2019 йилнинг 14 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни МСК Раиси Мирзо-Улуғбек Элчиевич Абдусаломов олиб борди. Унда Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига доир сайлов бюллетени шакли ва матнининг намунасини тасдиқлаш, Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масаллари ўрин олди. Шунингдек, Халқаро матбуот маркази Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари бўлимларининг сайлов жараёнига тайёргарлиги ҳақидаги ахбороти тингланди.

Батафсил: https://elections.uz/uz/lists/view/1058
https://www.facebook.com/uzelections/
15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
Видеоконференц алоқа шаклида ўтказилган мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари ва масъул ходимлари билан бирга округ сайлов комиссиялари раҳбарлари, тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, барча вилоятлар ҳокимликлари, жамоат ташкилотлари, жумладан, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Батафсил: https://elections.uz/uz/lists/view/1062
https://www.facebook.com/uzelections/
Ҳар бир партиядан 150 нафардан рўйхатга олинган жами 750 номзоднинг барчаси олий маълумотли. Шулардан 310 нафари ёки 41,3 фоизи хотин-қизлардир. Бу 2014 йилнинг декабрида ўтган парламент сайловларидагидан қарийб 10 фоиз (31,8) кўпдир. Номзодлар орасида ҳуқуқшунослар - 6,9, иқтисодчилар – 19,1, шифокорлар – 12,4 фозини ташкил қилади. Депутатлик мандати учун бир академик, 22 фан доктори ва 52 фан номзоди кураш олиб боради. Номзодлар сафида навқирон авлод вакиллари илгарига нисбатан сезиларли даражада кўпайган. 25-40 ёшлар орасидагилар – 32,2 фоизни ташкил қилади.
Батафсил: https://elections.uz/uz/lists/view/1062
https://www.facebook.com/uzelections/
Тошкентда 2019 йилдаги сайлов кампанияси даврида кўмак беришга йўналтирилган БМТ ТД (Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликдаги лойиҳа фаолияти доирасида сайлов жараёни иштирокчилари учун семинар-тренинглар бўлиб ўтди.
Унда МСК котибияти масъул ходимлари Халқаро матбуот маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари вакиллари, шунингдек, сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида аккредитациядан ўтказилган маҳаллий журналистлар иштирок этишди.
Батафсил: https://elections.uz/uz/lists/view/1055
https://www.facebook.com/uzelections/
Жиззах вилояти “Ёшлар инновацион маркази”да “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида “Ёш сайловчи 2019” ёшлар форуми ўтказилди.
Форумда Марказий Сайлов комиссияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши ходимлари, Жиззах вилояти сайлов комиссияси, адлия бошқармаси, ҳамда вилоят, туман(шаҳар)даги ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

Батафсил: https://elections.uz/uz/lists/view/1065
https://www.facebook.com/uzelections/