​​Алишер Келдиевич Қодиров

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод

1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йил Туркиянинг Егей университетини, 2009 йил Тошкент молия институтини, 2011 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият курилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги филолог, иқтисодчи.

1996-1997 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Жиззах вилояти бошқармаси етакчи мутахассиси булиб ишлаган. 1997-2008 йилларда Жиззах вилояти давлат мулкини бошкариш ва тадбиркорликни қўллаб-кувватлаш бошкармаси етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи ва бошқарма бошлиғининг ўринбосари бўлган. 2008-2015 йилларда Жиззах вилояти Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи бўлган.

2014-йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. 2017-2019 йилларда Республика Маънавият ва маърифат маркази рахбари лавозимида фаолият юритган. 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. Ҳозирги кунда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси раиси лавозимларида ишлаб келмоқда.
​​Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод

1959 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий. 1981 йилда Тошкент давлат университетинининг Шарқ факультетини тамомлаган. Мутахассислиги — филолог-шарқшунос, араб ва инглиз тиллари ўқитувчиси. Тарих фанлари доктори, профессор.

1981-1983 йилларда Ливия Араб Республикасида араб тили таржимони, 1983- 1985 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалик вазирлигининг “Хорижий мамлакатлар билан илмий-техник ҳамкорлик” бошқармасида етакчи мутахассис бўлиб хизмат қилган. 1987-1990 йиллар мобайнида эса Армия сафидаги хизматни Яман Араб Республикаси ҳарбий таржимон вазифасида ўтаган. У 1985 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институтида кичик илмий ходим, илмий ходим, илмий котиб,

2002-2003 йилларда илмий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифаларида ишлаган. 2003-2005 йилларда Тошкент шаҳрида ташкил этилган Тошкент Халқаро Вестминстер университетининг проректори бўлган. Абдуҳалимов Б.А. 2004-2006 йилларда Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори, 2006-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг миллатлараро муносабатлар масалалари ва дин ишлари бўйича Давлат маслаҳатчиси, 2008-2014 йилларда Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори, 2011-2016 йилларда Фанлар академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши бўйича вице-президент, 2017 йилдан ҳозирга қадар Фанлар академияси вице-президенти ҳамда Шарқшунослик институти директори вазифасини жамоатчилик асосида бажарувчи лавозимларида фаолият юритиб келмоқда.

Оилали. Уч нафар фарзанднинг отаси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ "Сайлов-2021" видеороликлар танлови учун ижодий ишлар жўнатаётган иштирокчилар диққатига!

Жўнатаётган ижодий ишларингизда қуйидагиларга эътибор беришингизни сўраб қолар эдик:

- Видео материал жўнатишнинг охирги муддати 5 октябръ 12:00.
- Видео ҳажми ва формати учун чекловлар мавжуд эмас.
- Видео материал бизга жўнатилгандан сўнг ижтимоий тармоқларда ҳам эълон қилиниши зарур.
- Ижодий ишларнинг ғолиб бўлишини экспертлар кенгаши белгилайди.
- Видеоларнинг узун ёки қисқалиги сизнинг ижодий ёндашувингизга боғлиқ.
- Видео материаллар 4 та йўналиш бўйича қабул қилинади.
- Ижодий иш жўнатилганда исм-фамилия, боғланиш учун телефон рақам ва ижодий иш йўналиши кўрсатилиши зарур.

♻️ Ижодий ишлар қуйидаги телеграм манзили орқали қабул қилинади: @MSKtanlovbot

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пандемия шароитида овоз бериш: нималарга эьтибор қаратиш керак ва нималар ўзгарди?

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Портал
🎉 Марказий сайлов комиссияси "Одноклассники" ижтимоий тармоғида тасдиқланганлик белгисини олди.

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловиларининг очиқ ва ошкора ёритилишини таъмилаш мақсадида, сохта ахборотлар тарқалишининг олдини олиш юзасидан ижтимоий тармоқ саҳифаларига расмий тасдиқланганлик белгисини олмоқда.

🔹 "Одноклассники" орқали кузатиб бориш учун қуйидаги ҳаволага босинг: https://ok.ru/saylovuz

Ушбу постни хориждаги Ватандошларга ҳам улашинг.

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Голосование в период пандемии: на что следует обращать внимание?

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Портал
Ватан келажаги бўлган ёшларнинг сайловларда иштироки муҳим

Марказий сайлов комиссияси ва БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигидаги “2019-2021 йилларда Ўзбекистонда сайлов жараёнини қўллаб-қувватлаш” қўшма лойиҳасини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган сайловда аёллар, ёшлар ва имконияти чекланган шахсларнинг янада фаол иштирокини рағбатлантириш йўналишида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Батафсил: https://bit.ly/3utvfrj

—————————-

Важно,чтобы в выборах принимала участие молодёжь, от неё зависит будущее страны

В рамках реализации совместного проекта Центральной избирательной комиссией с Офисом ПРООН в Узбекистане «Поддержка избирательного процесса в Узбекистане на 2019-2021 годы» проводятся мероприятия по поддержке более активного участия женщин, молодежи и людей с ограниченными возможностями в предстоящих 24 октября выборах.

Подробнее: https://bit.ly/3ueHO9u

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Савол: Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кимлар номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига эга?

❗️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар фақат сиёсий партиялар томонидан кўрсатилади. Битта сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига фақат битта номзод кўрсатиши мумкин.

👉🏻Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Портал
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 26 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 26 дней.

👉🏻Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Портал
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга сайловолди ташвиқоти даврида бепул ажратиладиган ЭФИР ВАҚТИ ВА ҲАЖМИ

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Портал
МСК аъзолари округ ва участкалардаги сайловга тайёргарлик жараёнини ўрганмоқда

Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича календарь режага асосан шу йил 10-13 сентябрь кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14 та округ сайлов комиссиялари томонидан 10760 та сайлов участкаси бўйича Участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланган эди. Участка сайлов комиссиялари таркиби 10760 та сайлов участкаси бўйича жами 142 044 нафар комиссия аъзосини ташкил этади.

Батафсил: https://bit.ly/3m59j1F

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Хорижлик кузатувчилар Сурхондарёда сайловга тайёргарлик жараёни билан танишмоқда

Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг узоқ муддатли кузатувчиси Линден Ёханна ҳамда қисқа муддатли кузатувчиси Рамаска Рикардас Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9- Сурхондарё округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди. Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнга кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан қизиқди.

Батафсил: https://bit.ly/2XT7a0O

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Халқаро кузатувчилар Қорақалпоғистондаги сайлов округи фаолияти билан танишди

Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига барча ҳудудларда пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Айни кунларда бир неча нуфузли халқаро ташкилотлар вакилларининг узоқ муддатли кузатувчилари юртимизга ташриф буюриб, ушбу сиёсий жараёнларга тайёргарлик ишлари билан танишмоқдалар.

Батафсил: https://bit.ly/3oekIPn

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
ЕХҲТ узоқ муддатли кузатувчилари сайлов округида бўлишди

Жорий йил 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 3-Бухоро сайлов округида Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Сайловни кузатиш миссияси (СКМ) узоқ муддатли кузатувчилари Ҳайк Бадденҳаузен ва Мартин Окнехт билан учрашув бўлиб ўтди.

Батафсил: https://saylov.uz/uz/news/2021/09/28/exht-uzoq-muddatli-kuzatuvchilari-saylov-okrugida-bolishdi

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Узоқ муддатли кузатувчилар сайлов кампаниясининг ёритилиши билан танишди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросининг узоқ муддатли кузатувчилари – Павлина Охман ва Томас Андреас Хаг сайловга тайёргарликнинг бориши ОАВда қандай ёритилаётганини ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясида бўлишди.

Батафсил: https://saylov.uz/uz/news/2021/09/28/uzoq-muddatli-kuzatuvchilar-saylov-kampaniyasining-yoritilishi-bilan-tanishdi

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал