целью обеспечения открытости и прозрачности на 207 избирательных участках по предоставленному ЦИК перечню было установлено 414 камер видеонаблюдения".

Шухрат Садыков - министр по развитию информационных технологий и коммуникаций

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
ЕХҲТ ДИИҲБ нинг ҳозирги кунда узоқ муддатли, қисқа муддатли кузатувчилари мамлакатимизда сайловларни кузатиб бормоқда. Бундан ташқари ЕХҲТ ПА миссияси ҳам сайовларни кузатиш учун етиб келган. Ташкилот раҳбари Маттео Меккаччи жаноблари ҳам сайловларни кузатиш учун ҳозир Ўзбекистонда бўлиб турибди. Биз барча хорижий ҳамкорларимизга сайловларни кузатиш учун барча имкониятларни яратиб берганмиз. Хорижий ташкилотлардан ташқари сиёсий партияларнинг ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ҳам маҳаллий кузатувчиларимиз бор. Ҳар бир партиядан, ҳар бир сайлов участкаси учун бир нафардан кузатувчилари бириктирилган.

Марказий сайлов комисияси раиси ўринбосари Бахром Кучкаров

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Мамлакатингизга келишимиз билан дастлабки дақиқалардан бизни сайлов қонунчилиги ва сайлов жараёнлари тўғрисида керакли материаллар билан, қонунчилик билан таништиришди. Биз МДҲнинг сайловларни кузатиш методологияси бўйича сайловларни кузатиб борамиз. Бизнинг асосий мақсадимиз сайлов жараёнларининг Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилигига қанчалик амал қилишини кузатиб бориш ва хулосалар бериш.
Фуқароларнинг сиёсий фаоллиги, сайлов жараёнларига бефарқ эмаслигини мамлакатингизга келганимиздан ҳис қилдик. Бўлажак сайловда сизларга муваффақият тилаймиз.

Беларус Республикаси Миллий Мажлисининг Халқаро ишлар ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича доимий қўмитаси раиси Сергей Рачков .

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Айни дақиқаларда Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Санитария-эпилемиологик осойишталик агентлиги директори Б. Юсупалиев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжумани тўғридан-тўғри “УзРепорт” телеканалида ўзбек тилида, ҳамда “Оилавий” телеканалида – ўзбек ва рус тилларида узатиб борилмоқда.
———————-
В эти минуты в Пресс-центре Центральной избирательной комиссии проходит пресс-конференция с участием директора Агентства санитарно-эпидемиологического благополучия Б. Юсупалиева.

Пресс-конференция транслируется в прямом эфире на телеканалах «УзРепорт» – на узбекском языке, а также на телеканале «Оилавий» – на узбекском и русском языках.

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
"Округ ва участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларга камида бир нафардан тиббиёт ходими бириктирилди ва улар томонидан сайлов комиссиялари биноларининг кириш қисмида ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш, антисептик восита билан қўлларини дезинфекция қилиш ва заруратга кўра ҳимоя ниқоби бериш ишлари ташкиллаштирилди."

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори - Б. Юсупалиев

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
"Сайловчилар ва сайлов жараёнининг бошқа иштирокчилари ўртасида тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлганлар аниқланган тақдирда улар овоз бериш хонасига киритилмасдан овоз беришлари учун алоҳида ажратилган жойларда кўчма сайлов қутилари ва кабиналар ташкил этилди."

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори - Б. Юсупалиев

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
"Шифохоналардаги сайлов участкаларига “ёпиқ сайлов участкаси” мақоми берилди. Мустақил юриш имконияти бўлган беморлар учун шифохона ҳудудида махсус тайёрланган хонада овоз беришлари ташкиллаштирилди, ётоқ режимидаги беморлар учун махсус мобил сайлов қутилари ташкил этилди."

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори - Б. Юсупалиев

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал