"Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни  миллий сайлов қонунчилигимиз ҳамда умумэътироф этилган демократик тамойилларга мос, юксак ташкилий даражада ўтказиш ишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган  барча округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларига, вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, бошқа мутасаддиларга, айниқса, оммавий ахборот воситалари вакилларига самимий миннатдорлик билдираман".

Зайниддин Низомхўжаев - Марказий сайлов комиссияси раиси
"Пандемия туфайли юзага келган мураккаб шароитга қарамасдан, жорий йилнинг 24 октябрида илк бор Сайлов кодексига биноан, муқобиллик асосида, демократик руҳда, очиқ-ошкора ўтган Президент сайловида 16 миллиондан зиёд ёки 80,4 фоиз сайловчининг ўз хоҳиш-иродасини  эркин ифода этиб, овоз бергани – жаҳон тарихидаги ноёб ҳодисадир".

Зайниддин Низомхўжаев - Марказий сайлов комиссияси раиси
"Президент сайловини  катта қизиқиш билан кузатиб ва ўрганиб борган халқаро ташкилотларнинг миссиялари, хорижий давлатларнинг мингга яқин кузатувчилари, юзлаб чет эллик журналистлар  мамлакатимиз сайлов қонунчилиги ва амалиётида қисқа муддат ичида амалга оширилган муҳим ўзгаришни алоҳида эътироф этдилар: 
Ўзбекистонда эркин демократик сайловларни ўтказишга қодир замонавий ва барқарор миллий сайлов тизими яратилган".

Зайниддин Низомхўжаев - Марказий сайлов комиссияси раиси
Хабарингиз бор, Марказий сайлов комиссияси "Ориат Доно" радиостанцияси (106.50) билан ҳамкорликда викторина ўйинларини ўтказган эди. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади аҳолининг электорал маданиятини оширишдан иборат бўлган. Бугун, 29 октябрь куни МСК матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев радиовикторина ғолибларини тақдирлади. Совриндорларга сертификат ва эсдалиқ совғалари топширилди.

__

Как известно, Центральная избирательная комиссия в сотрудничестве с радиостанцией "Ориат Доно" (106.50) для радиослушателей канала проводила викторину. Сегодня, 29 октября в пресс-центре ЦИК состоялась церемония награждения победителей конкурса. Председатель ЦИК Зайниддин Низамходжаев вручил победителям сертификаты и памятные подарки.
Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши

2021 йил 29 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия Раиси З.Низамходжаев олиб борди. Комиссия аъзолари 2021 йил 24 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

Батафсил: https://saylov.uz/uz/news/2021/10/29/markaziy-saylov-komissiyasining-navbatdagi-yigilishi-13

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори

№ 1154 2021 йил 24 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари тўғрисида

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
САМИМИЙ МИННАТДОРЛИК

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни миллий сайлов қонунчилигимиз ҳамда умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, юксак ташкилий даражада ўтказиш ишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган барча округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларига, шунингдек, вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, бошқа мутасаддиларга, айниқса, оммавий ахборот воситалари вакилларига самимий миннатдорлик билдирамиз.

Батафсил: https://saylov.uz/uz/news/2021/10/29/samimiy-minnatdorlik

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
#saylov_haqida

"Мен кўздан кечирган сайлов участкаларининг барчасида ҳамма шароитларнинг яратилганига гувоҳ бўлдим. Сайлов участкаларининг хар бир аъзоси сайловчиларга нисбатан илиқ ва очиқ муносабатда эканликлари уларнинг юзларидан сезилиб турибти. Мени қувонтирган жихатлардан яна бири, сайловда ёшларнинг кенг иштироки бўлди. Демак ёшлар юртининг келажаги ва тақдирига бефарқ эмас.

Шунингдек, сайлов участкасига келганлар билан бир қаторда бетоб бўлиб қолганлар учун ҳам кўчма сайлов қутилари хизмати кўрсатилиши, ногиронлиги бўлган шахсларга муайян шароитлар яратилгани, электрон сайловчилар рўйхатининг мавжудлиги, сайлов бўйича мобил телефонларга СМС хабарлари келиб тургани ҳамда сайлов жараёнларини ОАВда кенг ва очиқ ёритилганини кузатдим".

- Татаристон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Сария Сабурская

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Айни вақтда Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Мажлис кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномасининг намунаси ва тавсифини тасдиқлаш тўғрисидаги масала киритилган.

Йиғилишни ушбу ҳавола орқали жонли томоша қилишингиз мумкин:

https://www.facebook.com/uzelections/videos/469608561069216

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
⁉️ Инаугурация қандай маросим?

🔹 Инаугурация — давлат бошлиғининг шу олий лавозимини бажаришга киришиши муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросим.

🔹 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига мувофиқ, Президент Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади:

“Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”.

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Сайлов кодексининг 65-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари расмий равишда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида қасамёд қилган пайтдан эътиборан ўз лавозимига киришади.

——————

В соответствии со статьей 65 Избирательного кодекса, Президент Республики Узбекистан вступает в должность с момента принесения присяги на совместном заседании палат Олий Мажлиса Республики Узбекистан не позднее двух месяцев со дня официального объявления Центральной избирательной комиссией результатов выборов Президента Республики Узбекистан.

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал